Ўзбек тили грамматикаси
Download 271.5 Kb.
|
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Абдуллоҳни
- Ёвдан
13. Воситасиз тўлдирувчи Тушум келишигидаги сўз воситасиз тўлдирувчи дейилади. Воситасиз тўлдирувчи кимни? нимани? ёки қаерни? сўроғига жавоб бўлиб, иш-ҳаракатни тўғридан-тўғри ўз устига олган нарсани билдиради. Масалан: Мен Абдуллоҳни (кимни?) кўрдим. Деҳқонлар экиндан бўшаган ерларни (нималарни?) ҳайдадилар. Ўқувчилар мактаб ҳовлисини (қаерни?) супурдилар. Баъзан воситасиз тўлдирувчи тушум келишиги қўшимчасисиз келиб, шаклан бош келишикдаги сўзга ўхшаб қолади. Аммо шунга қарамай, у воситасиз тўлдирувчи ҳисобланаверади. Масалан: Боғбонлар ҳозир мева теряптилар. Биз ҳар куни катта танаффусда ошхонада чой ичамиз. Бундай ҳолларда воситасиз тўлдирувчи вазифасидаги от кўпинча умумийликни ёхуд нарсаларнинг бирор турини билдиради. Шу жиҳатдан воситасиз тўлдирувчи тушум келишиги қўшимчаси (-ни) билан келган ёки тушум келишиги қўшимчаси (-ни) тушиб қолган бўлади. Қуйидаги ҳолларда воситасиз тўлдирувчи қўлланади: 1. Воситасиз тўлдирувчи кишилик олмошлари, атоқли отлар ёки от вазифасида келган сифат, сон, сифатдош орқали ифодаланганда: Раҳбаримиз мени меҳнат таътилига ёзди. Зарифанинг келганини Пўлат ўша оқшомдаёқ эшитди. 2. Воситасиз тўлдирувчи эгалик қўшимчаси билан келганда: Ғолибларга совғаларини бердик. 3. Воситасиз тўлдирувчи ва кесим орасига бошқа бўлак киритилганда: Эрта кўкламда кўчатни ҳовлига ўтказдим. 4. Воситасиз тўлдирувчи алоҳида таъкидланганда: Биз ўқишни ўрганмоқдамиз. 14. Воситали тўлдирувчи Тушум келишигидан бошқа келишикдаги, шунингдек, айрим кўмакчилар билан келган сўзлар орқали ифодаланган тўлдирувчи воситали тўлдирувчи дейилади. Воситали тўлдирувчи кесим билан боғланиб, уни тўлдиради ва кимга? нимага? кимдан? нимадан? кимда? нимада? ким билан? нима билан? ким учун? нима учун? ким тўғрисида? нима тўғрисида? нима устида? нима орқали? каби сўроқларга жавоб бўлади. Масалан: Ёвдан (кимдан?) қўрққан ёвга (кимга?) дўст, элни суйган элга (кимга?) дўст. (Мақол.) Улар симдан (нимадан?) ясалган эгри қармоқлар билан (нималар билан?) балиқ тутмоқчи бўлдилар. Ўқитувчилар имтиҳон тўғрисида (нима тўғрисида?) гаплашишди. Download 271.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling