Заки достонлари
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ
хўш, хўп, лаббай каби сўзлар мавжудки, уларни юкламаларнинг
бирор турига киритмайдилар. Ҳозирги ўзбек адабий тилига доир ишларда юқоридаги сўзларнинг юкламалиги тан олинади 126 . Хўш (Р.i=3) юкламаси достонлар матнида фаол ишлатилиб, қуйидаги маъноларни ифодалайди: 1) сўроқ гаплар олдидан келиб, «айтинг-чи», «жавоб беринг-чи», «тушунтириб беринг-чи» каби маъноларни билдиради: Хўш, менга нима арзинг бор?, -деди (О.38). У чиқиб, «хўш?» деди (О.84). 2) қисташ маъносини ифодалайди: Хўш знди Хуморим, энди хўш энди (Рав.61). Жондан ортиқ, азиз дўстим, хўш энди (О.58). Хўп (А.i=31). Бу юклама тасдиқ маъносини ифодаловчи сўз сифатида эслатилади. Бу ЮЛ розилик маъносини ифодалаш учун хизмат қилиб, «майли», «майлига» маъносини воқеалаштиради: Чўпон «хўп» деб, таблага кириб... (О.55). Сувонхон: «Хўп» деб қайтиб, бу воқеани ёрига билдирмади (О.65). Шунда энаси:- Хўп ўғлим,...(О.25). Хўп юкламаси тасдиқ маъносини ифодалаб, ҳа юкламаси билан синонимик муносабатни ташкил қилади: Шунда энаси:- Хўп ўғлим,...(О.25). Хўп ўғлим // ҳа ўғлим. ҳа, бўлса, аямайик, берайик (О.4). //Хўп, бўлса, аямайик, берайик. Ҳа. Бу юклама нутқимизда хилма-хил синтактик конструкцияларга тенг кела оладиган семантик-грамматик ва стилистик вазифаларда қўллана олади 127 . Ҳа (А.i=4; Р.i=1) сўз-юкламаси нутқ бирлиги сифатида, фақат диалогда яшайди ва суҳбатдошнинг у ёки бу мазмундаги сўроғига ихчам жавоб бериш, бирор фикрни маъқуллаш воситасидир. Нутқда ҳа сўз-юкламаси ифода мақсадига кўра дарак, сўроқ, буйруқ, ундов гап вазифасида қўлланилади: - Ҳа, майли!, - деди(О.79). «...Ҳа сени кўраман-да», - дейишиб» (Рус.7). Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling