Замонавий таълим / современное образование 014, Азимов А. Э
AZIMOV I.E. INTERNATIONAL EXPERIENCE OF EDUCATION SYSTEM FINANCING
Download 1.73 Mb. Pdf ko'rish
|
talim-tizimini-moliyalashtirishning-horizh-tazhribasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Демократик давлат, фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётини барпо этишдан кўзланган мақсадларга боғлиқ
- ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
AZIMOV I.E. INTERNATIONAL EXPERIENCE OF EDUCATION SYSTEM FINANCING
The article considers problems and tendency of the education system of the Republic of Uzbeki- stan development in the conditions of globalisation. In the conditions of new economy insufficient development and domestic economy intellectual potential, highly-skilled personnel realization will be lowered the rate of economic growth for any country. It is proved, that in the conditions of lacking of economic resources, among system of factors of the country, using of educated and highly-skilled potential plays a main role in economic growth. Keywords: Education system, financing, highly-skilled personnel, structural reforms, innovation ways of teaching, free market economy, material-technical maintenance, differentiation. Демократик давлат, фуқаролик жамияти ва бозор иқтисодиётини барпо этишдан кўзланган мақсадларга боғлиқ равишда ижтимоий тараққиётнинг янги босқичига ўтилиши муносабати билан ҳаётимизнинг савияси ва фаровонлигини ошириш учун қўйилган мақсад ва вазифаларни ўз билимла- ри билан рўёбга чиқара оладиган малакали мутахассисларга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. 17 ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР / КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 2 Шу сабабдан, мавжуд ижтимоий муносабатларнинг мураккаблашуви ва ўзгариб бориши туфайли мутасадди давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан таълим соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи бир қатор муҳим меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Бундай ҳужжатлар қаторига Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғри- сида»ги қонуни, «Таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, баркамол авлодни тарбиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони, Олий таълим тўғрисидаги Низом ва шу кабиларни киритиш мумкин. Натижада олий таълим тизимида жиддий таркибий ўзгаришлар юз берди. Хусусан, икки босқичли олий таълимга ўтиш (бакалавриат ва магистратура) тайёрланаётган кадрларнинг сифатини яхши- лаш ва билимларини чуқурлаштиришга қаратилгандир. Ўзбекистон Республикасида давлат таълим муассасаларини молиялаштириш республика ва маҳаллий бюджетлар, шунингдек, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади 1 . Жамиятнинг бугунги ҳолати ҳамда унинг тараққиёт истиқболлари нуқтаи назаридан қараганда, таълимнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти фаолиятнинг ушбу турини рақобат бозорининг ихтиёрига ташлаб қўйишга имкон бермайди. Европа Иттифоқининг барча мамлакатларида давлат умумий ва касбий таълим соҳасидаги маълум стандартларга риоя қилишга, умумий таълим минимумини таъминлашга, олий касбий таълим аҳолининг кенг қатламлари учун очиқлигига, умумий ва касбий таълим тизимининг ижтимоий ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мутаносиб равишда ривожланишига қаратилган таълим сиёсатини олиб боради 2 . Олий таълимни яхшилаш бўйича кўри- лаётган чора-тадбирлар, хусусан, олий ўқув юртларининг (ОЎЮ) нормал фаолият кўрсатиши учун уларни моддий-техник таъминлашга йўналтириладиган давлат субсидиялари ва 1 Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 29 августдаги 464-I-сонли “Таълим тўғрисида”ги қонуни. 2 Европейский Союз: Факты и комментарии. Выпуск 5, июль-сентябрь 2008 г. дотациялари улушини ошириш мақсадга йўналган бўлиши лозим. Албатта, давлат таълим тизимининг ривожланишига катта маблағлар ажратиб келмоқда. Буни давлат бюджетидан ажратилаётган пул маблағлари тўғрисидаги маълумотлардан кўриш мумкин. Шу билан бирга, ҳозирги ОЎЮлар моддий- техник таъминотга сарфланадиган маблағларни асосан пуллик тўлов асосида таълим олаётган талабалардан келиб тушадиган хусусий маблағлардан оладилар. Бунинг ҳеч бир ёмон жиҳати йўқ, дейиш мумкин, бироқ «бойроқ» ОЎЮлар ўз эҳтиёжлари учун маблағ ажрата олсалар, аммо ички бюджети чекланган ОЎЮлар эса бу имкониятдан маҳрумдирлар. Европа Иттифоқи (ЕИ)нинг барча мам- лакатларида маорифни молиялаш тиришнинг кўп каналли тизими амал қилади. Бу тизим бюджетдан молиялаштириш билан бир қаторда бюджетдан ташқари манбаларни ҳам ўз ичига олади 3 . Олий таълим харажатларни қоп лаш ман ба- лари бўйича кўпроқ дифферен ция лашган. Олий таълимнинг бюджетдан молиялаштирилиши унинг кенг аҳоли қатламлари учун очиқлигини белгилаб беради ва ёшлар учун бошланғич шартларни тенглаштиришдан иборат ижтимоий муаммони маълум даражада ҳал қилади. Бироқ, кўпчилик тадқиқотчиларнинг кўрсатишича, бунинг баъзи салбий оқибатлари ҳам бор 4 . Бу, аввало, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизимига тааллуқлидир. Таълим хизматларини ишлаб чиқариш уларга корхона ва муассасалар томонидан бўлган талабдан тобора узоқлашиб бормоқда. Бюджетдан молиялаштириш анъа- на лари олий ўқув юртларига ўзларининг бо- зор конъюнктураси таъсирларидан ҳимоя- ланган ёпиқ дунёсида фаолият кўрсатишга имкон беради. Бу эса бепул неъмат сифатида таълимнинг субъектив истеъмолчилик баҳо- ларини қадрсизлантиради, таълим жараёни- нинг самарадорлигини пасайтиради ва талаба- ларнинг таълим олишига ҳам жиддий салбий 3 Establishing a Community action programme to promote bodies active at European level and support specific activities in the field of education and training. Decision No 791/2004/EC of the European Parliament and of the Council of 21 April 2004 [Official Journal L 138 of 30.04.2004]. 4 Добрынин А.И., Дятлов С.А., Цыренова Е.Д. Челове- ческий капитал в транзитивной экономике. – Санкт- Петербург: “Наука”, 1999. 18 ТАЪЛИМ СИФАТИ ВА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР / КАЧЕСТВО ОБРАЗОВАНИЯ И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ОБРАЗОВАТЕЛЬНЫЕ СТАНДАРТЫ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling