2. Узунлик ўлчови учун ишлатиладиган нумератив сўзлар:
газ (А.i=4), қулоч (А.i=8), қарич (А.i=3; Р.i=2), қари (А.i=1; Р.i=2),
таноб (А.i=1; Р.i=1), тош, қадим (А.i=5) каби. Масалан: Бозор яқин,
мана келдинг, ярим тош қолди-да,...(Рав.29). ...тўп-тўпхонасини
судратиб, байроғини ярқиллатиб, ҳар ўн тошда бир лашкарни
тўхтатиб, қинғир чол қошига етиб келдилар (Ой.44). Анча йўлга
бориб тушди Кўкдўнон // қирқ минг қадим ўтиб кетди Бойчибор
(Алп.149). Қирқ қулоч зиндонни қазиб бўлинглар // Катта-кичик
баринг ўрнаб кўринглар (Алп.226). Олтмиш қари олачадан қалпоғи //
Тўқсон қўйнинг терисидан телпаги (Алп.160). ...иягининг ўртасида
битта туки бор экан, у ҳам бир қарич бўлиб ўсган, бу ёлғиз соқолга
қимматбаҳо тошлардан тешиб осган (Рав.40). Тўрт минг газ кўтарил
Мансурнинг дори //Отганда етмасин даллод арқони! (Рус.386).
Чақирим - 1,06 километрга, тош - саккиз чақиримга, газ - 0,71
метрга тенг узунлик ўлчовини ифодалайди. С.Низомиддинова
ёзишича, «тош, чақирим сўзлари конкрет миқдор ифодаламайди,
тош, чақирим сўзлари диалектларда ҳар хил миқдорни
ифодалайди
86
».
3. Тўдалаб, гуруҳлаб кўрсатувчи нумератив сўзлар: тўда
(А.i=2;Р.i=3), гала (А.i=2), тўп (А.i=2;Р.i=3), даста (А.i=6;Р.i=4),
байдоқ (А.i=4).
Тўп - шахс ёки қуш-ҳайвонлар гуруҳини кўрсатади: Бир тўп
карвон қўнғирот бетдан келади // Юк ташлашиб тоққа карвон қўнади
(Алп.309). Равшанбек отини ҳайдаб йўртиб, дўнгнинг устига чиқиб
қараса, бир тўп бари ўзидан ёш, хушрўй йигит, барининг қўлида бир
лаганча тилласи бор (Рав.27).
Do'stlaringiz bilan baham: |