47
Ҳовуч - бу сўз предметларнинг кичик тўдасини кўрсатади:
Саримирохўр йигирма
ҳовучдан қирқ
ҳовуч тангани хуржуннинг икки
кўзига солди (О.37). Саримирохўр «қирқ
ҳовуч икки юз чорак келар»
деб хуржуннинг кўзини ғазначига тутди (О.37).
Боғ – боғланадиган предметларнинг кичик-кичик йиғиндисини,
тўпламини кўрсатиш учун хизмат қилади:
Боғ буғдойдай
мурдалар
//Етилди майдон ичинда (Рав.91).
Бундан нумератив сўзлар аниқ миқдорни ифодаламай, жамлов
маъносини кўрсатади ва доим бу сўзлар олдидан саноқ сон
қўлланади.
[сон+НЛ] қолипидан юзага келган ҳосила эса аниқ
миқдорни билдиради. Тўдалаш, жамлаш учун қўлланган нумератив
сўзлар сон билан қўлланмаслиги ҳам мумкин,
бундай шароитда бу
сўзлар такрор келиб, кўплик маъносини ифодалайди. Кўплик
маъноси, асосан, такрор сўзларни қатор келтириш орқали, синтактик
йўл билан ифодаланиш
87
ҳоллари достонлар матнида кўп учрайди:
Қараса, кўп канизлар,
анча сарви нозлар, беадад канизлар
ҳайкаллашиб, ўн бир, беш бир,
тўп-тўп бўлиб, бир хили оз,
бир хили
кўп бўлиб юрипти сайл боғ қилиб (Рав.43). Намойишга карнай-
сурнай қўяди //
Байдоқ-байдоқ лашкар жияди (Алп.175). Халқдан
йиғилган
тўсат-тўсат, даста-даста лашкар тарқаб
кетган
(Рус.356). Қараса, бир алп йигит
тўда-тўда девни олдига солиб
қувади, етганини қилич билан солади (Ой.24). Чувиллашиб
тўп-тўп
босиб ўтди (Тўл.138). ...гул термакка гулзорларни оралаб, яхшисидан
саралаб, нимчасидан
даста-даста қилиб, қўлларига олиб, бир
хилини
бошларига санчиб,... (Рав.44).
Do'stlaringiz bilan baham: