Ўзбек тили грамматикаси


Кириш сўз ва кириш гапда тиниш белгиларининг ишлатилиши


Download 271.5 Kb.
bet16/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

33. Кириш сўз ва кириш гапда тиниш белгиларининг ишлатилиши
1. Кириш сўз гапнинг бошида келса, кириш сўздан кейин; кириш сўз гапнинг ўртасида келса, унинг икки томонига; гапнинг охирида келса, кириш сўздан олдин вергул қўйилади.
Масалан: Менимча, Бекзод дарсга келмаса керак, чунки у касал. Бу йил ҳам, шубҳасиз, синфимиз мактабда илғор бўлади. Бу йил мактаб мусобақасида биринчи ўринни оламан, албатта.
2. Кириш гап одатда вергул билан ажратилади. Агар кириш гап ёйиқ бўлса, у чизиқча билан ажратилади ёки қавс ичига олинади.
Масалан: Унинг кенг ва сергўшт юзи – қуёш ҳароратидан бўлса керак – тўқ мағиз рангда эди. Бир куни кечкурун (бу 1773 йилнинг октябрь ойининг бошларида бўлган эди) уйда ўзим якка ўтирардим.


34. Гап бошида келган ҳа ва йўқ сўзлари
Гап бошида ҳа сўзи тасдиқ маъносида, йўқ сўзи эса инкор маъносида қўлланади.
Масалан: Ҳа, энди иш тамом. Йўқ, дўстим, бу гапингга қўшилмайман.
Бундай ҳолларда ҳа, йўқ сўзлари гапнинг грамматик бўлаклари билан алоқага киришмайди, улар гап бўлакларидан вергул билан ажратилади: Ҳа, ваъда қилганман. Йўқ, ҳамма вақт иноқмиз.
Агар ҳа, йўқ сўзлари ҳис-ҳаяжон билан айтилса, улардан кейин ундов белгиси қўйилади: Йўқ, йўқ! У менга бир оғиз ҳам ёмон сўз айтмади.
Ҳа ва йўқ сўзлари айрим ҳолларда маълум бир фикрни маъқуллаб ёки инкор этиб, гап ўрнида ҳам қўлланади.
Масалан:
- Ҳабиба ҳам кутубхонадами?
- Йўқ.


- Назир отани биласизми?
- Мастуранинг бобоси-да?
-Ҳа.
Хўп сўзи кўпинча тасдиқ маъносида қўлланади. Гапнинг бошида келган хўп сўзидан сўнг вергул қўйилади.
Масалан: Хўп, гап шу бўлмаса, Сиддиқжон.


ГАПНИНГ АЖРАТИЛГАН
ИККИНЧИ ДАРАЖАЛИ БЎЛАКЛАРИ




Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling