Ф А К С О Г Р А М М А №_______
14.10.2016 йил Қарши шахар
Барча филиаллар бошлиқларига
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИДА
1997 йил 14 октябрь 370-сон
билан “Рўйхатга олинган”
“КЕЛИШИЛГАН” “ТАСДИҚЛАНГАН”
Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси
Давтоғконтехназорати Коммунал хизмат кўрсатиш
_______________________ вазирлигининг
1997 йил 24 июль 1997 йил 11 сентябрь
92-сон бўйруғи билан
15. Уй-жойларни газ билан таъминлайдиган газ хўжалиги корхоналари, хизматлар (таъминотчилар) қуйидаги ҳуқуқларга эгалар:
15.6. Қуйидаги ҳолларда қарз узилгунча ёки аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгунга қадар олдиндан огоҳлантирмасдан газ берилишини тўхтатиб қўйиш:
а) уй (квартира, боғдаги уй ва бошқа хоналар) ўзбошимчалик билан газлаштирилганда;
б) газлаштирилган хоналар режаси ўзгартирилганда, газ асбоблари ўрни алмаштирилганда;
в) газ асбоблари ва уй ичидаги газ тармоқлари қониқарсиз аҳволда бўлиб, фалокат хавфини туғдирганда ҳамда газдан фойдаланувчилар ҳаёти ва саломатлигига хавф солганда;
г) дудбуронлар, шамоллатиш каналлари созлиги, бошқа коммуникацияларнинг уй-жойлар ертўлалари ва ертўлаларига кириш жойлари зичлиги бузилмаганлиги ҳақидаги далолатномалар ўз вақтида тақдим этилмаганда;
д) берухсат қўшимча газ асбоблари ўрнатилганда.
“Жанубгазтаъминот” УК бош мухандиси А. Шерғозиев
Do'stlaringiz bilan baham: |