Зарегистрированы


V. “Ўзбекистон Республикаси


Download 212.5 Kb.
bet9/11
Sana06.04.2023
Hajmi212.5 Kb.
#1330991
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Газ в быту 1997г №370 рус. узб

V. “Ўзбекистон Республикаси Ҳудудида
газдан турмушда фойдаланиш Қоидалари”ни
бузганлик учун жавобгарлик

28. Ушбу Қоидалар бузилишида айбдор бўлган фуқаролар бузилишлар фалокатга ёки бахтсиз ҳодисага олиб келганлиги ёки олиб келмаганидан қатъий назар, жавобгарликка тортилади.


Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра қоидабузарликларнинг турига қараб раҳбарлар мутахассислар, ишчилар ва фуқаролар интизомий, маъмурий ҳамда жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкин.
Қуйидагилар газдан турмушда фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳисобланади:
- уйлар, гаражлар, иссиқхоналар, ёзги ошхоналар, тандирлар, дала ҳовлилар ва шу кабиларни ўзбошимчалик билан газлаштириш;
- шаҳар, туман газ хизматларига хабар бермасдан қўшимча иситиш майдонларини ишга тушириш;
- рухсатсиз мавжуд, шаҳар, туман газ хизматлари узиб кетган газ асбобларини бошқа жойга кўчириш, янгиларини ўрнатиш;
- уйлар, гаражлар, айвонлар, иссиқхоналар, ёзги ошхоналар, дала ҳовлилар ва ҳоказоларда пишириш плиталаридан иситиш асбоби сифатида фойдаланиш;
- газ асбобларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
- газдан фойдаланувчи қурилмаларга берухсат газ улаш ёки газга ажратилган фондлардан ортиқча фойдаланиш, ёки белгиланган газ ишлатиш тартибига риоя қилмаслик, ёҳуд тасдиқланган солиштирма газ сарфи меъёрлари бўлмаган холда газ ишлатувчи қурилмаларда газдан фойдаланиш ёки ана шу меъёрларни ошириб юбориш;
- газ сарфини ҳисобга олмасдан газ ишлатувчи қурилмалардан фойдаланиш ёки лойиҳада кўзда тутилган газ ишлатувчи қурилмаларнинг, газдан тежаб-тергаб ва самарали фойдаланилишини таъминловчи, газ ёниш жараёнларини автоматик созлаб турувчи воситаларнинг йўқлиги (борларининг носозлиги).
29. Уй-жойларда газдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фалокат ва бахтсиз ҳодисалар Ўзбекистон Республикаси Давтоғконтехназорати 1993 йил 24 августда тасдиқлаган «Газдан турмушда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган фалокатлар ва бахтсиз ҳодисаларни текшириш ҳамда ҳисобга олиш юзасидан йўриқнома» да назарда тутилган тартибда текширилмоғи зарур.
30. Ишлар хавфсизлиги таъминламаганлиги натижасида абонентнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мулкига етказилган зарар, Фуқаролик Кодекси ва “Истеъмолчилар ќуқуқларини ҳимоялаш тўғрисида”ги қонунда белгиланган тартибда қопланади.


Download 212.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling