Ўзбек тили грамматикаси


Сўроқ гап Сўроқ мазмунини билдирган гап сўроқ гап


Download 271.5 Kb.
bet2/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

Сўроқ гап
Сўроқ мазмунини билдирган гап сўроқ гап дейилади.
Ёзувда сўроқ гапнинг охирига сўроқ белгиси қўйилади.
Сўроқ гаплар одатда сўроқ маъносини билдирган сўзлар ёки сўроқ юкламалари ёрдамида тузилади. Сўроқ маъносини билдирган сўзлар ёки юкламалар талаффузда бир оз ажралиб туради.
Масалан: Жамоа неча хўжалик экан? Неча гектар ерга нималар экилар экан?
Ватанимизнинг гўзал манзаралари, қайноқ ҳаёти, янги ажойиб кишилари билан танишмисиз?
Айрим ҳолларда сўроқ мазмуни оҳанг ёрдамида англатилади.
Масалан: – Менинг соатим тўхтаб қолибди. – Соатим тўхтаб қолибди? Нега тўхтабди, бузилибдими?


Ундов гап
Ҳис-ҳаяжон, чақириқ, илтимос ёки буюриш, ундаш мазмунини билдирган гап ундов гап дейилади.
Тилак, қатъий буйруқ, ҳис-ҳаяжонни билдирган ва кучли ҳис билан айтилган ундов гапларнинг охирига ундов белгиси қўйилади.
Масалан: Шу қадар чиройли! Шу қадар гўзал! Минглаб гулистондан афзалдир бу жой!
Тасдиқ, илтимос ёки маслаҳатни билдирган ундов гапларнинг охирига нуқта қўйилади.
Масалан: Карима, қаламингни менга бериб тур. Энди юринглар, Пўлат билан гаплашайлик. Қани, энди болаларга бир қараб қўяйлик.


3. Гапда сўзларнинг ўзаро боғланиши
Гапда мустақил сўзлар ўзаро боғланган бўлади. Гапда сўзларнинг ўзаро боғланиши икки хилдир:
1. Тенг боғланиш.
2. Эргаш боғланиш.
Гапдаги бир хил вазифали сўзларнинг ўзаро боғланиши – тенг боғланиш дейилади.
Тенг боғланишда сўзлар тенг боғловчилар ёки оҳанг ёрдамида боғланади, бунда улар бир-бирини аниқламайди, гапнинг бошқа бўлакларига нисбатан бир хил муносабатда бўлади.
Масалан: Ўқитувчилар ва ўқувчилар эрталаб мактаб ҳовлисига тўпландилар гапидаги ўқитувчилар ва ўқувчилар сўзи бир-бири билан тенг боғлангандир.
Эргаш боғланишда бир сўз иккинчисига тобе бўлиб, тобе сўз ҳоким сўзни аниқлаб, тўлдириб, изоҳлаб келади. Юқорида берилган гапдаги эрталаб тўпландилар, мактаб ҳовлиси, ҳовлисига тўпландилар сўзлари бир-бири билан эргаш боғлангандир.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling