«Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар» фанидан лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий қўлланма Бухоро – 2015 й. «Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар»
Download 1.98 Mb.
|
Метрология лаб.ишлари
4 - расм
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ Тугалланган узунлик меъёрлари нима (ТУМ) ва улар нимага хизмат қилади? ТУМ ҳисоби қандай амалга оширилади? Блокларни ҳисобида ва тузишда қандай тартиб инобатга олинади? Микрометрни қўрсатиш хатоси қандай аниқланади? ИНДИКАТОР БИЛАН ДЕТАЛ ЮЗАЛАРИНИНГ ШАКЛ ОҒИШЛАРИНИ АНИҚЛАШ ИШДАН МАҚСАД Детал юзаларининг шақл оғишларини аниқлаш ва ричагли механик асбоб, индикатор билан ишлашда амалий кўникмалар ҳосил қилиш. ИШНИНГ МАЗМУНИ Индикаторнинг метрологик тавсияномаларини аниқлаш. Детал юзаларининг радиал тепишини ўлчаш ва унинг яроқлиги туғрисида хулоса чиқариш. Талабага берилади: соат туридаги индикатор, устун ва ўлчашга мўлжалланган деталлар. ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ Индикаторнинг метрологик тавсифномаларини аниқланг ва сон қийматларини ҳисобот шаклидаги 1-жадвалга киритинг. Радиал тепишни соат туридаги индикатор билан ўлчаш. Соат туридаги индикаторлар ўлчовининг нисбий ва абсолют услубларида деталларнинг радиал ва ён тепиш, туртиш, баландлик ва диаметрларни ўлчашда кенг кўлланилади. Индикатордаги ўлчов стерженнинг (1) ҳаракати катта ва кичик стрелкаларнннг шкалалар бўйича силжишга олиб келади (5 - расм). Бунда 4 стрелкага мос бўлган шкала бурилишлар кўрсаткичи бўлиб, ундан катта стрелканинг айланишлар сонини бутун қиймати олинади. Бўлим миқдори 0,01 мм бўлган индикаторларда ўлчов стерженининг 0,01 мм илгарилама ҳаракати катта стрелкани (2) шкала (3) бўйича битта буғинга олиб келади. Индикатор шкаласи юз бўғиндан иборат бўлгани учун катта стрелканинг бир марта тўлик айланиши стрелкани 1 мм силжишига мос келади. Бу эса кичик стрелкани кўрсаткич шкаласи бўйича бир бўйинга силжитади ва шу шкаланинг бўлим микдори 1 мм бўлганидан далолат беради. Индикаторнинг шкаласи (3) ҳалка (5) билан асбобнинг конуси корпусига нисбатан бурилиш хусусиятига эга бўлгани учун катта стрелканинг қаршисига шкаланинг исталган штрихини ўрнатиш мумкин. Детал шакл оцишларини ўлчашдан олдин индикаторни ноль ҳолатга келтириш керак. Бунинг учун ўлчов стержени (1) детал юзасига 1-2 мм таранглик ҳолатида теккизилади ва корпусдаги ҳалкани айлантириб катта стрелка ноль ҳолатига келтирилади. Таранглик ҳолати ўлчаш жараёнида ҳам манфий, ҳам мусбат қийматлар олиш учун керак. Ўлчаш жараёнида катта ва кичик стерженлар ўз ҳолатини ўзгартиради. Бунда оғиш индикатор ва айланишлар кўрсаткичи шкалалари бўйича аниқланади. Айланишлар кўрсаткичи шкаласи миллиметрни бутун ва индикатор шкаласи эса юздан бир улушини кўрсатади. Детал юзасининг (вал туридаги) радиал тепишини ўлчаш учун уни ўлчов мосламада (2) марказлаштирилади (6 расм). Индикатор (3) винт (5) ёрдамида ушлагичга қотирилади ва винт (6) ёрдамида керакли баландликка (ўлчов стерженли детал юзасига теккан ҳолатда) ўрнатилади. Мослама таркибига кирувчи винтни (7) бўшатиб, асбоб устунини (8) марказлаштириш ўқига перпендикуляр силжитилади. Бу ерда асбоб курсаткичнинг энг катта қиймати ўлчов стерженининг ўқи марказлаштириш чизиғига перпендикуляр бўлганидан далолат беради.
Δ=h/2
бу ерда h - асбоб кўрсаткичларнинг айирмаси a=900 призма). Олинган натижаларни ҳисобот шаклидаги жадвалга киритинг. Download 1.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling