Ўзбек тили грамматикаси


Эга билан кесим орасида чизиқча ишлатилиши


Download 271.5 Kb.
bet7/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

11. Эга билан кесим орасида чизиқча ишлатилиши
1. Гапнинг кесими от орқали ифодаланиб, унда кесимликни кўрсатувчи қўшимча ёки тўлиқсиз феъл бўлмаса, эга билан кесим орасига чизиқча қўйилади. Масалан: Ўзбекистоннинг пойтахти – Тошкент. Соғлигинг –бойлигинг.
2. Гапнинг эгаси ёки кесими ёхуд уларнинг ҳар иккаласи ҳаракат номи орқали ифодаланиб, унда кесимликни кўрсатувчи кўшимча ёки тўликсиз феъл бўлмаса, эга билан кесим орасига чизиқча қўйилади.
Масалан: Мақсадим – ўқиш. Яшамоқ – курашмоқ. Курашмоқ – ўрнак бўлиб яшамоқ
3. Гапнинг эгаси ва кесими ўзига қарашли иккинчи даражали бўлаклар билан келиб, кесимликни кўрсатувчи қўшимча ёки тўлиқсиз феъл бўлмаса, эга гуруҳидаги сўзлардан сўнг чизиқча қўйилади.
Масалан: Навоийнинг ҳаёти – ҳар бир киши учун ибрат. Айтилган сўз – отилган ўқ. (Мақол)
4. Эга ёки кесим кўрсатиш олмоши орқали ифодаланиб, унда кесимликни кўрсатувчи қўшимча ёки тўлиқсиз феъл бўлмаса, чизиқча қўйилади.
Масалан: Компьютер ҳаётимизга сингиб кетди. Бу – замонавий техникадир. Сенга гапирадиган сўзим – шу.


Иккинчи даражали бўлаклар


12.Тўлдирувчи ва унинг ифодаланиши
Гапнинг бирор бўлагига боғланиб, уни тўлдирган гап бўлаги тўлдирувчи дейилади.
Тўлдирувчи кўпинча от ва олмош орқали ифодаланиб, феъл кесимга боғланади.
Масалан: Болалар китобни (нимани?) завқланиб ўқидилар. Дам олиш куни устозимиз бизни (кимни?) кўргазмага олиб боради.
Шунингдек, тўлдирувчи от ёки сифат орқали ифодаланган кесимга ҳам боғлана олади.
Масалан: Меҳмон отангдан (кимдан?) улуғ. (Мақол.)
От ўрнида қўлланган ҳар бир сўз гапда тўлдирувчи бўлиб кела олади,
Масалан: Яхшини (кимни?) мақташ ярашур, ёмонни (кимни?) мақтаган адашур. (Мақол.) Қўли кучли бирни (нечани?) енгса, билими кучли мингни (нечани?) енгади. (Мақол.) Ўқувчи англаганларини (нималарини?) сўзлаб берди.
Тўлдирувчи баъзан қисмларга ажратилмайдиган сўз бирикмалари орқали ифодаланади.
Масалан: Ботир копток кўтарганлар билан (кимлар билан?) кетди. Салимжон дўстларига тил теккизишларини (нимани?) хоҳламас эди.
Тўлдирувчи икки хил бўлади:
1. Воситасиз тўлдирувчи.
2. Воситали тўлдирувчи.

Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling