Замонавий таълим / современное образование 014, Азимов А. Э
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 1.73 Mb. Pdf ko'rish
|
talim-tizimini-moliyalashtirishning-horizh-tazhribasi
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 2
шартномаларини имзолашга рағбатлантирувчи турли солиқ имтиёзлари берилиши зарур. ЕИ мамлакатларининг аксариятида ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш бўйича суғурта бадаллари солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланади. Бунинг асоси икки жиҳатда кўринади: бир томондан, жамғариладиган сармоя ёрдамида кишилар давлатнинг ёрдамидан фойдаланмай туриб, ғоятда муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал қиладилар; иккинчи томондан, ҳаётни узоқ муддатли суғурталаш соҳасида ташкил қилинаётган суғурта фондлари халқ хўжалигига йўналтириладиган инвестицияларнинг бар - қа рор ва узоқ муддатли манбаи бўлиб хизмат қилиши мумкин. Айни пайтда, барча қийинчиликлар ва сарф-харажатларга қарамай, болаларни ўқитиш харажатларини тўлаш учун сармоя тўплашнинг мазкур шакли ғоятда истиқболли йўлдир, чунки у керакли маблағни узоқ йиллар давомида жамғаришга, уларни инвестицион фаолиятдан тушган даромадлар ҳисобига кўпайтиришга ҳамда уларнинг мавжуд рисклардан суғурта ҳимоясини кафолатлашга имкон беради. Бу хусусиятларнинг барчаси суғуртанинг ушбу шаклини ўз фарзандларининг таълим олиши учун йирик маблағларни сарф қилиш имкониятиги эга бўлмаган аҳолининг кенг табақалари учун манфаатли бўлишини таъминлайди. Адабиётлар: 1. Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги 464-I-сонли “Таълим тўғрисида”ги қонуни. 2. Добрынин А.И., Дятлов С.А., Цыренова Е.Д. Человеческий капитал в транзитивной экономике. – Санкт-Петербург: “Наука”, 1999. 3. Шеннон Б. Молд, Грегори Дж. Брок. Финансирование школьного образования: опыт США. Научно-аналитический обзор. – М.: ИНИОН АН СССР, 1988. 4. Справочник учреждений и организаций, работающих для людей с особыми по- требностями в Узбекистане. – Т., 2004. –С. 26. 5. Европейский Союз: факты и комментарии. Выпуск 53, июль-сентябрь 2008 г. 6. Establishing a Community action programme to promote bodies active at European level and support specific activities in the field of education and training. Decision No 791/2004/EC of the European Parliament and of the Council of 21 April 2004 [Official Journal L 138 of 30.04.2004]. 21 ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР / КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ Download 1.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling