Заки достонлари


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/118
Sana21.04.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1375985
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   118
Bog'liq
ХАЛҚ ОҒЗАКИ ДОСТОНЛАРИ ТИЛИНИНГ ЛИНГВОСТАТИСТИК ТАҲЛИЛИ

ҳам 
юртидан, 
ҳам 
қизидан 
айрилиб...(Алп.172). Ҳам кеча, ҳам кундуз ҳозир бўб юргин (Рав.16). 
«ҳам отамдан, ҳам юртимдан айрилдим».. (Алп.150). Мисолларда 
ҳам юкламаси юрт, қиз, ота, кеча, кундуз сўзларига қўшилиб, 
таъкидлаш маъноси билан бирга шу сўзларнинг лексик маъносига 
яқин тушунчаларга ишора қиляпти ва таъкидлаб келган сўздаги 
ҳолатни бошқа шу каби сўзларга ҳам тааллуқли эканлигини яширин 
англатаяпти, кутиш, ўхшатиш маъносини ифодаловчи пресуппозиция 
ҳосил қиляпти.
3) [шарт майлидаги феъл (сифатдош)+ ҳам] қолипининг 
ҳосиласидан тўсиқсизлик шарт маъноси юзага келади: Осмонга 
учганини ҳам, ерга кирганини ҳам билмай қолди (Тўл.147). ..акам 
қайтиб кеп қўярдан ҳам тоймас; ўз кўзимиз билан жўнатиб 
юборайлик (Алп.79). ...тиғ тегмаса ҳам, ўлим ҳаракатига келиб эди... 
(Рус.387). Бу гапларда сўзловчи ва тингловчи ўртасидаги 
коммуникатив 
мақсад 
иш-ҳаракатнинг 
бажарилиш 
ёки 
бажарилмаслигига тўсиқ бўлсада юзага келиш шартлиги талаб 
этиляпти. Осмонга учганини ҳам, ерга кирганини ҳам гапида “у яна 
бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларга кетганлиги”, тиғ тегмаса 
ҳам гапида “балки милтиқ билан отилган, балки дорга осилган”, кеп 
қўярдан ҳам гапида “умуман йўлга чиқмасилиги, боришни 
хоҳламаётганлиги” тарзида пресуппозиция тушунилади. 
Ҳам юкламасининг (ҳ) ундоши тушган ҳолда қўлланиши 
кузатилади. Бундай вақтда у ўзи алоқадор бўлган сўзга қўшиб 
ёзилади ва қўшимча вазифасини ўтайди: Бугун бунда кўрдим, дер, // 
124
Раҳмонов У. Ҳам юкламасининг пресуппозицияси // Ўзбек тили ва адабиёти,1993.№ 4.- 58 б. 


95 
Ўзимданам золимни (Ойч.54). Булам шердил қараб турмас, // Ундай 
ёвни писанд қилмас (Тўл.144). 
Хуллас, ҳам юкламасининг маъно нозикликлари нутқ сўзлаган 
пайтдаги коммуникатив мақсадига боғлиқ ҳолда юзага келади. 

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   118




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling