Ўзбек тили грамматикаси


ҚЎШМА ГАП 47. Қўшма гап ҳақида маълумот


Download 271.5 Kb.
bet21/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

ҚЎШМА ГАП


47. Қўшма гап ҳақида маълумот
Икки ёки ундан ортиқ содда гапдан тузилган гап қўшма гап дейилади.
Қўшма гап таркибидаги содда гаплар ўзаро боғловчилар ёки оҳанг ёрдами билан боғланади.
Масалан: 1. Узоқ Шарқда куз кунлари кўп вақт қуёш чиқиб туради, осмон тоза бўлади. 2. Олимжон дафтарига ёзилган хатни ўқий олмади, чунки хонага мажлис аъзолари йиғила бошлаган эди. 3. Буюк ишлар амалга оширилди, мамлакатимиз обод бўлди.
Биринчи қўшма гап иккита содда гапдан тузилган:
1. Узоқ Шарқда куз кунлари кўп вақт қуёш чиқиб туради.
2. Осмон тоза бўлади.
Бу икки содда гап ўзаро оҳанг ёрдами билан боғланган.
Иккинчи қўшма гап ҳам иккита содда гапдан тузилган:
1. Олимжон дафтарига ёзилган хатни ўқий олмади.
2. Хонага мажлис аъзолари йиғила бошлаган эди.
Бу икки содда гап ўзаро чунки боғловчиси ёрдами билан боғланган.
Учинчи қўшма гап эса учта иккита экан содда гапдан тузилган бўлиб, улар ўзаро оҳанг ёрдами билан боғланган.
Қўшма гаплар маъно ва грамматик хусусиятлари ҳамда содда гапларнинг ўзаро боғланиши жиҳатидан икки қисмга бўлинади:
1. Боғланган қўшма гап.
2. Эргашган қўшма гап.


БОҒЛАНГАН ҚЎШМА ГАП


48. Боғланган қўшма гап ҳақида маълумот
Ўзаро тенг боғловчилар ёрдамида боғланган содда гаплардан тузилган қўшма гап боғланган қўшма гап дейилади.
Боғланган қўшма гап таркибидаги содда гаплар ўзаро қуйидагича боғланади:
1. Тенг боғловчилар (ва, ҳам, ҳамда, лекин, аммо,бироқ, ё, ёки, гоҳ, дам каби) ёрдамида боғланади.
Масалан: Эшик ғижирлади ва боланинг овози эшитилди. Тиниқ осмонда юлдузлар чарақлар, аммо ой кўринмасди. Дам жаҳлим чиқади, дам кулгим қистайди.
2. Боғловчи вазифасидаги юкламалар (-у, -ю, -да) ёрдамида боғланади.
Масалан: Рустам бизга анҳор билан ҳовуз ўртасидаги супага жой қилдириб берди-да, ўзи қаёққадир кетди. Ўринга ётдиму, уйқум келавермади.
Боғланган қўшма гапда боғловчидан олдин -у, -ю, -да юкламаларидан бири ишлатилиши ҳам мумкин.
Масалан: Абдулҳамид нимадир демоқчи бўлдию, аммо сўзи оғзидан чиқмади.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling