Ўзбек тили грамматикаси


Download 271.5 Kb.
bet12/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

ГАПНИНГ УЮШИҚ БЎЛАКЛАРИ


23. Гапнинг уюшиқ бўлаклари ҳақида маълумот
Бир хил сўроққа жавоб бўлиб, гапнинг бир бўлагига боғланиб келган бўлаклар гапнинг уюшиқ бўлаклари дейилади.
Гапнинг ҳар бир бўлаги уюшиқ бўла олади.
Масалан: Мактабга ўқитувчилар, ўқувчи қизлар, ўқувчи болалар (кимлар?) келмоқдалар. Она қизини бағрига босди, эркалади, юпатди (нима қилди?). Биз ишчилар, усталар, тўқувчи қизлар билан (кимлар билан?) суҳбатлашдик.


24. Уюшиқ аниқловчи ва уюшмаган аниқловчи
Аниқловчилар икки хил бўлади:
1. Уюшиқ аниқловчилар.
2. Уюшмаган аниқловчилар.
Уюшиқ аниқловчилар нарсанинг бир турли белгисини аниқлайди ёки бирин-кетин унинг белгиларини кучайтириб, қувватлаб келади. Уюшиқ аниқловчилар санаш оҳанги билан айтилади. Баъзан уюшиқ аниқловчилар орасида ва боғловчиси келади.
Масалан: Насиба қизил ва сариқ қалам олди.
Уюшиқ аниқловчилар ўзаро боғловчисиз боғланса, бири иккинчисидан вергул билан ажратилади.
Масалан: Кулранг, мошранг, сариқ ва сарғиш тошлар қуёш нурида ярқираб турибди.
Уюшмаган аниқловчилар уюшиқ бўлак саналмайди. Бундай аниқловчилар нарсанинг турли белгиларини билдиради. Уюшмаган аниқловчилар санаш оҳанги билан айтилмайди, ёзувда эса уларнинг орасига вергул қўйилмайди.
Масалан: Нодир текис катта йўлдан кетди.


25. Уюшиқ бўлакларнинг ўзаро боғланиши
Гапнинг уюшиқ бўлаклари ўзаро қуйидагича боғланади:
1. Тенг боғловчилар, яъни бириктирувчи, зидловчи ва айирувчи боғловчилар ҳамда инкор боғловчиси на ёрдамида боғланади.
Масалан: Шогирдлар устозни севарди ва ҳурмат қиларди. Умар уларга яқин келди, аммо гапирмади. У ё мени кўрмади ёки кўрса ҳам ўзини кўрмаганга олди. Унинг келганини на отаси, на онаси пайқади.
2. Боғловчи вазифасида келган -у, -ю, -да юкламаларининг ёрдамида боғланади.
Масалан: Козимбек ўрнидан турди, зинанинг бошига борди, тушмади. Бошлиқ бошини кимирлатди-да, ўрнидан турди.
3. Бириктирувчи боғловчи вазифасида келган билан кўмакчиси ёрдамида боғланади.
Масалан: Аҳмад билан Раҳмат яқин дўст.
4. Боғловчисиз, санаш оҳанги ёрдамида боғланади.
Масалан: Машина секинлади, чайқалди, ўнг томонга бир оз қийшайди.
Уюшиқ бўлакларнинг сон, эгалик ва келишик қўшимчаларини олиши икки хилдир:
1. Сон, эгалик ва келишик қўшимчалари охирги уюшиқ бўлакка қўшилади ва улар уюшиқ бўлакларнинг ҳаммасига тегишли бўлади.
Масалан: Дам олиш масканидаги болалар тарбиячилари билан атрофдаги кўл, қир ва сойларга саёҳатга чиқиб турадилар. Биз бундан кейин ҳам юриш ва саёҳатларимизни давом эттирамиз.
2. Сон, эгалик ва келишик қўшимчалари уюшиқ бўлакларининг ҳар бирида такрорланади.
Масалан: Гулзорлардан, боғлардан ўтдим, бозорлардан, тоғлардан ўтдим.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling