Ўзбекис тон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги


Download 1.76 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/63
Sana15.11.2023
Hajmi1.76 Mb.
#1776376
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63
Bog'liq
11Goziyev E Umumiy psixologiya 2-kitob darslik

2. Характернингфизиологик асослари 
Характер хислатлари келиб чиқишининг муҳим физиологик ша-
роитларидан бири-характер хусусиятларининг физиологик ҳамда 
психологик жихатдан ифодаланиши ўртасида ўхшашлик бўйича тах-
миний ҳулоса чиқаришдир. Маълумки, И. П. Павлов илмий мактаби 
материалларида эътироф этилишича, лаборатория шароитида овқатланиш 
орқали, шунингдек, терига электр токи билан таъсир қилиш туфайли 
мустаҳкамлашда айнан бир ҳайвонда бир хил шартли кўзғовчига жавобан 
икки хил динамик стереотипни ҳосил қилиши мумкин. Ҳаракат 
стереотиплар ва сўлак ажралишидан иборат ижобий ва тормозланиш 
шартли реакциялари билан жавоб қайтаради. Терига электр токи билан 
таъсир қилиш шароитида эса қўзғовчиларнинг ўзига мудофаа ҳаракатлари 
стереотиплари реакцияси билан жавоб беради. Бу ҳодисалар негизида 
ѐтган физиологик механизм кўчириш механизми дейилади. Кўчириш 
механизмининг моҳияти шуки, шароитга боғлиқ тарзда марказий нерв 
системасида ҳар хил функционал 


ҳолат пайдо бўлади, чунончи, овқатланишда овқатланишнинг марказ-
ларида кучли қўзғалиш юзага келади ва бунда овқатланиш билан боғлиқ 
доминанта туғилади. Терига электр токи билан таъсир қилишда мудофаа 
билан боғлиқ ҳаракат марказлари кучли қўзғалиши туфайли муҳофаза 
(мудофаа) доминантаси вужудга келади. 
Ҳайвонлардаги мазкур ҳодисаларнинг шахс характерининг хис-
латлари намоѐн бўлиши билан ўхшашлиги мавжуд: 1) улар ҳайвонлар ва 
одамлар учун стереотип хусусиятга эга; 2) шароитга боғлиқ ҳолда 
одамларда ва хайвонларда бир кўзғовчига жавобан хилма-хил стерео-
тип хусусиятли реакциялар тизими вужудга келади; 3) фуякционал 
холатлар ҳар иккаласида ҳам барқарор ва доимий хусусият касб эта-
ди. Функционал холатлар ҳосил бўлишининг ташқи омилларига асос-
ланиб; характер хислатлари шаклланишининг физиологик шароитла- 
ридан бири-кўчиш механизми асосида динамик стереотипларнинг
вужудга келишидир. 
Характер хислатларининг динамик стереотипларга боғлиқ нерв 
системасининг шартли рефлектор функционал холати шахснинг ша-
роитга нисбатан турлича муносабатига боғлиқдир. Масалан, тажриба-
га нисбатан текширилувчи муносабати ўзгартирилса, унда нерв жара-
ѐнларининг қўзғолувчанлиги, харакатчанлиги, тўхталиши кучаяди, демак, 
нерв системасининг функциоиал ҳолати ўзгаради. Шундай қилиб, 
характер 
хислатларининг 
асоси 
кўчиш 
механизми 
инсонларда 
хайвонларникидан кескин тафовутланади, чунки унда иккинчи сигнал 
системаси ниҳоятда муҳим аҳамият касб этади. 
Характер хислатларининг намоѐн бўлиши билан нерв систсмаси 
қиѐсланса, у ҳолда биринчисининг рўѐбга чиқиши ўзгача физиологик 
шароитга асосланиши мумкин. Собиқ совет психологиясида таъккид-
ланишича, нерв системаси умумий типининг зид хусусиятлари психо-
логик жихатдан зид ҳаракат усулларига мос тушади. Б. М. Теплов, В. С. 
Мерлин, Е. А. Климовларнинг тадқикотларида, ўқиш, спорт ва меҳнат 
фаолиятларида 
харакат 
усуслларининг 
индивидуал 
фарқлари
аниқланган. Худди шу боис характер хислатлари пайдо бўлишминг
ўзгача физиологик шароити нерв системаси умумий типининг хусу-
сиятлари ҳисобланади. Маълумки, нерв системасининг умумий типи-
бу темпераментнинг физиологик асоси ҳамдир. Шунинг учун темпе-
рамент типи характернинг индивидуал ўзига хос хислатларининг рўѐбга 
чиқишидаги муҳим психологик шароитлардан бири бўлиб хисобланади. И. 
П. 
Павлов 
тажрибасининг 
кўрсатишича, 
муайян 
ти-
зимда ташқи таъсир ҳукм сурганда нерв системаси умумий типининг 


хусусиятларша тааллуқли динамик стереотипнинг шаклланишига 
қулайлик вужудга келтириши ѐки, аксинча, халақит бериши мумкин. 

Download 1.76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling