Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


 Характер тузилиши ва хусусиятлари


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

3. Характер тузилиши ва хусусиятлари 
Шахснинг характери тузилиши турли хусусиятларнинг тасоди-
фий йиғиндисидан иборат эмас, балки ўзаро бир-бирига боғлиқ, ҳатто
тобе яхлит тизимдан таркиб топади. Характер хислатларининг муайян 
қисмида хабардор бўлишлик нотанишларни ташхис қилиш имколия-
тини яратади. Мисол учун, шахснинг- шуҳратпарастлиги маълум бўлса, 
унинг дили (кўнгли) қоралиги юзасидан тахмин қилиш мумкин ѐки инсон 
камтар, мўмин, ювош хусусиятли бўлса, албатта у кўнгилчан
эканлиги кўглимизга келади. 
Одатда психик хусусиятларнинг ўзаро боғлиқ тизими симпто-
мокомплекслар (омиллар) дейилади. «Симптом» юнон sympoma бел-
ги, мос тушиш, «комплекс» латинча, алоқа, мажмуа деган маъно анг-
латади. Мисол учун, қарама-қарши симптомокомплекслар ҳақида му-
лохаза юритилса, у ҳолда инсонларда бу тизим ўзига ишониш, ўзидан 
мағрурланиш, мақтанчоқлик, ўзбилармонлик, уришқоқлик, кексаклаш 
кабилар бирикмасида юзага келади. Бошқа тоифадаги шахслар ўзларининг 
камтаринлиги, 
кўнгилчанлиги, 
илтифотлилиги, 
дилкаш-
лиги, ҳаққонийлиги билан ажралиб турадилар. Воқеликка шахснинг бир 
хил муиосабати характер хислатларининг ўзаро бир-бирига боғлиқлигини 
билдлради. 
Шахснинг муносабатларини акс эттирувчи характер хислатла-
рининг тўртта тизимга ажратиш қонуний холатга айланган: 
1. Жамоага (гуруҳга) ва баъзи бир инсонларга нисбатан муноса-
батни ифодаювчи хусусиятлар: яхшилик, мехрибонлик, талабчанлик, 
такаббурлик ва бошқалар. 
2. Меҳнатга нисбатан муносабатларни мужассамлаштирувчи 
хусусиятлар: мехнатсеварлик, дангасалик, виждонлилик, масьулият-
лилик, масъулиятсизлик кабилар. 
3. Нарсаларга нисбатан муносабатни акс эттирувчи хусусият-
лар: озодалик, ифлослик, аяш, аямаслик ва ҳоказо. 
4. Шахснинг ўзига нисбатан муносабатларини ифодаловчи хис-
латлар: иззат-нафслилик, шуҳратпарастлик, магрурлик, такаббирлик, 
димоғдорлик, камтаринлик, самимийлик ва бошқалар. 
Шартли равишда қабул қилинган «шахс ва атроф-муҳитдаги ин-
сонлар» симптомокомплекси ўз таркибига нафақат бошқа шахсларга 
нисбатан муносабатларни, балки ўзига қаратилган муносабатларни 


мужассамлаштирувчи хислатлар ҳам киради, чунончи, ўзига ишонч, 
ўзбилармонлик, ўзига бино қўйиш, мақтанчоклик ѐки аксинча хусуси-
ятлар шулар жумласидандир. Шундай қилиб, «шахс ва атроф. муҳитдаги 
инсонлар»деган шартли ном берилган хислатлар тизими ўзга кишиларга, 
жамоа (гуруҳ) аъзоларига ва ўзига нисбатан муносабатларни ифодаловчи 
хусусиятларни бирлаштиради. Турлича муносабатлар ўзаро бир-бирига 
боғланган тарзда муайян тизимни ташкил қилади, натижада «мен-биз» 
муносабати ўзаро ўрин алмаштириб туради, яъни ўзига қаратилган 
муносабат гуруҳий хусусият касб этади. 
Шунинг учун шахснинг турлича муносабатлари ўзаро боғлиқлиги 
унинг характери тузилиши хусусиятлари билан уйғунлашиб кетади. 
Умумий ва хусусий муносабатлар характер хислатлари билан бирлашган 
ҳолда муайян аҳамият касб этади. Худди шу боисдан инсоннинг характери 
нисбатан бутун, яхлит хусусиятга эга. Шахс муносабатларининг келиб 
чиқишига асосланиб, улар марказий (асосий) ва уларга тобе, ҳосилавий 
муносабатларга ажратилади. Шахснинг марказий (асосий) муносабатлари 
ижтимоий муносабатлар билан белгиланганлиги туфайли, бундай 
муносабатлар ҳамиша социал-типик хусусиятга эгадир. Масалан, ижобий 
хислатлар мужассамлашган шахснинг асосий муносабатлари ўзга 
одамларга, жамоа (гуруҳ)га нисбатан муносабатларида ифодаланади. 
Шундай қилиб, характер хислатларининг индивидуал ўзига хослиги, 
бетакрорлигига қарамай, унинг тузилиши негизида ҳамма вақт шахснинг 
социалтипик марказий (асосий) муносабатлари ѐтади. 
Характернинг тузилиши конуниятларидан келиб чиққан ҳолда 
муҳим тарбиявий хулосалар чиқариш мумкин. Характер хислатларининг 
баъзи нуқсонларини (қўполлик ва ѐлғомчиликни) бартараф қилиш, унинг 
ижобий хусусиятларини (хушфеъллик ва ҳакқонийликни) шакллантириш 
муддаоси режалаштирилтан дастурда амалга ошириб бўлмайди. Чунки 
инсонларга нисбатан тўғри муносабатни таркиб топтирмай туриб, иллатга 
қарши курашиб, ижобий фазилатни шакллантира олмаймиз. Шу нарса 
маълумки, шахсда ўзаро бир-бирига боғлиқ хусусиятларнинг яхлит бир 
тизимини таркиб топтириш мумкин, холос. Мазкур жараѐнда хусусиятлар 
тизимини шакллантиришнинг муҳим шартларидан бири-бу шахснинг 
марказий (асосий) муносабатларини таркиб топтиришдан иборатдир. 
Шахс характерининг яхлитлиги бус-бутунлиги мутлақ нарса
эмас, албатта, чунки инсоннинг асосий муносабатларидан бири бошқа 
барча муносабатларни тўла белгилай олгандагина характер мутлақ 


хусусият касб этади. Лекин шахснинг муносабатлари ижтимоий му- 
носабатларнинг акс эттирилишидан иборатлиги туфайли унинг муно-
сабатлари билан характер хислатлари ўртасида зиддият ҳукм суради. 
Бундан хулосага келган ҳолда шахснинг характери нисбий жуҳатдан 
яхлитдир дейишимиз мумкин, бироқ унинг бир бутунлиги ҳам инди-
видуал, ўзига хос хусусиятга эгадир. Яхлитлик нуқтаи назаридан 
қараганда, турли қарама-қарши хусусиятли шахслар мавжуддир. Ха-
рактердаги қарама-қаршиликлар оқибатида ҳаракатларда ва инсон хулқида 
шундай ҳолат ҳосил бўлади ва ижтимоий-аҳлоқий меъѐрлар-
ни бузишни юзага келтиради. Бундай вазиятда ҳаракатдаги камчи-
ликлар билан курашишнинг асосий йўли - бушахс характеридаги
қарама-қаршиликларни енгишга ўрганишир. 
Характернинг тузилиши баъзи хислатларнинг ўзаро боғликлиги 
билан эмас, балки унинг яхлитлигига мутаносиб хусусиятлар билан 
тавсифланади. Характер тузилишининг қаторига уларнинг чукурлик 
даражаси киради ва шахснинг асосий муносабатлари билан белгила-
нади. Инсоннинг бошқа одамларга, жамоага, меҳнатга нисбатан фи-
доий муносабатда бўлишида белгиланувчи хусусиятлар чуқурроқ ху-
сусиятлар дейилади. Мазкур мезонга қараб, шахсларнинг фарқ-
ланишини юзаки тасаввур қилмаслик керак, чунки инсонга берилади-
ган тавсифнома симптомокомплексларни таъкидлаб ўтиши билан 
чекланмаслиги лозим. Акс ҳолда шахснинг психологик киѐфасининг 
тавсифномаси: биринчидан, самптомокомплексларни чуқурроқ жой-
лаштиришни, иккинчидан, муайян даражада чуқурроқ мужассамлаш-
тиришни, учинчидан, бир оз юзакироқ тизимни ажратишни тақозо
қилади. 
Характер тузилиши хусусиятлари жумласига фаоллик ѐки ха-
рактер кучи киритилади ва шунга асосан инсонлар кучли ҳамда куч-
сиз характер турларига ажратилади. Шунингдек, характер тузилиши 
хусусиятлари таркибига - унинг барқарорлик ва ўзгарувчанлик дара-
жаси ҳам киритилгандир. Характернинг барқарорлиги ҳам, ўзгарув-
чанлиги ҳам мослашиш фаолиятининг зарурий шартларидан ҳисобланади. 
Шахснинг 
характер 
хусусиятлари 
турлича 
турмуш 
ша-
роитларида, қаршилик қилувчи вазиятлари учрашига қарамай, унинг 
хатти-ҳаракатларини бошқаради. Шу боисдан инсон ташқи вазиятга 
боғлик бўлибгина қолмасдан, балки ташки вазиятни унинг шахсан ўзи 
яратади, шунингдек, мақсадга мувофиқлаштиради. 
Бундан ташқари шахснинг турмушдаги зарурий шартларидан бири-
бу характернинг муайян даражада пластиклигидир. Характер-


нинг пластиклиги икки хил маъно касб этади. Характернинг пластик-
лиги унинг барқарорлиги сингари муҳитга фаол таъсир ўтказишнинг 
шартларидан ҳисобланади. Иш - амаллари мақсадга мувофиқ ва фой-
дали кечиши учун улар ўзгарувчан ташқи шароитга мослашишлари лозим. 
Характернннг 
пластиклиги, 
мустаҳкамлиги 
уни 
шаклланти-
ришнинг зарурий шарти саналади. Характернинг барқарорлиги, пла-
стиклиги ўзига хос индивидуал хусусиятга эга бўлиб, уни тузилиши-
нинг хислати сифатида мужассамлашади. 
Характер хусусиятларининг кучи ва барқарорлилиги марказий 
тизимга боғлиқлигига биноан муайян даражада шахс муносабатлари-
нинг мазмуни билан белгиланади. Бироқ улар муносабатлар мазмуни-
га боғлиқлигига қарамай, баъзан юзаки хусусиятга ҳам эга бўладилар. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling