Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/37
Sana11.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1698687
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37
Bog'liq
29.06.2019 I.Ermatov Avtoreferat

олмош, сон, оҳанг, унли, товуш, сўз, бирлик, кўплик, бўлишли, бўлишсиз, гап, 
1
Маҳмудов Н. Термин, образли сўз ва метафора // Ўзбек тили ва адабиёти, 2013. – № 4. – Б.3-6.
2
Mahkamov N., Ermatov I. Tilshunoslik terminlarining izohli lug‘ati. – T.: Fan, 2013. 


22 
эга, кесим, нуқта; б) бирикма терминлар: унли товуш,унсиз товуш, ясама от, 
иш оти, ўтинч феъл, кўмакчи сўз, туриш белгилари, бош сўзлар, ундашли гап, 
кириш сўз, сўраш белгиси, қўш нуқта, ясама сўз, қўшма от, сўз ясаш, чама 
сон, туб сон, феъл замонлари, қўшма феъл, феъл замонлари, қўшма феъл, 
мажҳул феъл, ўзлик феъли кабилар. 2. 2040-йиллар ва ҳозирги кундаги 
терминларнинг ўзгачалиги. Масалан: босим (урғу), чўзғи (унли), унсиз 
товушлар (ундош товушлар), исм (мавҳум от), иш отлари (ҳаракат номи), 
сира сон (тартиб сон), салт феъли (ўтимсиз феъл), одот (қўшимча), белгилар 
(келишиклар), точка (нуқта), суффикс (аффикс), составли сонлар (таркибли 
сонлар), улуш сон (каср сон). 3. 2040-йиллар ва ҳозирги кундаги 
терминларнинг шаклан фарқли эканлиги. Бундай терминлар камроқ бўлса-да, 
мавжуд. Масалан: суфат (сифат), кичикланган (кичрайтиш), саналмишсиз сон 
(жамловчи сон), ҳал (ҳол), товиш (товуш), сўров (сўроқ), шовқун (шовқин), 
уюшқон (уюшиқ) каби. Тилшунослик ривожланиши билан янги терминлар 
пайдо бўлиши ёки терминларнинг параллел қўлланиши кузатилди.
Демак, ўзбек тилидаги тилшунослик терминлари ўз тараққиёти йўлида 
бир қанча муқобил номлар билан аталганки, бу, ўз навбатида, терминлар 
синонимиясининг юзага келишига сабаб бўлган. Ҳозирги дарсликларгача 
етиб келган тилшунослик терминларининг айримлари фонетик, лексик ва 
морфологик ўзгаришларга учраган. 
Терминологик тизимда ҳозирга қадар синонимлик, дублетлик 
муаммолари мавжуд. Ўзбек тилидаги тилшунослик терминларини даврий 
кетма-кетликда ўрганишдан шу маълум бўлдики, терминлар ўртасидаги 
синонимия уларнинг икки даврга мансублигидан юзага келган. 
Мустақилликдан олдинги ва кейинги даврларда яратилган она тили дарслиги 
ва қўлланмалар кузатилганда, биргина лисоний тушунчанинг турли 
терминлар синонимлар билан аталгани маълум бўлади: автор – муаллиф, 
терминология – атамашунослик, лингвистика – тилшунослик, мимема – 
тақлид сўз, пауза – тўхтам, аффикс – қўшимча, феъл нисбатлари – феъл 
даражалари, морфемика – сўз таркиби, термин – атама, ибора – 
фрзеологизм ва бошқалар. Бизнингча «Она тили» дарсликларида ўзбекча 
муқобилларини (масалан, сўз таркиби, атамашунослик, тўхтам, 
тилшунослик) қўллаган маъқул. 
Биз тилшунослик терминларидаги синонимликни тарихий лингвистик 
манбалар ва ҳозирги лингвистик манбалар мисолида ҳам тадқиқ қилдик. 
«Сарф» ва бошқа дарсликларда қўлланган терминларни ҳозирги кунда 
ишлатилмай, истеъмолдан чиққан ҳамда истеъмолда мавжуд бўлган ёки 
ҳозир ҳам параллел қўлланаётган терминларга ажратиш мумкин. Демак, 
терминологияда синонимия ижобий ҳодиса саналмаса ҳам мавжуд. Улардан 
бири вақт ўтиши билан тушунча моҳиятини аниқ ифода этишига қараб яшаб 
қолади, қолганлари истеъмолдан чиқиб кетади ёки олдин қўлланган 
терминлар қайта фаоллашиб (исм терминида шу ҳолат юз берган), илмий 
муомалага киради. 


23 
ХУЛОСА 
1. ХХ асрнинг бошларида, ўзбек тилининг илмий грамматикаси
яратилмаган бир даврда, жадид маърифатпарварларининг саъй-ҳаракатлари 
билан илк дарсликлар яратилиши, мактабларда она тилининг фан сифатида 
ўқитила бошлаши ўзбек тилшунослик терминларининг шаклланишида муҳим 
ўрин тутган. «Чиғатой гурунги» аъзолари лисоний ҳодисаларни рус ёки араб 
тили грамматикалари асосида эмас, балки она тилимизнинг ички 
имкониятлари асосида ёритиш керак деган қарашни илгари сурганлар ва 
тилшунослик терминларини ҳосил қилишда ҳам шу ғояга амал қилганлар. 
2. ХХ асрнинг 20-йилларига келиб айрим нуқсонлар билан бўлса-да,
ўзбек тилшунослик терминлари шакллана бошлаган. Бундай терминларнинг, 
асосан, грамматикага оид эканлиги дастлабки дарсликларнинг грамматика 
доирасида яратилганлиги билан боғлиқ. Айни пайтда, ўзбекча тилшунослик 
терминларининг тўла шаклланиб улгурмаганлиги, миллий тилшуносликнинг 
ривожланмаганлиги туфайли ҳам дарсликларда бир лингвистик тушунча 
турли терминлар билан номланган.
3. Бир неча асрлик тарихга эга бўлган араб Сарф-Наҳвларининг
туркийлаштирилиши тилшунослик терминларининг тараққий этишини 
тезлаштирди. Айни вақтда, ХХ аср бошларидаги дарсликларда анчагина 
арабча тилшунослик терминлари сақланиб қолган. Ўзбек тилшунослик 
терминлари, аввало, ўзбек тилининг ички имкониятлари, қолаверса, араб, 
форс-тожик, турк, қримтатар тиллари, кейинроқ эса рус тилининг таъсирида 
шакллана бошлаган. Кўплаб арабча тилшунослик терминлари 20-йилларга 
келиб ўзбекча терминлар билан алмаштирилган. Айрим арабча терминларга 
эҳтиёж бўлмаганлиги сабабли истеъмолдан чиқиб кетган. Шундай бўлса-да, 
амалдаги дарсликларда ибора, имло, инкор, луғат, меъёр, нутқ, нуқта, 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling