Заки достонлари


дақиқаси битиб, канизлар Барногулнинг ҳоли танг бўлганини билиб,  момоларга хабар қилди (О.4).  Баъзан кун, йил, ой


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

дақиқаси битиб, канизлар Барногулнинг ҳоли танг бўлганини билиб, 
момоларга хабар қилди (О.4). 
Баъзан кун, йил, ой нумератив сўзлар -лик, -чилик қўшимчасини 
олиб предметнинг вақтга кўра белгисини кўрсатади: Олти ойлик 


50 
йўлдан бунда келасан // Сен ёрингни, дўстим, қайтиб оласан (А.113). 
Равшанбекни қирқ кунлик банди қилиб зиндонга солди...(Рав.69). 
Беш кунлик ишкорга Сувонинг кетар // Тикилган душманга бу 
зарбинг етар (О.29). 
Сутканинг бўлакларини ифодаловчи кеча, кундуз, соат, дақиқа 
каби сўзлар кўпинча феъл ва равишга, баъзан отга боғланиб, вақт 
ўлчовининг кичик миқдорини ифодалайди. Ойсулув подшо элга жар 
солдириб, қирқ кеча-кундуз тўй қилдириб, элни уйқудан, қўйдириб, 
Офтобойни Кунботирга никоҳ қилиб берди (Ой.23)....Барчин олти 
ойга муҳлат олган эди, муҳлатидан икки соат қолган эди (Алп.114). 
Қирқ кеча-кундуз тинмай тўйни беради // қирқ кундан кей тўйдан 
охир бўлади (Алп.390). Ўн саккиз кеча-кундуз йўл тортдилар (О.36). 
Бироқ, ярадор ёри унинг эсидан бир минут ҳам кўтарилган эмас эди 
(О.53). Тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз соат, тўққиз дақиқаси битиб, 
канизлар Барногулнинг ҳоли танг бўлганини билиб, момоларга хабар 
қилди (О.4). 
9. Қиймат ҳисоби учун ишлатиладиган нумератив сўзлар: 
Предметнинг қийматини ҳисоблаш учун танга (А.i=11; Р.i=4), тилла 
(А.i=15; Р.i=17), пул (А.i=1; Р.i=8) сўзлари пул ҳисоби учун 
ишлатилган. Масалан: Пойгага қўшиладиган отдан қалмоқларнинг 
подшосидан ҳам уч от келди: бири олапоча тўриқ от, бири бир шапақ 
от, бирови ўн минг тангага олган саман от (Алп.129). Саксон тилла 
савдо қилиб Бойчиборни олди (Алп.130). Тўрт юз тангани тўрт 
мўллага берди кампир (Рус.360). Нар, моянг юрибди Чилбир даштида 
// Минг беш юз тиллалик овсар бошида (Алп.104). Сенинг отанг 
ҳасанда беш юз тилла пулим бор, шуни оламан (Рав.41). ...не эр 
йигитларни икки пулга сотар эди, яхшиликни уч пулга олмай, қаерда 
ёмонлик бўлса излаб етар эди (Рус.356). Шундай қилиб, одамлардан 
бир пул - икки пул олар эди (Рав.89). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling