Зарегистрированы


I II. Абонентлар (хусусий уй-жойлар эгалари


Download 212.5 Kb.
bet8/11
Sana06.04.2023
Hajmi212.5 Kb.
#1330991
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Газ в быту 1997г №370 рус. узб

I
II. Абонентлар (хусусий уй-жойлар эгалари,
уй-жойдан фойдаланиш ташкилотлари,
уй-жой Қурилиш кооперативлари мансабдор
шахслари)нинг ҲуҚуҚ ва бурчлари

16. Уй-жойдан фойдаланиш хизматларининг уй-жойлардаги газ ускуналаридан хавфсиз фойдаланилишга жавобгар масъул шахслари қуйидаги вазифаларни бажаришга мажбурдирлар:


16.1. Янги уйларга одамлар кўчиб келганда, шунингдек мавжуд уй-жой фонди газлаштирилганда абонентга газ хўжалигидан хавфсиз фойдаланиш қоидалари юзасидан йўл-йўриқ беришлари ва уни Ўзбекистон Республикаси Давтоғконтехназорати 1993 йил 24 августда тасдиқлаган «Маиший газ асбоблари ва аппаратларидан хавфсиз фойдаланишга доир намунавий йўриљнома» талабларини бажариш лозимлиги ҳақида огоҳлантириш.
Ишдан чиққан газ ускунасини алмаштириш ва уй ичидаги газ тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишларини ташкил қилиш ҳамда амалга оширилишини, шунингдек керагича молияланишини, эхтиёт қисмлар ва материаллар билан таъминлаш.
16.2. Газ хўжалиги корхоналарига уй-жойларнинг газ ускуналарига техникавий хизмат кўрсатишни амалга оширишларида, шунингдек аҳоли ўртасила газдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларини тарғиб қилишларида ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш.
16.3. Ертўлалар, техникавий йўлаклар ва ертўлаларни тегишли аҳволда сақлашлари, электр ёриткичлар ҳамда шамоллатиш қурилмалари доим ишлаб туришини таъминлашга.
16.4. Ер ости коммуникацияларининг бинолар ертўлаларига кириш жойлари ҳамда газ қувурлари биноларнинг қурилиш қисмларини кесиб ўтган жойлар зич бўлишини кузатиш.
16.5. Газ хўжалиги корхоналарининг ходимлари истаган вақтда ертўлалар, техникавий йўлакларга, шунингдек ҳамма хоналарга бемалол кириб, уларнинг газ билан ифлосланмаганлигини текширишларига имконият яратиш.
16.6. Дудбуронлар ва шамоллатиш каналлари, дудбуронларнинг қисмлари аҳволини ўз вақтида текширишлари ҳамда мазкур ишларнинг бажарилиш сифатини назорат қилиб, натижаларини махсус дафтарда қайд этиш.
16.7. Дудбуронлар ва шамоллатиш каналларининг носозлиги аниқланганда уларни бартараф этиш мақсадида шаҳар ёки туман кўнгилли ўт ўчирувчилар жамияти корхонасига зудлик билан хабар бериш.
16.8. Яшовчилар кўчиб кетганда газ асбобларини газ таъминотидан узиб қўйиш учун газ хўжалиги вакилини чақириш.
16.9. Уй-жойдан фойдаланиш хизматлари ихтисослашган ташкилотлар билан биргаликда дудбуронлар ва шамоллатиш каналлари аҳволини Давтоғконтехназорат 1993 йил 24 августда тасдиқлаган «Ўзбекистон Республикаси газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари»да кўрсатилган муддатларда текшириб, натижаларини далолатнома билан расмийлаштиришлари ҳамда уни газ хўжалиги корхоналарига бериш. Бунда қурилмалар қуйидаги муддатларда текширилади:
- мавсумий ишлайдиган иситиш ва иситиш-пишириш печкаларининг, идишли сув иситкичларнинг квартиралардаги иситиш қозонларининг дудбуронлари (конструкциясидан қатъий назар) - иситиш мавсуми олдидан;
- ғиштин дудбуронлар -ҳамида бир чоракда 1 марта;
- асбест-цемент, сополдан, шунингдек ўтга чидамли махсус бетон блоклардан қурилган шамоллатиш каналлари ва дудбуронлар узоғи билан бир йилда 1 марта.
16.10. Йўл-йўриқ кўрсатувчи идораларнинг, газ хўжалиги ташкилотларининг фармойишларини бажариш.
16.11. Уй ичидаги газ қувурларини занглашдан ҳимоялаш тадбирларини кўришга, уларни мунтазам бўяб туриш; (Бинога кириш жойига ўрнатилган узиб қўювчи қурилмадан кейинги зина панжараларидаги газ қувурларини уй-жой фонди эгалари бўяйдилар).
16.12. Газ ёқилғисидан тежаб-тергаб фойдаланиш.
16.13. Фойдаланилган газ ва газ ускуналари ҳамда уй ичидаги газ тармоқларига техникавий хизмат кўрсатганликлари учун газ хўжалиги ташкилотлари билан ўз вақтида ҳисоб-ҳитоб қилиш.
17. Уй-жойлар ва хусусий квартиралар эгалари:
17.1. Газ асбобларини тоза ҳолатда сақлашлари, овқат тайёрлаш жараёнида асбоблар горелкалари ифлосланишига йўл қўймасликлари.
17.2. Ихтисослашган ташкилотлар билан биргаликда дудбуронлар ва шамоллатиш каналларини Давтоғконтехназорат 1993 йил 24 августда тасдиқлаган «Ўзбекистон Республикаси газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари»да келтирилган муддатларда текшириб, натижаларини далалатнома билан расмийлаштиришлари ва уни газ хўжалиги корхоналарига тақдим этишлари. Бунда қуйидаги қурилмалар қуйидаги муддатларда текширилади:
- мавсумий ишловчи иситиш ва иситиш-пишириш печкаларининг, идишли сув иситкичларнинг, квартиралардаги иситиш қозонларининг дудбуронлари (конструкциясидан қатъий назар) иситиш мавсуми олдидан;
- ғиштин дудбуронлар -ҳамида бир чоракда 1 марта;
- асбест-цемент, сополдан, шунингдек ўтга чидамли махсус бетон блоклардан қурилган шамоллатиш каналлари ва дудбуронлар-узоғи билан йилда 1 маротаба.
17.3. Суюлтирилган газ учун чакана савдо тармоғида газ асбоблари ва баллонларини харид қилганда газ хўжалиги ташкилотида уларни ўрнатиш мумкинлиги ҳакида техникавий шартлар олишлари, кейин эса белгиланган тартибда расмийлаштиришлари даркор.
17.4. Уй қутида турувчи газ баллонли қурилмадан газлаштирилган бўлса, қутини соз ҳолатда тутишлари, зарур бўлса уни таъмирлашлари, бўяшлари, пойдеворини таъмирлашлари, «Газ», «Хавфли» ёзувларини янгилашлари.
17.5. Доимий яшаш жойидан ярим йилдан ортиқ муддатга кетганда, шунингдек фуқароларнинг хусусий мулки ҳисобланган уй-жойлар сотилганда ёки бузилганда бу ҳақда газ хўжалиги ташкилотини хабардор қилишлари.
17.6. Газлаштирилган объектнинг техникавий паспорти бутлигини таъминлашлари ҳамда газ хўжалиги ва йўл-йўриқ кўрсатувчи идоралар вакилларининг биринчи талаби биланоқ уни кўрсатишлари.
17.7. Ертўла, подъезд, ҳовли, кўчада газ ҳиди пайдо бўлганда:
- 04 рақамли телефон орқали носозлик хизматига маълум қилишлари;
- газ билан ифлосланган муҳитдан одамларни узоқлаштириш, электр ёриткичлар ёҳиб-ўчирилишининг, очиқ аланга ва учқун пайдо бўлишининг олдини олиш чораларини кўришлари;
- носозлик бригадаси етиб келгунга қадар хонанинг шамоллатилишини ташкил қилишлари зарур.
17.8. Газ хўжалиги ходимлари хизмат гувоҳномаларини кўрсатган тақдирдагина истаган вақтда газ қувурлари ва газ ускуналарини кўздан кечириш ҳамда тузатиш учун уларга квартира, уйга киришларига рухсат беришлари лозим.
18. Турмушда газдан фойдаланилаётганда абонентга қуйидагилар тақиқланади:
18.1. Ўзбошимчалик билан уй (квартира, боғдаги уй)ни газлаштириш, газ асбоби ўрнини алмаштириш, уни янгилаш ва тузатиш.
18.2. Газ асбоблари ўрнатилган хоналар режасини ўзгартириш.
18.3. Газ асбоблари конструкциясига ўзгартиришлар киритиш. Дудбурон ва шамоллатиш тизимларини ўзгартириш. Шамоллатиш каналларини тўсиб қўйиш, дудбуронларни тозалаш «чўнтаклари» ва дарчаларини беркитиб ташлаш.
18.4. Хавфсизлик ва созлаш автоматикасини узиб қўйиш. Газ асбоблари, автоматикаси, арматураси ва газ баллонлари носозлигида газдан фойдаланиш.
18.5. Газлаштирилган печка ва дудбуронлар деворнинг, сувођининг зичлиги бузилган (ёрилган) бўлса, газдан фойдаланиш.
18.6.Дудбурон ва шамоллатиш каналлари текширилганлиги ҳамда тозаланганлиги ҳақидаги далолатноманинг муддати тугаган холларда газдан фойдаланиш.
18.7. Махсус маълумотга эга бўлмай ва газ хўжалиги корхонасидан рухсатнома олмасдан туриб дудбурон ҳамда шамоллатиш каналларини тозалаш, текшириш ҳамда газ-баллон қурилманинг баллонларини алмаштириш.
18.8. Форточкалар (фрамугалар), жалюзали панжаралар, шамоллатиш каналларининг панжаралари, ваннахона ва ошхона эшиклари остидаги тирқишлар ёпиқлигида, дудбурон ҳамда шамоллатиш каналларида тортиш бўлмаган холларда газдан фойдаланиш.
18.9. Узлуксиз ишлашга мўлжалланган ва бунинг учун тегишли автоматикага эга бўлганларидан ташқари ишлаётган газ асбобларини қаровсиз қолдириш.
18.10. Мактабгача ёшдаги болаларга шунингдек ўз ҳаракатларини назорат қила олмайдиган ва газ асбобларидан фойдаланиш қоидаларини билмайдиган шахсларга улардан фойдаланишга рухсат бериш.
18.11. Газ қувурларига арқон боғлаш, унга юк осиш.
18.12. Газдан ва газ асбобларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш. Газ плиталаридан хоналарни иситиш учун фойдаланиш.
18.13. Газ асбоблари ўрнатилган хоналарда ухлаш ва дам олиш учун фойдаланиш.
18.14. Газ сирқиётганлигини аниқлаш учун олов ёқиб текшириш.
18.15. Бўш ва суюлтирилган газли баллонларни хона ҳамда ертўлаларда сақлаш.
18.16. Газлаштирилган хонага 50/55 литр сиғимли баллондан биттадан ортиқ ёки ҳар бирининг сиғими 27 л бўлган баллондан иккитадан ортиқ қўйиш.
18.17. Газли баллонлари газлаштирилган хонада иситиш радиатори ёки печкасига 1 м дан яқин жойлаштириш. Баллонларни қизишдан сақлайдиган тўсиқ ўрнатилган бўлса, баллон билан иситиш асбобининг оралиғи 0.5 м гача камайтирилиши мумкин, баллон билан тўсиқнинг оралиғи эса 10 см дан кам бўлмаслиги керак. Баллонлар билан ўт ёқиш эшигининг оралиғи 2 м дан оз бўлмаслиги лозим.
18.18. Хонага ўрнатилган баллонлар алмаштирилаётганда электр ёриткичларни ёқиб-ўчириш, очиқ оловдан, электр иситиш асбоблари ва иситиш печкаларидан фойдаланиш.
18.19. Баллонларни алмаштириш ишлари билан боғлиқ бўлмаган шахслар борлигида баллонларни алмаштириш.
19. Абонент қуйидаги ҳуқуқларга эга:
19.1. Шартномада кўрсатилган миқдорда томонлар келишган тартибга риоя этилган ҳолда газ берилишини талаб қилиш.
19.2. Етишмаётган миқдордаги газнинг берилишини талаб қилиш ёки берилган газдан ва ҳақини тўлашдан бош тортиш, агар ҳақи тўланган бўлса тўланган пулни қайтаришни талаб қилиш.
19.3. Абонент шартномада кўрсатилганидан ортиқ миқдорда газ ишлатган тақдирда, у бу ҳақда таъминотчини шартномада кўзда тўтилган тартибда хабардор қилмоғи лозим. Агар таъминотчи абонентнинг хабарини олгандан сўнг тегишли муддатда зарур тадбирни кўрмаса, башарти шартномада бошқа шарт назарда тутилмаган бўлса, абонент ҳамма газдан фойдаланишга ҳақлидир.
19.4. Абонент газ билан таъминловчи ташкилотга маълум қилгандан ва ўзи фойдаланган газ ҳақининг ҳаммасини тўлагандан сўнг шартномани бир томонлама тартибда бекор қилиши мумкин.


IV. Газдан фойдаланганлик учун Ҳисоб-китоб Қилиш

20. Мулкчиликнинг турли шаклларидаги кўп квартирали уйларга газ берилганда газ билан таъминловчи ташкилотлар билан бўладиган ўзаро ҳисоб-китоб уйларнинг алоҳида эгалари томонидан эмас, балки уй-жой фондидан фойдаланадиган ва унга қарайдиган ҳамда газ таъминотчиси билан шартнома тузиш ҳуқуқига эга бўлган уй-жойдан фойдаланиш хўжалиги ташкилотлари томонидан амалга оширилади.


Хусусий уй-жойларга газ берилганда эса газ таъминоти ташкилоти билан бўладиган ўзаро ҳисоб-китобни бевосита уй-жой эгалари амалга оширишади. Ўзаро ҳисоб-китоб учун уй-жойга газ етказиб бериш шартномаси асос бўлади.
21. Тўлаш даврийлиги, муддатлари ва томонларнинг масъулияти шартномада белгилаб олинади.
22. Етказиб берилган газ миқдори газни ҳисобга олиш асбоблари (газ ҳисоблагичлари)нинг кўрсатишлари ёки газ сарфи меъёрлари асосида аниқланади.
23. Квартирада газ ҳисоблагичи мавжуд бўлганда фойдаланилган ёқилғи, яъни табиий газ ҳақини уй-жой эгалари ҳисоблагичнинг кўрсатишлари асосида тўлов пайтидаги тарифларга биноан тўлайдилар.
24. Газ сарфини ҳисобга олиш асбоблари (газ ҳисоблагичлари) бўлмаганда фойдаланилган газ ҳақи Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 май 249-сон қарорига мувофиқ аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар ҳамда якка тартибдаги меҳнат фаолиятини олиб бориш учун 1 киши, 1 м2 иситиладиган майдон, битта уй ҳайвони ҳисобига бир ойлик табиий газ сарфи меъёрлари асосида тўланади.
25. Газ таъминоти тизимлари ва манбаларидан фойдаланиш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш ташкилотларининг хизматлари ҳақи тўлов пайтида амалда бўлган прейскурантга мувофиқ тўланади.
Хизматлар ҳақини тўлаш учун ҳисоб-китоб даври тақвимий бир ой ҳисобида белгиланади, тўловлар ўтган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилиши лозим.
26. Газ ҳақини тўлашда қуйидагилар имтиёзлардан фойдаланадилар:
- шахсий пенсионерлар ва улар билан бирга яшовчи оила аъзолари ЎзССР Министрлар Советининг 1978 йил 14 январь 11-сон қарорига мувофиқ фойдаланилган газ қийматининг 50 фоизини тўлашади;
- Ватан уруши ногиронлари, иштирокчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган тоифалар ЎзССР Президентининг 1990 йил 7 май 4-сон Фармони асосида фойдаланилган газ қийматининг 50 фоизини тўлайдилар;
- Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва уч даражадаги Шуҳрат ордени билан мукофотланган шахслар, КПСС МҚ ва СССР Министрлар Советининг 1984 йил 26 июль 813-сон қарорига биноан белгиланган газ ҳақининг 50 фоизини тўлашади;
- кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари ЎзССР Министрлар Советининг 1981 йил 7 июлдаги 544-сон ва 1990 йил 28 июнь 251-сон қарорларига мувофиқ, белгиланган газ ҳақининг 50 фоизини тўлашади;
- Улуғ Ватан уруши давридаги меҳнат фронти иштирокчилари ЎзССР Министрлар Советининг 1990 йил 21 сентябрь 315-сон қарори асосида газ ҳақини 30% кам тўлайдилар;
- Чернобль ҳалокати оқибатида шикаст олган, Ўзбекистон Республикасида яшаётган фуқаролар, шунингдек Чернобль АЭС даги фалокат натижасида ҳалок бўлганларнинг, нур касаллиги оқибатида вафот этганларнинг ва қазо қилган ногиронларнинг оилалари СССР Министрлар Совети ҳамда ВЦСПС нинг 1990 йил 31 март 325-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 апрель 170-сон қарорига биноан фойдаланилган газ қийматининг 50 фоизини тўлашади;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1990 йил 13 ноябрдаги Фармонига мувофиқ шаҳарларда яшовчи мактаб ўқитувчилари ва болалар уйлари тарбиячилари шунингдек ўқитувчиларга тенглаштирилган шахсларнинг барча тоифалари фойдаланилган газ қийматининг 50 фоизини тўлайдилар, қишлоқ жойларда ва шаҳарчаларда яшаётганлари эса газ ҳақини тўлашдан озод этиладилар;
- «Камалдаги Ленинград истиқоматчилари» нишони билан мукофотланган шахслар СССР Министрлар Советининг «Улуғ Ватан уруши даврида Ленинград қамалини бошидан кечирган фуқароларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида»ги 1990 йил 30 апрель 440-сон қарорига биноан фойдаланилган газ қийматининг 50 фоизини тўлашади;
- ёлғиз пенсионерлар, шу жумладан доимий қаровга муҳтож ногиронлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1991 йил 21 майдаги Фармони асосида газ ҳақини тўлашдан озод этиладилар;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 4 мартадаги Фармонига мувофиқ I даражали «Соғлом авлод учун» медали билан мукофотланган шахслар газ ҳақини тўлашдан озод қилинадилар; II даражали «Соғлом авлод учун» медали билан тақдирланган шахслар фойдаланилган газ қийматининг 50 фоизини тўлайдилар;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 13 март 128-сон қарорига асосан шаҳарларда яшовчи олий ва махсус ўрта ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари ҳамда ўқув-ёрдамчи ходимлари фойдаланилган газ ҳақининг 50 фоизини тўлашади, қишлоқ жойларда ва шаҳарчаларда истиқомат қилувчилари эса газ ҳақини тўлашдан озод этиладидар;
- фашист лагерларининг маҳбуслари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 ноябрь 23-сон қарорига мувофиқ газҳақининг 50 фоизини тўлайдилар.
Газ учун имтиёзли асосларда ҳақ тўлаш Улуғ Ватан уруши ногиронлари ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилалари учун тегишли меъёрий ҳужжат кучга кирган пайтдан бошлаб, имтиёз берилганларнинг бошқа тоифалари учун эса имтиёз ҳуқуқини берувчи ҳужжат тақдим этилган кундан бошлаб амалга оширилади.
Имтиёзлар газ билан таъминловчи ташкилотлар томонидан, бошқа истеъмолчилар (халқ хўжалиги тармоқлари) учун эркин тарифлар белгилаш эвазига улардан келиб тушган даромадлар ҳисобига берилади.
(Асос - Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 июль 271-сон қарорига 4-илова).



Download 212.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling