Замановий рақамли технологиялардан фойдаланиб ўкитиш методикасини такомиллаштириш Алламуратова Венера Зиуатдиновна -методист


Download 50.66 Kb.
bet2/2
Sana04.04.2023
Hajmi50.66 Kb.
#1327477
1   2
Bog'liq
ТАТУ тезис ракамли таълим

Иштирокчиларнинг ҳолати саҳифаси

Мобиль илова – бу маълум бир мобил платформа (iOS, Android, Windows Phone ва бошқалар) учун махсус ишлаб чиқилган дастурий таъминот. Смартфонлар, планшетлар, ақлли соатлар ва бошқа мобиль қурилмаларда фойдаланиш учун мўлжалланган. Қорақолпоқ тилида, қорақолпоқ синфлар учун мобил илова яратилди. Бу мобил илова 5-синф ва 8-синф ўқувчиларининг информатика ва ахборот технологиялари фанидан ўзлаштирган билимни синаш имкониятини берадиган мобил илова. Бу иловадан нафақат 5-синф ва 8-синф ўқувчилари балким, юқори синф ўқувчиларива ўқитувчиларда фойдаланишлари мумкин. Шунингдек ўқувчиларнинг ота-оналарида бу илованинг статистика бўлимидан фойдаланиб, фарзандининг информатика ва ахборот технологиялари фанини қайси даражада ўзлаштирганлигини, қайси мавзулардан яхши билимга эга қайси мавзулардан паст даражада ўзлаштирилганлигин билиб олиши мумкин бўлади. Бу мобил иловани ишлатишдан мақсад ўқувчиларни информатика ва ахборот технологиялари фанига қизиқишларин ортириш ва ўзларининг билим даражасини текшириб бориш имкониятин бериш ва ўзларининг устида ишлашга йўналтиришдир.





Мобиль илова интерфейси
Xулоса
Xулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ахборот технология нуқтаи назаридан рақамли платформа махсус тоифадаги автоматлаштирилган ахборот тизимдир. Рақамли технологиялар ва платформалар, мобиль иловалардан таълимда қўллаш ўқувчиларнинг қизиқишларини оширишга ва ижобий мотивациясин шакллантиришга ёрдамбериши ва ӯқув жараёнини режалаштириш ва ташкил этиш учун қулай ва самарали восита бӯлиб хизмат қилиши, унда хар бир ӯқувчи вақтдан унумли фойдаланиши ва таълим мақсадларига еришиш натижалари хақида тезкор фикир-мулохазаларини олиши мумкиндир.
Фойдаланилганадабиётлар

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил l6-октябрдаги ПҚ-4851-сон қорори

  2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 25 январдаги ПҚ-4963-сон қарори

  3. Шаронин Ю.В. Цифровые технологии в высшем и профессиональном образовании: от личностно ориентированной Smart-дидактики к блокчейну в целевой подготовке специалистов // Современные проблемы науки и образования. – 2019. – №1.

  4. http://olymp74.ru/files/view.php?id=f020f46514c4bf89d4cd2f4d2fe4be185792e635972b611c7788f984e9f8a96c



Резюме: Ўқув жараёнида рақамли технология дастурлаш учун мўлжалланган платформалар ва мобил иловалардан фойдаланиб, ўқувчиларнинг билим сифатини оширишга ёрдам бериш учун тавсия этилади.
Резюме: Использование в учебном процессе платформ программирования цифровых технологий и мобильных приложений рекомендуется для повышения качества знаний учащихся.
Summary: The use of a digital technology programming platform and mobile applications in the educational process is recommended to improve the quality of students' knowledge.
Download 50.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling