«Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар» фанидан лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий қўлланма Бухоро – 2015 й. «Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар»
Download 1.98 Mb.
|
Метрология лаб.ишлари
Ҳисобот жадвалида конуслик, бочкали ёки эгар йўналишлари бўйича энг катта қиймати келтирилади. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ Ўлчаш усуллари. Шакл оғиш турлари. Ўлчов асбобининг турларига нималар киради? Штанген ва микроинструментнинг тузилиши. 5 Микрометр ноль ҳолатга қандай созланади? 6. Деталнинг шакл хатолиги қандай аниқланади? 2 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ ТУГАЛЛАНГАН ТЕКИСПАРАЛЛЕЛ УЗУНЛИК МЕЪЁРЛАРИ ИШДАН МАҚСАД Тугалланган текиспараллел узунлик меьёрлари (ТУМ) билан танишиб амалий кўникмалар ҳосил қилиш, ҳамда микрометрнинг, кўрсатиш хатосини аниқлаш. ИШНИНГ МАЗМУНИ Берилган ўлчамга ҳисоб йўли билан ТУМ блокини тузиш ва эскизини чизиш. Микромехрни кўрсатиш хатосини аниқлаш ва унинг яроқлилиги тўғрисида хулоса бериш. Талабага берилади: текиспараллел ТУМ, микрометр ва устун. ИШНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ БЕРИЛГАН ЎЛЧАМГА ТУМ БЛОКИНИ ТУЗИШ Текиспараллел ТУМ иккита ўзаро параллел ўлчов юзалари бўлган тўрғи бурчакли параллелепипед шаклига эга (4-расм). Улар ўлчов юзаларига юқори аниқликда ишлов берилган плиткалар кўринишда бўлиб, узунлик бирлигини сақлаш ва уни узатиш, асбобларни текшириш ва созлаш, ҳамда детал ўлчамларини ўлчашда ишлатилади. ТУМ плиткаларининг ўлчов юзаларини (тоза ҳолатида) бир бирига бир чекадан кўл босими остида силжитиш натижасида ёпишқоқлик хусусияти ҳосил қилинади. Бу ҳол керакли ўлчамлар ТУМ блокларини тузиш имкониятини беради. Бу ерда ҳар бир меъёр бир ўлчамни ифодалайди. Ўлчам блоки тузишдан олдин ҳомаки ҳисоб амалга оширилади, бунда блокка биринчи навбатда миллиметрнннг мингдан бир улушига эга бўлган, сўнгра миллиметрнинг юздан бири ва ҳоказо ТУМлар танланади. Мисол: 25, 795 мм ўлчамга ТУМдан блок тузилсин блокка кирувчи биринчи меъёр -1, 005 мм қолдиқ - 24, 79 мм блокка кирувчи иккинчи меъёр -1, 29 мм қолдиқ - 23, 5 мм блокка кирувчи иккинчи меъёр -3,5 мм қолдиқ - 20 мм блокка кирувчи учинчи меъёр - 20 ммм Ҳисоб натижасини ҳисобот шакдидаги жадвалга ёзинг.
Ҳисобот шаклидаги жадвалга олтита текшириш ўлчамини ёзинг. Уларнинг ТУМ блокларига тегишли ҳомаки ҳисобогини бажаринг ва натижаларини ҳисобот жадвалига киритинг. ТУМ блокларини ёзинг. Бунинг учун танланган ТУМ плиткаларни спирт билан тозаланг ва куруқ қилиб артинг. Сўнгра кичик ўлчамга мансуб бўлган плиткани олиб, ундан каттароқ бўлган ўлчам плиткасининг учдан бир қисмига илаштириб, уни бармок босими остида плиткаларни бир бирини тўлик қоплагунча ҳаракатга келтиринг. Шу йўсинда ўлчам блокининг қолган шкалаларини кетма-кет умумий блокка илаштиринг. Ҳосил бўлган ўлчам блокини микрометр билан ўлчанг. Бу ўлчашдан олдин микрометр албатта ноль ҳолатига келтирилган бўлиши шарт. Ўлчов натижаларини ҳисобот шаклидаги жадвалга киритинг. Ўлчов ишлари тугагандан сўнг йиғилган блоклар ажратилиб спирт билан тозаланиб, футлярга жойлансин. Микрометрнинг кўрсатиш хатоси кўрсатган қийматдан текширувчи ўлчамнинг айирмаси орқали аниқланади. Ўлчов натижасида олинган хатоликни рухсат этилган хатолик билан таққослаб микрометрни яроқлилиги тўғрисида хулоса берилади. Download 1.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling