Ўзбек тили грамматикаси


Download 271.5 Kb.
bet20/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

45. Гапда сўз тартиби
Гапда сўзларнинг маълум тартиби бор. Дарак гапдаги сўз тартиби эса одатдаги тартиб ҳисобланади. Одатдаги тартиб қуйидагича бўлади:
1. Эга (ўз аниқловчиси билан) аввал, кесим гапнинг охирида келади: Ёш ҳаваскорлар тўпландилар.
2. Пайт ҳоли гапнинг бошида келади: Кеча ёш ҳаваскорлар тўпландилар.
3. Эгадан кейин воситали тўлдирувчи (ўз аниқловчиси билан), воситали тўлдирувчидан кейин воситасиз тўлдирувчи (ўз аниқловчиси билан) келади: Кеча ҳомийлар илғор талабаларга катта совғалар беришди.
4. Равиш ҳоли кўпинча кесимдан аввал келади: Қишлоқ дарахтлар ичида ям-яшил бўлиб кўринарди.
Шеърий асарларда кўпинча одатдаги сўз тартиби ўзгаради. Шу билан бирга сўроқ ва ундов гапдаги сўз тартиби дарак гапдаги сўз тартибидан фарқ қилади. Ундов гапда баъзан феъл кесим гап бошида келади.
Масалан: Яшасин улуғ Ватанимиз!
Сўроқ гапда одатда сўроқ сўз феъл кесимдан олдин келади.
Масалан: Шахмат мусобақасида биринчиликни ким олди?
Тилимизда баъзи гап бўлакларининг қатъий тартиби бор: аниқловчи олдин, аниқланмиш кейин келади: Катта мактаб, тиниқ сув ва ҳоказо.
Агар аниқловчи билан аниқланмишнинг ўрни алмашса, маъно ҳам, аниқловчининг вазифаси ҳам ўзгаради: катта мактаб – мактаб катта; тиниқ сув –сув тиниқ.


46. Гап урғуси
Дарак гапда сўзларнинг тартиби ўзгариши ҳам мумкин. Бунда алоҳида эътибор берилган бўлак бевосита кесимдан олдин келади.
Масалан: Бугун ўқувчилар мактаб ҳовлисига тўпландилар. Бугун мактаб ҳовлисига ўқувчилар тўпландилар. Ўқувчилар мактаб ҳовлисига бугун тўпландилар ва ҳоказо.
Маълум бўлдики, дарак гапдаги сўзларнинг одатдаги тартиби ўзгариши билан гап бошқача тус олади.
Гапнинг маълум бир бўлагига алоҳида эътибор бериб, унинг бошқа бўлаклардан ажратиб кўрсатилиши гап урғуси дейилади.
Ўзбек адабий тилида гап урғуси гап бўлаклари ўрнининг алмашиниши билан боғлиқ бўлади. Гап урғусини олган бўлак кўпинча кесимдан олдин келади: Умар ака деразадан кимнидир чақирди. Умар ака кимнидир деразадан чақирди. Кимнидир деразадан Умар ака чақирди.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling