Зарегистрированы


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ


Download 212.5 Kb.
bet6/11
Sana06.04.2023
Hajmi212.5 Kb.
#1330991
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Газ в быту 1997г №370 рус. узб

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИДА
1997 йил 14 октябрь 370-сон
билан “Рўйхатга олинган”


КЕЛИШИЛГАН” “ТАСДИҚЛАНГАН”


Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси
Давтоғконтехназорати Коммунал хизмат кўрсатиш
_______________________ вазирлигининг
1997 йил 24 июль 1997 йил 11 сентябрь
92-сон бўйруғи билан
Ўзбекистон республикаси ҲУДУДИДА
ГАЗДАН ТУРМУШДА ФОЙДАЛАНИШ


Қ о И Д А Л А Р И


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1. Ушбу Қоидалар абонентлар билан газ хўжалиги корхоналари (таъминотчилар) ўртасидаги аҳоли яшаш жойларини газ билан таъминлаш хизматларини кўрсатиш борасидаги муносабатларни тартибга солади.


2. Қуйидагилар абонентлар ҳисобланадилар:
- уй-жой фонди ҳамда муҳандислик инфратузилмаси объектларининг эгаси бўлган, уларни тўлиқ хўжалик асосида юритадиган ёки тезкор бошқарадиган, кўп квартирали уйни бошқариш, шунингдек газ етказиб берилишига шартнома тузиш ҳуқуқи берилган корхона, ташкилот ва муассасалар;
- аҳоли яшаш жойларини газ билан таъминлаш тизимларига бевосита уланган ўзларига шахсий мулк сифатида тегишли уйларда яшовчи фуқаролар;
- кўп квартирали уйни бошқариш ҳамда газ етказиб берилишига шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлган хусусийлаштирилган квартиралар эгаларининг уюшмалари.
3. Қоидалар абонентларнинг каёти ва соғлиги хавфсизлиги таъминлаган ҳолда сифатли газдан фойдаланиш ҳуқуқларини назарда тутиб, объектларни газ билан таъминлаш тизимларига уланиш, газдан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш тартибини, томонларнинг бурчларини, кафолатлар ҳамда мулкий жавобгарликни, шунингдек юқорида кўрсатилган ҳуқуқлар ва тегишли талабларни амалга ошириш йўлларини белгилаб беради.
4. Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида амал қилади ва аҳоли яшаш жойларига хизмат кўрсатувчи газ хўжалиги корхоналари, шунингдек, қайси идорага бўйсунишидан ва мулкчилик шаклларидан қатъий назар, ҳамма абонентлар учун мажбурийдир.
5. Ўзбекистон Республикасининг уй-жой фондини газлаштириш ихтисослашган лойиҳалаш ташкилотлари ишлаб чиққан лойиҳалар асосида, амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқи, хавфсизлик қоидаларига амал қилган, лойиҳанинг берилган техникавий шартлар ва хавфсизлик қоидаларига мувофиқлиги газ хўжалиги корхоналари билан ёки уларнинг вазифаларини бажарувчи ташкилотлар билан, шунингдек лойиҳани ишлаб чиқишга рухсатнома берган бошқа ташкилотлар билан келишилган холда амалга оширилиши лозим.
6. Фақат маиший газ плиталари ўрнатиладиган уй-жойларда, коммунал-маиший объектларда суюлтирилган углеводородли газ билан тўлдириладиган газ баллонли қурилмалар, шунингдек ёниш маҳсулларини дудбуронлар орқали чиқариб юборишни талаб қилмайдиган қўшимча маиший газ плиталари, лаборатория горелкалари ва бошқа маиший газ асбоблари газ хўжалиги корхоналари тузган хомаки чизмалар (эскизлар) асосида газлаштирилиши мумкин.
7. Газ билан таъминлаш тизимларини монтаж қилиш ишларини ана шу ишларни бажаришга рухсатномаси бўлган ихтисослашган қурилиш-монтаж ташкилотлари амалга оширадилар.
Маиший газ асбобларини кўчириш, алмаштириш, қўшимча ўрнатиш (2 тагача асбоб), тузатиш ва уларга техникавий хизмат кўрсатиш ишларини газ хўжалиги корхонасининг мутахассислари бажаришади.
8. Газдан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи асосий ҳужжат «Газ етказиб бериш шартномаси»дир Шартнома барча монтаж ишлари бажарилгандан, дудбуронлар ва шамоллатиш каналлари созлиги ҳақидаги, бошқа коммуникацияларнинг ертўла хоналарига кириш жойлари зичлиги тўғрисидаги, уйнинг газ ускуналари ишга туширилганлиги ҳақидаги далолатномалар тақдим этилгандан ҳамда абонент газдан фойдаланиш қоидалари юзасидан йўл-йўриқ олганидан кейингина коммунал хизматларни етказиб берувчи билан абонент ўртасида тузилади.
9. Уй-жой биноларидаги газ ускуналари, асбоблари ва аппаратларига техникавий хизмат кўрсатиш даврийлиги ва тартиби газ хўжалиги ташкилотлари ишлаб чиқарган меъёрий-техникавий ҳужжатларда белгиланади ҳамда ускунага техникавий хизмат кўрсатиш шартномаларида акс эттирилади.
10. Газ ускуналари, бинога кириш жойидаги узиб қўювчи қурилмадан бошлаб уй ичидаги газ тармоғи, дудбурон ва шамоллатиш каналларининг доим соз, муҳандислик коммуникацияларининг уйларга кириш жойлари зич ҳолатда бўлишига масъулият, уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари раҳбарлари, уй-жой кооперативларида-уларнинг раислари, хусусийлаштирилган квартиралар, фуқароларнинг хусусий мулки бўлган уй ва квартираларда эса газ хўжалиги корхоналари зиммасига юкланади.



Download 212.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling