Ўзбек тили грамматикаси


Эргаш боғланишнинг турлари


Download 271.5 Kb.
bet3/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

4. Эргаш боғланишнинг турлари
Сўзларнинг ўзаро эргаш боғланиши уч турли бўлади:
1. Мослашув.
2. Бошқарув.
3. Битишув.


1. Мослашув
Тобе сўзнинг ҳоким сўз билан шахс ва сонда мослашиши мослашув дейилади.
Эга билан кесим ҳар доим шахсда мослашади.
Масалан: Мен мактабга келдим. Сен мактабга келдинг каби.
Кесим III шахс кўпликда эга билан сонда мослашиши шарт эмас.
Масалан: Деҳқонлар ҳосилни йиғиб олмоқда(лар).
Қаратқич келишигидаги сўз ўзи билан боғланиб келган бошқа бир сўз билан эгалик қўшимчалари орқали мослашади: Эркин мактабнинг ҳамма ишига фаол қатнашади. Бизнинг кўп ишларимиз машина билан бажарилмоқда.


2. Бошқарув
Тобе сўзнинг ҳоким сўз талабига кўра маълум келишик ёки кўмакчилар орқали боғланиши бошқарув дейилади.
Одатда ўтимли феъллар ўзига қарашли отларни тушум келишигида, ўтимсиз феъллар эса жўналиш, чиқиш ёки ўрин-пайт келишигида бўлишини талаб қилади. Масалан: Тўлаган Собирни кўрди. Мен мактабга кирдим. Эркин мактабдан келди. Турсуной боғчада ишлайди.
Бир нарса иккинчи нарса билан солиштирилганда, сифат орқали ифодаланган кесимдан олдин келган от чиқиш келишигида бўлади ва у сифат билан бошқарув йўли орқали боғланади.
Масалан: Пўлат темирдан қаттиқроқ.
Шунингдек, от ва равиш ҳам ўзи билан мазмунан боғланган сўзнинг маълум бир келишикда бўлишини талаб қилади ва улар ҳам бошқарув йўли билан боғланади: бундан кўп, кунлардан бир кун.
Сўзлар бошқарув йўли билан кўмакчилар воситасида ҳам боғланиши мумкин.
Масалан: Мактаб учун ўқув қуроллар олинди.


3. Битишув
Тобе сўзнинг ҳоким сўз билан ҳеч кандай сўз ўзгартирувчи қўшимчасиз ёки кўмакчисиз боғланиши битишув дейилади.
Битишувда тобелик ва ҳокимлик маънодан ва сўз тартибидан маълум бўлиб, тобе сўз ҳар доим ҳоким сўздан олдин келади. Масалан: катта кўча, бешта ўқувчи, завқланиб гапирди, тез ўқиди.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling