Заки достонлари


) камлик, кучсизлик маъноси


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

2) камлик, кучсизлик маъноси: Ундай деган бўлса, астагина 
айта қўй, - деди (Алп.246). ...гўшгинаси қоққина, уйқугинаси 
соққина...(Рав.25). ..озгина эмас мўл юриб, уч ой тинмасдан йўл 
юриб...(Рав.19). 
Достонлар матнларида -гина юкламаси вазифасида фақат 
(Р.i=6), ёлғиз (А.i=1; Р.i=3), қуруқ (Р.i=1) сўзлари ҳам қўлланилади
122

Масалан: ...қизлар тушиб кетипти, ёлғиз ўзи қолипти (Рав.37). 
қоражон ёлғиз айрилиб, бу лашкарга рўпара бўлиб...(Алп.179). Икков 
эмас, учов эмас синглиси, // Яратганда ёлғизгина укаси (Ой.182). 
Бу юкламалар бири ўрнида иккинчиси қўлланиши мумкин. Лекин 
улар доим ҳам алмашган ҳолда қўллана олмайди. Бу юкламаларни 
услубга нисбатан олиб қарасак, фақат юкламаси нейтрал қийматли, 
ёлғиз юкламаси эса экспрессив бўёққа эга бўлиб, кўпроқ бадиий 
услубга хос, қуруқ юкламаси шевага хосдир. 
Хуллас, қуруқ, фақат юкламаси бир-бирига вазифа ва ифода 
маънолари жиҳатдан яқин. Улар таъкидлаш ва чегаралаш маъносида 
ишлатилса, ёлғиз юкламаси якка, биргина маъносида ифодаланади.
-дир гумон юкламаси барча сўз туркумларига қўшилиб кела 
олади ва сўзларга гумон маъносини воқеалаштиради: Кўп қалмоқман 
Бобохонга боргандир, // қоражонман менинг отим ўлгандир 
(Алп.152). Отанг ҳозир шундай бўлиб тургандир, // Кетар вақтда оша 
ўрлик қилгандир, // Энди шўрли пушаймон қип юргандир, // Ўз 
ишидан наф топмайин қолгандир (Алп.207). 
-дир юкламаси [сўроқ олмошлари+(-дир)] қолипдаги шаклларда 
қўлланиб, боғлиқ қуршовларда қуйидаги маъноларни ифодалайди: 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling