Заки достонлари


мабода (А.i=2; Р.i=1) (навода


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

мабода (А.i=2; Р.i=1) (навода (А.i=2; Р.i=1)) сўзлари қўлланади: 
Мабодо қизлар кўрса, қувса ушлатмагин; мабодо ушлаб олса, «бу 
чанқовузни ким қилди «деса, ўзим қилдим дегин, менинг дарагимни 
айтмагин (Алп.266). Навода сен хизматингни олма, // Менинг сўзим 
сира қиёмга олма (Алп.274). 
Деб сўзи боғловчи вазифасида келиб эргаш гапларни бош гапга 
боғлайди. Деб (А.i=85; Р.i=33) боғловчиси [аниқлик майлидаги 
феъл+деб] қолипида шаклланса, сабаб маъносини ифодалайди: Отни 
буриб, тушининг таъбири бу ерда топилди деб, ҳовуз лабига борди 
(О.31). Халқни йиғиб уч кечаю, уч кундуз тўй қиламиз - деб, бутун 


85 
эл-юртга маълум қилди (О.39). «...бу марднинг иши бўлмас» деб
индамай далага чиқиб,.. (О.46).
[буйруқ-истак феъли+деб] қолипида воқелашса, мақсад 
маъносини ифодалайди: Ғозни элчи қипти, бунда борсин, деб, // 
Олатоғда қолган дўстим кўрсин, деб, // Бу хатларни тоза ўқиб билсин, 
деб, // қўлидан келганча хизмат қилсин, деб (А.243). Қани, бориб 
Оқбўтани кўрсак, деб, // Хизмат қилиб бегдан ином олсак, деб,// 
Ўратепа қирқ, юзнинг қўрғонига, // Чиқиб ёвдан қўриб турсак, деб 
(Тўл.137).
Гўё (ки) чоғиштирув боғловчи. Бу боғловчи чоғиштириш, 
ўхшатиш маъноларини ифодалаш учун хизмат қилиб, эргаш гапни 
бош гапга боғлайди: қулоқ солгин мендай беги ҳайдарга,// Гуё мисли 
подшо қилай шаҳарга (О.9). 
2.1.3. Юклама сўз туркуми 
 
Юкламалар фақат ўзбек тилшунослигидагина эмас, балки 
туркологияда ҳам етарли даражада ўрганилмаган тил ва нутқ 
ҳодисаларидан биридир
116
.
Юкламалар тўлиқ гапга ёки унинг бирор қисмиг қўшимча маъно 
жилоси бериш учун хизмат қилади. Аммо айнан ана шу қўшимча 
маъно жилоларини ифодалаш учун хизмат қиладиган қатор бошқа 
бирликлар ҳам мавжуд бўлиб, улар билан муносабат масаласи анча 
мураккабдир. Юкламаларнинг маъно турлари, унинг модал сўзлар, 
боғловчилар кўмакчилар, ундовлар, қўшимчалар муносабатида 
аниқланади
117
. Юклама сўзлар турланмайдиган, тусланмайдиган 
ёрдамчи сўзлардан бири бўлиб, у айрим сўз ёки гап учун умумий 
бўлган маъно жилоси беришга хизмат қиладиган категориядир. Улар 
грамматик муносабатларини ёки кесимини кучайтириш, гапга 
қўшимча маъно бериш учун ишлатилади. Юкламалар тузилишига 
кўра, икки хилдир: қўшимча ҳолидаги юкламалар ва айрим сўз 
ҳолидаги юкламалар. Аммо қўшимча ҳолидаги юкламалар билан 
аффиксларни аралаштирмаслик керак. 
Аффикслар билан юкламалар орасида фарқ мавжуд: аффикслар 
янги сўз ясайди, туслайди ёки турлайди. Масалан: -чи аффикси 
116
Бозоров О. Юклама категорияси // Ўзбек тили ва адабиёти. 1977. -№ 2.- 24 б.; Шу муаллиф. Частицы в 
узбекском языке:Автореф.дис…канд.фил.наук.-М., 1983. 
117
Исақов З.С. Ўзбек тилида сўз туркумларининг ўзаро муносабати ва унда юкламаларнинг ўрни: 
Номз.дис.автореф.- Фарғона, 2005.- 13 б. 


86 
отгагина қўшилиб янги от ясайди: ишчи, аълочи, бекорчи, ёлғончи 
каби. 
Юкламалар сўз ёки гапга қўшилиб қуйидаги вазифаларни 
бажаришга хизмат қилади: 1) сўзнинг турли морфологик шаклларини 
ва турли маъно хусусиятларини ифодаловчи гап шаклларини ҳосил 
қилишда иштирок этади (кучайтирув, таажжуб, шарт, истак). 
Масалан: -чи юклама сўзи барча сўз туркумларига қўшилиб, гапга 
сўроқ маъносини бериш учун қўлланади (олдин-чи? кел-чи?)
118
. 2) 
турли хил субъектив модал тавсифни ифодалайди: Ажал етса 
паймонамиз тўлами? Ситам билан камбағаллар ўлами? Отадан қизига 
совчи келами? Билиб туриб хонга берсам бўлами? (0.8). 3) хабар 
мақсадини ифодалайди (таъкид, тасдиқ, сўроқ, инкор), 4) ҳаракат ёки 
ҳолатнинг кечиш жараёнини, уларнинг тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган, 
натижали ёки натижасиз бажарилиши жараёнини ифодалайди. 
Юкламаларнинг ишлатилиши нутқ маънодорлиги, аниқлигини 
таъминлайди, унга оғзакилик жилосини беради
119
ва фикр мазмунини 
янада тўлиқ, чуқур ифода этишга ёрдам беради.
Бизнинг вазифамиз, назаримизда, ҳозирги юклама сўзлар 
қаторига киритилиб келинаётган лексик-грамматик шаклларнинг ҳар 
бирини халқ оғзаки ижоди асарлари тилида қандай маъноларда 
қўлланиш хусусиятларини ёритиб беришдан иборат. 
Достонлар тилида юклама сўзларнинг ўзига хос семантик 
хусусиятлари мавжуд. Юкламалар сўз ёки гапларга қўшилиб, дарак 
гапни сўроқ гапга айлантиради. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling