Ўзбек тили грамматикаси


Download 271.5 Kb.
bet11/34
Sana11.03.2023
Hajmi271.5 Kb.
#1261136
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34
Bog'liq
Ўзбек тили грамматикаси (кискача)

19. Ўрин ҳоли
Иш-ҳаракатнинг ўрнини билдирган ҳол ўрин ҳоли дейилади.
Ўрин ҳоли иш-ҳаракатнинг ўрнини билдириб, қаерга? қаёққа? қаерда? қаердан? каби сўроқларга жавоб бўлади. Ўрин ҳоли кўпинча от ёки ўрин равиши орқали ифодаланади.
Масалан: Ҳавасларим қанотланиб кўкка (қаерга?) учади. Улар анча маҳалгача шу ерда (қаерда?) бўлишди. Ота орқадан (қаердан?) қараб қолди.


20. Пайт ҳоли
Иш-ҳаракатнинг пайтини англатган ҳол пайт ҳоли дейилади.
Пайт ҳоли қачон? қачонгача? қачондан бери? қачондан буён? қай вақт? каби сўроқларга жавоб бўлади. Пайт ҳоли кўпинча от, пайт равиши орқали ифодаланади. Масалан: Бугун эрталаб (қачон?) мактабим ёнидан ўтдим. Асрлардан бери (қачондан бери?) экин экилмаган ерларга ҳозир (қачон?) экинлар экилиб, юқори ҳосил олинмоқда.


21. Сабаб ҳоли
Иш-ҳаракатнинг сабабини билдирган ҳол сабаб ҳоли дейилади.
Сабаб ҳоли нега? нимага? нима учун? нима сабабдан? нима сабабли? каби сўроқларга жавоб булади.
Масалан: Она шодлигидан (нима сабабдан?) йиғидан тўхтолмади. Бу жамоанинг экини эрта экилганлиги учун (нима учун?) анча ўсиқ ва тетик эди.
Сабаб ҳоли -лик, -сизлик қўшимчалари билан ясалган чиқиш келишигидаги отлар ва сифатдошлар орқали ифодаланади. Булардан ташқари, сабаб ҳоли сабаб маъносини англатган -гани (-ганлиги) сабабли (туфайли); -гани (-ганлиги) учун каби бирикмалар орқали ҳам ифодаланади.
Масалан: Йўл тор бўлганлигидан қаршидан келган машина орқага қайтишга мажбур бўлди. Сувсизликдан бу ерларга ҳеч нарса экиб бўлмас эди. Бозор куни бўлганидан кўчаларда қатнов зӱр.
22. Мақсад ҳоли
Иш-ҳаракатнинг мақсадини билдирган ҳол мақсад ҳоли дейилади.
Мақсад ҳоли нима учун? нега? нима мақсадда? нима қилгани? каби сўроқларга жавоб бўлиб, кўпинча мақсад равишдошлари, жўналиш келишигидаги ҳаракат номи, шунингдек, ҳаракат номи ёки феълдан сўнг учун, деб, -моқчи бўлиб, мақсадида, мақсади билан сўзларини келтириш орқали ифодаланади.
Масалан: Ботир дарё ёқасига балиқ овлашга (нега?) кетибди. Бордим гуллар узгани (нима қилгани?), устозимга бергани (нима қилгани?). Ҳашаротни тезда йўқотиш учун (нима учун?) зарур чораларни кўриш лозим.



Download 271.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling