Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

2.2.2. Ундов сўз туркуми 
Маълумки, 
онгимиздаги 
тушунчаларнинг 
ҳаммаси 
ҳам 
воқеликдаги нарса-буюм, белги-хусусият, муносабат асосида ҳосил 
бўлмаган. Аниқроғи, фақат онгимиз маҳсули бўлган тушунчалар ҳам 
мавжуд. Хаёлий ва мавҳум тушунча билан бирга тасаввур ва образлар 
ҳақида ҳам тушунчалар мавжуд. Буларни ундов ва тақлидий сўзларда 
кўриш мумкин. 
Достон матнларида тасаввур ва образлар ҳақидаги тушунчаларни 
ифодаловчи ундов сўзлар ифода ва вазифа маъносига кўра 3 катта 
гуруҳга бўлинади: 1. Эмоционал ундов сўзлар . 2. Императив ундов 
сўзлар . 3. Кўрсатиш ундов сўзлар . 
Эмоционал ундов сўзлар. 
Кимларнинг ҳис-туйғусини, эмоция ва руҳий ҳолатини 
билдирувчи ундов сўзлар сўз туркумлари ичида энг катта гуруҳни 
ташкил қилади. Улар ҳолат ва интонация билан боғлиқ равишда 
ижобий ёки салбий эмоцияни кўрсатади.
Шунга кўра икки гуруҳга бўлинади:
1) ижобий эмоционал ундов сўзлар
2) салбий эмоционал ундов сўзлар 
Ижобий эмоционал ундов сўзлар матн ва интонация билан боғлиқ 
равишда қуйидаги маъноларни ифодалаши мумкин:  
а) ундаш, огоҳлантириш, маъноси: Эй, опа, беҳуда кўп сўзлаб, 
мени қийнаб...(Рус.375). Ҳў, парилар, менинг кўнглимга бир гап 
келди (Рав.4). Ҳой мома, қаёқдан келаётипсиз! (Рав.25).
б) сўзловчининг ўзича мулоҳаза қилиш англашилади. «Э 
Равшанбек ҳам сен бир савдо билан Чамбилнинг белидан чиқиб 
келаётибсан. Э эси кетган Равшанбек кимникига бораётибсан? 
(Рав.19).
в) севинч, хурсандчилик, завқланиш маъноси: Эй, Офтобой! 
Бугун сен менга яхши хабар топиб келдинг! (Ой.17). Эй
Саримирохўр! – деб дўстига қараб бир сўз деди: Баҳра олдим сенинг 
айтган сўзингдан, // Ёш оқмасин сенинг наргас кўзингдан (О.80). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling