Замановий рақамли технологиялардан фойдаланиб ўкитиш методикасини такомиллаштириш Алламуратова Венера Зиуатдиновна -методист


Download 50.66 Kb.
bet1/2
Sana04.04.2023
Hajmi50.66 Kb.
#1327477
  1   2
Bog'liq
ТАТУ тезис ракамли таълим


Замановий рақамли технологиялардан фойдаланиб ўкитиш методикасини такомиллаштириш
Алламуратова Венера Зиуатдиновна -методист


Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги хузуридаги Республика таълим маркази


Таянч сўзлар: Яндекс. Контест, Рақамли технологиялар, мобил илова, iOS, Android, Windows Phone
Ключевые слова: Яндекс. Контест, цифровые технологии, мобильное приложение, iOS, Android, Windows Phone
Keywords: Yandex. Contest, digital technologies, mobile application, iOS, Android, Windows Phone


Замановий рақамли технологиялардан фойдаланиб ўкитиш методикасини такомиллаштириш

Ахборот технологиялари соҳасидаги кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш“ Рақамли Ўзбекистон-2030” стартегиясини муваффақиятли амалга ошириш ва рақамли технологияларни ривожлантириш ва ахолининг кундалик хаётига кенг жорий этишни таъминлашнинг мухим шартларидан бири ҳисобланади. [1]


Бугинги кунда рақамли иқтисодиёт бутун дунё мамлакатлари иқтисодиётининг қияфоси ва тузилиши ўзгармоқда. Ушбу жараёнда баъзи касблар қисқарияпти, янгилари пайдо бўлмоқда. Бундан ташқари, рақамли иқтисодиётга ўтиш ахолининг хaрид қобилиятини, товар ва хизматлардан фойдаланиш имкониятини оширмоқда. Ички тармоқлараро рақобат кучаймоқда, бозорлар кенгаймоқда, айрим мамлакатларда тармоқларнинг рақобатбордошлиги ошаяпти, бу эса дунё бозори ривожланишига сабаб бўлмоқда. Натижада рақамли иқтисодиётнинг технологияларини фаол равишда қўллаётган йирик компания ва ташкилотлар жуда юқори самарадорлигига эришмоқда. Рақамли технологиялар жамият хаётига ва инсон хаётининг турли сохаларига фаол кириб келмоқда. Шу асосда таълимни рақамлаштириш ва ахборотлаштириш йӯналишида ӯз ривожланиш траекториясини қурмоқда.“Замановий рақамли таълим мухити”, бу “Узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини модернизация қилиш, таълим дастурларини фаолият ихтиёжларига мослаштириш ва уларни ахборот мухитига яхлит равишда киритиш, ўқитувчиларни ўқитиш имкониятини таъминлашни назарда тутади. Рақамли иқтисодиёт, рақамли таълим воситаларини кенг жорий этиши ва хаёти давомида индивидуал таълим режасини исталган вақтда ва ҳар қандай жойда фойдаланиши зарурдир ”Таълим жарёнида рақамли ва ахборот коммуникация технолгиялардан фойдаланиш бу мехнат бозорида рақоботбардош ва талабчан мутахассисларни тайёрлаш имконини беради. [2] Тaълим сифатини ривожлантиришга бевосита таъсир кўрсатадиган ҳар қандай факторни яъни, рақамли технологияларга асосланган замановий таълим муҳитини яратиш ва дастурлаш бўйича ўқувчиларнинг қобилиятлари, мотивлари, билим ва кўникмаларини оширишда таълим платформадан ва мобил иловадан фойдаланиши мумкиндир.
Таълим платформаси, аслида ўқув материалларини жойлаштирадиган ва ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасида алоқа ўрнатадиган сайтдир. Бу ҳам алоқа канали, ҳам маълумотлар омбори, ҳам ўрганиш воситаси бўлиб, балки олинган билимларни синаб кўриш усулидир. Шундай платформаларнинг бири Yandex.Contest - бу масалаларини дастурлаш учун мўлжалланган, шахсий ва жамоавий танловларда қатнашиш имконини берадиган ва архив файлларда сақланган масалаларни ечиб ўз билимларини синаб кўриш имкониятига эга платформа бӯлиб хисобланади. Бу платформада ӯқувчилар дунёнинг исталган жойидан туриб масалаларни бажаришлари мумкин. Бунда ечимлар автоматик равишда текширилади ва масалалар муаллифлар томонидан тизимга киритилади.Ўқувчилар ўз ечимларини тест тизимига юборадилар ва ўз натижасини кўриб утириш имкониятига эга бўлади. [4]




Download 50.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling