Зарегистрированы


II. Газ бИлан таъминловчи ташкилотлар


Download 212.5 Kb.
bet7/11
Sana06.04.2023
Hajmi212.5 Kb.
#1330991
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Газ в быту 1997г №370 рус. узб

II. Газ бИлан таъминловчи ташкилотлар
(таъминотчилар)нинг ҲуҚуҚ ва бурчлари

11. Шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқлардаги аҳоли яшаш жойларида уй-жойларнинг газ ускуналари ҳамда ички газ тармоқларига техникавий хизмат кўрсатиш, уларни текшириш ишларини газ хўжалиги корхоналари (шаҳар, туман газ ташкилотлари ва бошқалар) амалга оширадилар.


12. Газ ускуналарига техникавий хизмат кўрсатиш ва уларни тузатиш ишларини ташкил қилиш ҳамда бажариш тартиби Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасдиқлаган тармоқ техникавий фойдаланиш қоидаларида белгиланган.
13. Газ ускуналари ва уй ичидаги газ тармоқарига техникавий хизмат кўрсатиш, уларни тузатиш ишлари меъёрий-техникавий ҳужжатларда белгиланган ҳажм ва муддатларда бажарилмоғи лозим.
14. Уй-жойларни газ билан таъминлайдиган газ хўжалиги корхоналари, хизматлари (таъминотчилар) қуйидаги вазифаларни бажаришга мажбурдирлар:
14.1. Амалдаги стандартлар талаблари ва белгиланган етказиб бериш тартибига мувофиқ тегишлича сифатли газ етказиб бериш.
14.2. Абонентлар мазкур Қоидалар талабларини бажарганлари тақдирда газ таъминоти тизимлари ишончли, тежамли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш.
14.3. Газ солиштирма сарфининг илмий асосланган меъёрлари, уни тежаш тадбирлари ишлаб чиққлиши ва татбиқ этилишини таъминлаш.
14.4. Газдан оқилона фойдаланишга ёрдам берувчи янги техника ва технология жорий этилишини таъминлаш.
14.5. Газ таъминоти тизимларини режали-олдини олиш ва мукаммал тузатиш ишлари ташкил этилиши ҳамда ўз вақтида амалга оширилишини, шунингдек ҳамма истеъмолчиларни газ билан таъминлаш тизими узлуксиз ишлаши учун зарур бўлган барча эҳтиёт қисмлар ҳамда материаллар мавжуд бўлишини таъминлаш.
14.6. Газ таъминоти тизимларига хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ўқитилиши, уларга йўл-йўриқ берилиши ва билими вақт-вақти билан текшириб турилишини ташкил этиш.
14.7. Абонентларга маиший газ асбоблари ва аппаратларидан фойдаланиш қоидалари ўргатилиши, йўл-йўриқ берилишини ҳамда уларни носозлик хизмати, ТЭТ (туман электр тармољлари) корхонаси, ўт ўчириш командаси ва тез ёрдам телефонлари кўрсатилган ҳолда берилишини ташкил этиш.
14.8. Абонент билан тузилган шартнома шартларига қатъий амал қилиш.
14.9.Давтоғконтехназорат, газ инспекцияси ва бошқа назорат ташкилотларининг фармойишларини белгиланган муддатларда адо этиш.
14.10. Уй-жойлардаги газ таъминоти тизимларининг аҳволини текшириш.
14.11. Уй бошқармаси абонентларни газ бериладиган вақт ҳақида ҳамида уч кун олдин хабардор қилиш; уйда яшовчиларга эса газ бериладиган вақт тўғрисида уй бошқармаси кечи билан икки кун аввал маълум қилади.
Носозликлар аниқланганда улар тамоман бартараф этилмагунча газ берилмайди.
14.12. Бундан ташқари, газ хўжалиги корхоналари қуйидагиларга ушбу муддатларда техникавий ва олдини олиш мақсадларида хизмат кўрсатилишини:
- уйлардаги тармоқ газида ишловчи газ плиталарига (бошқа газ асбоблари бўлмаганда) - икки йилда бир марта техникавий хизмат кўрсатилишини;
- уйлардаги суюлтирилган газда ишлайдиган газ плиталарига (ўзга газ асбоблари бўлмаганда) - бир йилда бир марта техникавий хизмат кўрсатилишини ҳамда иситиш мавсуми олдидан иситиш ва сув иситиш асбобларига олдини олиш мақсадларида хизмат кўрсатилишини;
уй-жойлардаги тармоқ газида ишловчи газ плиталари, иситиш, сув иситиш асбобларига-йилга бир маротаба техникавий хизмат кўрсатилишини таъминлашга мажбурдирлар.
Абонентлар газ ускуналарига техникавий хизмат кўрсатиш (текшириш) санаси ҳақида кечи билан уч кун олдин уйларнинг подъездларига эълонлар осиб қўйиш ёки бошқа усуллар билан огоҳлантиришлари лозим.
14.13. Газ асбобларини абонентларнинг уй ичидаги газ ускуналари носозлиги ҳақидаги “Талабномаларни рўйхатга олиш дафтари”даги ёзувлар асосида тузатиш келишилган нархда ёки белгиланган прейскурантга биноан қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
а) газ сирқиши-зудлик билан;
б) овқат пишириш аппаратларининг носозлиги - 24 соат ичида;
в) иситиш аппаратларининг иситиш мавсуми вақидаги носозлиги - 24 соат мобайнида;
г) иссиқ сув таъминоти ва иситиш аппаратларининг носозлиги (иситиш мавсуми вақти бундан мустасно) - 2 кун ичида;
д) аппаратларни алмаштириш - 5 кун мобайнида.
15. Уй-жойларни газ билан таъминлайдиган газ хўжалиги корхоналари, хизматлар (таъминотчилар) қуйидаги ҳуқуқларга эгалар:
15.1. Ўз вазифаларини бажариш ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқларини амалга ошириш чоғида зарур ҳолларда экспертиза ўтказиш учун мутахассисларни жалб қилиш.
15.2. Уй эгаларидан ҳамда туман ёхуд шаҳар коммунал-фойдаланиш корхоналаридан келиб тушган газ билан таъминлаш масалаларига оид ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш.
15.3. Уй эгаларидан газдан фойдаланиш қоидаларини, шартноманинг фойдаланилган газ ҳақини тўлаш шартларини бажаришларини талаб қилиш.
15.4. Абонент ўзи фойдаланган газ ҳақини тўламагани муносабати билан шартномани бажаришдан бир томонлама бош тортиш; шартномани бажаришдан бош тортишга ҳамида бир ой қолганда абонент бу ҳақда огоҳлантирилган бўлиши шарти билан.
15.5. Томонларнинг розилиги билан газ берилишини вақтинча узиб қўйиш, тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш, газ билан таъминловчи ташкилот газ берилишида узилиш бўлиши, тўхтатиб ёки чеклаб қўйилиши тўғрисида абонентни огоҳлантирмоғи даркор.
Газ бидан таъминловчи ташкилот тизимидаги носозликларни бартараф этиш учун кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш зарур бўлганда абонент билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, аммо унга дарҳол хабар берган ҳолда газ берилишини вақтинча узиб қўйиш, тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш.
15.6. Қуйидаги ҳолларда қарз узилгунча ёки аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгунга қадар олдиндан огоҳлантирмасдан газ берилишини тўхтатиб қўйиш:
а) уй (квартира, боғдаги уй ва бошқа хоналар) ўзбошимчалик билан газлаштирилганда;
б) газлаштирилган хоналар режаси ўзгартирилганда, газ асбоблари ўрни алмаштирилганда;
в) газ асбоблари ва уй ичидаги газ тармоқлари қониқарсиз аҳволда бўлиб, фалокат хавфини туғдирганда ҳамда газдан фойдаланувчилар ҳаёти ва саломатлигига хавф солганда;
г) дудбуронлар, шамоллатиш каналлари созлиги, бошқа коммуникацияларнинг уй-жойлар ертўлалари ва ертўлаларига кириш жойлари зичлиги бузилмаганлиги ҳақидаги далолатномалар ўз вақтида тақдим этилмаганда;
д) берухсат қўшимча газ асбоблари ўрнатилганда.

Download 212.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling