Заки достонлари


-ми юкламаси нутқда гапнинг кесимига қўшилиб келади.  Бироқ шуни таъкидлаш лозимки, -ми


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

-ми юкламаси нутқда гапнинг кесимига қўшилиб келади. 
Бироқ шуни таъкидлаш лозимки, -ми юкламасининг гап ичидаги 
мантиқий урғу тушган ҳар қандай бўлакка қўшилиши достонлар 
услуби учун характерлидир. Чунки услубий талабларга кўра бу 
юклама кесими яширинган ёки тушириб қолдирилган тўлиқсиз 
гаплардаги мантиқий урғули бўлакларга қўшилади. Достонлар тилида 
-ми (А.i=496; Р.i=174) юкламасининг –ма (А.i=17; Р.i=6) шакли 
қўлланган. Масалан: Марднинг иши элга шундай бўлама,// Отдан 
айрилиб яёв қолама, // Хаёлингга шундай гаплар келама, // Ҳеч 
замонда қалмоқ дўстлик қилама?! (Алп.133). 
-ми юкламаси қуйидаги вазифа маъносини ифодалайди: 
1) боғланган қўшма гап таркибидаги сўроқ гапларда қуйидаги 
маъноларни ифодалайди: 
118
Шоабдураҳмонов Ш. Ўзбек тилида ёрдамчи сўзлар. -Тошкент, 1953. 
119
Щербак А.М. Очерки по сравнительной морфологии тюркских языков. -Ленинград: Наука, 1987.-с.94. 


87 
а) ҳар иккала гап ҳам бир субъектнинг номаълум бўлган ҳолатини 
аниқлашга қаратилади: Юрар бўлсанг, сенга майдон йўлмиди, 
//Ғанимнинг шавкати сенга элмиди, // Сенга тегадиган Барчин 
гулмиди, //Қўнғирот элдан минган отинг шулмиди? (Алп.112).
б) ҳар иккала гапда белгиланган ҳаракат-ҳолатнинг объектини 
аниқлаш мўлжалланади: Кетган одам излаб бунда келами, // Келган 
одам сендан камроқ бўлами, // Ўзи ўлмай, киши ёрин берами, // ҳеч 
бир элда сендай тентак юрами, // Лоф уриб ўзини бозор солами, // 
Лоф билан қўлидан бир гап келами? (Алп.125). 
2) уюшиқ бўлакли гапларда уюшувчиларнинг ҳар бирига 
қўшилиб, ноаниқлик, номаълумлик маъносини ифодалайди: Ў, 
Равшанбек сенинг элинг йўқмиди, овларга кўлинг йўқмиди, 
ўтирсанг-қўнсанг манзилинг йўқмиди, ўйнасанг, юрсанг тенгу хилинг 
йўқмиди? (Рав.27). Қулми, қўтонми, подачими, чўпонми
сомонхонадами, тезакхонадами айтишабий-да (Алп.373). 
Хуллас, -ми юкламаси турли сўз туркумларига қўшилиб, нутқ 
жараёнида қуйидаги маъноларни ифодалайди: 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling