«Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар» фанидан лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий қўлланма Бухоро – 2015 й. «Ўзароалмашувчанлик, стандартлаштириш ва техникавий ўлчовлар»
Download 1.98 Mb.
|
Метрология лаб.ишлари
Индикатор-нутромерни нольга келтириш номинал ўлчам бўйича ҳисобланган тугалланган ўлчов меъёр блоки ёрдамида амалга оширилади. Тугалланган ўлчов меъёр блокига ёнбағирлар жипслаштириб махсус ушлагичга (7) йиғилади (8-расм). 8 - расм
Нутромернинг марказлаштирувчи кўиригини (8) қўл билан сиьиб, пастки каллагини ушлагичда ўрнатилган ёнбацирлар орасига киритилади. Сўнгра асбобни аста чайьатиб катта стрелканинг чекка ҳолати топилади ва шу холатга, халқани айлантириб шкала бўйича нул келтирилади. Сўнгра индикатор ушлагичдан чикарилиб ўлчашга киришилади. Тешик диаметери укда-перпендикуляр булган уч 1-1; 2-2 ва 3-3 кесим, ва ҳар бир кесим узаро перпендикуляр 1-1; 2-2 йуналишлар бўйича ўлчанади. Нутромер тешикка киритилади ва уни аста чайкатиб тешик диаметрига мос келадиган энг кам кўрсаткич топилади. Бу кўрсаткич ўлчамнинг ўрнатилган меъёридан канчага ошишини билдиради. Индикатор-нутромерлар билан ишлаётганда ўлчамнинг катталашуви индикатор стрел касини соат стрелкасига карши (мусбат оғиш) ўлчамнинг камайиши эса соат стрелкаси бўйлаб (манфий оциш) силжишига олиб келади. Ҳакикий улчам асбоб кўрсатган қиймат билан тугалланган ўлчов меъёр блоки ўлчамининг алгебраик йиғиндисига тенг. Ҳисоб натижаларини ҳисобот жадвалига киритинг. Деталнинг ҳақиқий ўлчамини, кўндаланг ва бўйлама кесим бўйича шакл оғишларини аниқлаш ва уларни меъёрий хужжатдаги кўрсаткичлар билан солиштириб деталнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса қилинг. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ Нисбии ўлчов услуби деб нимага айтилади? Нутромернинг метрологик кўрсаткичларига нималар киради? Индикатор-нутромернинг тузилиши. Нутромер қандай қилиб нулга ва ўлчамга ўрнатилади? 5 - ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ УНИВЕРСАЛ ЎЛЧОВ ВОСИТАЛАРИНИ ТАНЛАШ ИШДАН МАҚСАД Детал ўлчамларини тайёрлаш аниқлигига қараб, ўлчов воситаларини тўғри танлашни ўрганиш. ИШНИНГ МАЗМУНИ Бирикма деталларининг ўлчамларини ўлчаш учун ўлчов воситасини танлаш. Танланган ўлчов воситаларининг метрологик тавсифларини аниқлаш ва уларнинг кўринишини схематик тасвирлаш. Талабага берилади. Меъёрий хужжатлар бирикма ва йиғма бирикмаларнинг чизмалари. ИШНИНГ БАЖАРИЛИШ ТАРТИБИ Ўлчов воситаларини танлаш меъёрий хужжатда белгиланган чегаравий ўлчаш хатолигини - , рухсат этилган хатолик - δ билан солиштириш асосида амалга оширилади. Меъёрий хужжат ГОСТ 8.051 - 81 1-500 мм ораликдаги ўлчамларни ўлчашдаги рухсат этилган хатоликнинг кийматини белгилайди (1-жадвал). Рухсат этилган хатоликнинг қиймати ўлчам қўйимига боғлик бўлиб, бу боғлиқлик ўз навбатида аниқлик меъёри, квалитет ва номинал ўлчамга тегишли. Ўлчов воситаларини танлашда танланган ўлчов воситаси ёрдамида олинган натижа хакиқатга мос келмаслик даражаси жуда кам бўлгани учун олинган натижа ҳақиқий ўлчам деб қабул қилинади. Ҳар қандай ўлчов воситасидаги чегаравий хатолик номинал ўлчамга ва воситанинг созлаш шароитига боғлик. 2-жадвалда кўп тарқалган универсал ўлчов воситаларининг чегаравий хатоликлари кўрсатилган. Берилган бирикма ўлчамлари учун қўйим ва ўтказишлар жадвалидан чегаравий оғишларни аниқланг. Детал ўлчамининг қўйимини ҳисобланг. Бирикма деталлари учун ўлчамнинг рухсат этилган хатоликларини аниқланг. Бирикма деталларини назорат қилиш учун ўлчов воситасини танланг. Ўлчов воситанинг метрологик тавсифини аниқланг. Олинган натижаларни ҳисобот шаклида келтирилган жадвалга киритинг. Танланган ўлчов воситаларини схематик кўринишини чизинг. НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ Ўлчов воситаларини танлаш ьандай принципга асосланган? Ўлчашда рухсат этилган хатолик тушунчаси. Тешик ва валларни улчаш учун кандай ўлчов воситалари мавжуд? Ўлчов воситаларининг метрологик тавсифларига нималар киради? Жадвал - 1 Чизикли ўлчамларнинг рухсат этилган ўлчов хатоликлари
Жадвал-2
Download 1.98 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling