Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

1) сўроқ маъноси: Менинг қизим боғда очилган лолам-а // 
қариганда сенинг ақлинг олама? // ҳар кимни тенгига қўш-да 
валламат // қарчиғай қўзғунман ошна бўлама? (Рав.6). Мисолдаги 
биринчи–а юкламаси, қолганлари эса –ми юкламаси бўлиб келмоқда.
2) тасдиқ, ишонч маъноси: Езна, менга меҳрибонлик қилсан-а, // 
Еган молларингни ҳақлаб турсан-а, // Товкани эртароқ олиб берасан-
а, // Сен менинг кўнглимни хурсанд қилсан-а (Алп.261).
3) ҳис-ҳаяжон маъноси: Не бир эрлар во Равшан, деб келар-а, // 
Умид қил, тўрангни айириб олар-а // Хабарингни юборабер, 
бўйингдан, // Ичкуярлар келиб қирғин солар-а (Рав62). 
4) таажжуб, ажабланиш маъноси: Оққиз-а, нигиннинг қадрин 
билмадинг! (Рав.49). Э, нодон болам-а, - деб жойидан турди (Рав.39). 


90 
5) таъкид, кучайтириш маъноси: Алла қилсин болам- а, // 
Уйқудан ором олсин- а, // Алла болам деганда, // Жимгина ухлаб 
қолсин – а (О.68). Осмондаги турналар –а, охува, // Икки ўтар бир 
йилда- я, охува, // Икки ошиқ бирикса – я, охува, // Бир йил бўлмас 
бир кунча- я, охува // (Ой.25).
Хуллас, -а(-я) юкламаси тўлиқ ва тўлиқсиз гапларни 
шакллантиришда маҳсулдор қўлланилиб, турли хил модал 
маъноларни англатади ва сўзловчининг эмоциясини ифодалаш учун 
хизмат қилади.
(А.i=2; Р.i=3) кучайтирув ва таъкид юкламаси достонлар 
матнларида қўлланилиб, сўз маъносини таъкидлайди, кучайтиради: 
Кел-е, «қултой» ҳам ўзимизнинг каттамиз-да...(Алп.354). Келе, бугун 
индамай ўтиб кетайин... (Рав.29). Уре, миршаб, қаттиқроқ ур! - деб 
ўтиб кетаверди (О.75). 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling