Ўзбекистан республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш инситути қурилиш бошқариш факултети
Download 119.43 Kb.
|
Doniyor Yoqubov
I БОБ. МОЛИЯВИЙ ХИСОБОТ
1.1. Молиявий хисоботнинг мазмуни, мохияти ва таркиби Молиявий ҳисобот – хўжалик юритувчи субйектлар томонидан маҳсулот (иш ва хизмат) лар сотиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар мажмуи бўлиб, у субйектнинг молиявий -хўжалик фаолиятининг ҳолатини маълум давр (чорак, йиллик) га қиймат кўринишида акс етишидир. Ҳисобот ахборотлари сотилган маҳсулот (иш ва хизмат) лар, ишлаб чиқариш харажатлари, хўжалик маблағлари ва уларнинг ташкил топиш манбалари, ишларнинг молиявий натижалари, солиққа тортиш ҳамда дивидендлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади. Ҳисобот маълумотлари бўйича корхона раҳбари мулкдорлар, таъсисчилар, бошқарув ва назорат тизими, юқори ташкилотлар олдида ҳисобот берадилар. Биринчи навбатда шуни айтиш жоизки, корхоналар мажбурий тартибда қуйидаги фойдаланувчиларга чорак ва йиллик ҳисоботини топширади: таъсис ҳужжатларига биноан мулкдорларга; давлат солиқ инспексиясига; Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан корхона фаолиятининг айрим томонларини текшириш ва тегишли ҳисоботни олиш вазифалари юклатилган бошқа давлат органларига. Aмалдаги қонунга биноан: - барча корхона ва муассасалар учун 1- январдан 31- декабргача бўлган давр ҳисобот йили ҳисобланади; - янги ташкил етилган корхона ва муассасалар учун биринчи ҳисобот йили бўлиб, улар юридик ҳуқуққа ега бўлган санадан шу йилнинг 31- декабригача бўлган давр ҳисобланади. 1- октабрдан кейин ташкил етилган корхоналар учун уларнинг юридик ҳуқуққа ега бўлган санадан кейинги йилнинг 31- декабригача бўлган даврни биринчи ҳисобот йили деб ҳисоблашга рухсат берилади; - корхоналар чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги томонидан белгиланган муддатларда топширадилар. Ҳисобот раҳбар ва бош бухгалтер томонидан имзоланади ва корхонанинг хўжалик фаолияти натижалари, мулкий ва молиявий ҳолати тўғрисидаги йиллик бухгалтерия ҳисоботидан фойдаланувчилар учун очиқ бўлиб матбулотда еълон етилиши мумкин. Эълон қилинган ҳисоботнинг тўғрилиги мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланади. Корхонанинг йиллик бухгалтерия ҳисоботи тегишли ташкилотларга топширилишидан олдин таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Қонунга мувофиқ йиллик ҳисоботнинг қуйидаги шаклларини тузиш назарда тутилган: 1- «Корхона баланси»; 2- «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот»; 3- «Aсосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот»; 4- «Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот»; 5- «Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот». Ушбу ҳисоботларга қўшимча ҳолда «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумот» ҳам топширилади.2[40][42] Шунингдек, ҳисобот шаклларига изоҳлар, ҳисоб – китоблар ва тушунтиришлар илова қилинади. Баланс чорак ва йиллик ҳисобот таркибига киритилади. Бу «нетто» номли баланс бўлиб, фойдаланувчиларга корхонанинг соф қийматининг ҳажми тўғрисида ахборот беради, чунки мулкнинг қиймати жами кўрсаткичга қуйидаги моддалар бўйича ескиришини чиқариб ташлаб кўрсатилади: асосий воситалар, номоддий активлар ва бошқалар, фойда суммаси еса, жамига фақат ҳисобот даврида тақсимланмаган фойда ҳажмига қўшилади. Лекин хўжалик фаолиятини таҳлил етиш мақсадида балансда қуйидаги кўрсаткичлар сақланиб қолган: дастлабки қиймат ва уларнинг ескириши, олинган фойда. Шуъба корхоналари, филиаллар ва вакилликларига ега бўлган корхоналар консолидаллашган молиявий ҳисобот тузади. Шуъба корхоналарга қўйилган қўйилмалар бош корхонанинг молиявий ҳисоботида унинг молиявий қўйилмалари сифатида акс еттирилади. Юридик шахслар ўзларининг филиаллари, вакилликлари ва бошқа структуровий бўлинмаларини мустақил балансга ажратиши мумкин, лекин уларнинг баланси ва бошқа ҳисобот шакллари тегишли юридик шахснинг консолидаллашган ҳисоботига албатта қўшилади. Консолидаллашган ҳисоботга бош корхонанинг молиявий ҳисоботи илова қилинади. Консолидаллашган ҳисобот 8 –сонли миллий стандартга биноан тузилади.3[41][43] Лекин вазирликлар, идоралар ва буджет ташкилотлари бўйича тузиладиган йиғма молиявий ҳисоботлар бундан мустасно. Йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги ҳажмида топширилади: бухгалтерия баланси (1-шакл); молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл); асосий воситалар ҳаракати тўғрисида ҳисобот (3-шакл); пул оқимлари тўғрисида ҳисобот (4-шакл); хусусий капитал тўғрисида ҳисобот (5-шакл); дебитор ва кредитор қарзлари тўғрисида маълумот (2-а-шакли). Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат қуйидаги шакллардан иборат бўлган йиллик молиявий ҳисобот топширади: а) бухгалтерия баланси (1-шакл); б) молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл); е) дебитор ва кредитор қарзлари тўғрисида маълумот (2-а-шакли). Хўжалик юритувчи субектларнинг йиллик молиявий ҳисоботи қизиқувчи банклар, биржалар, инвесторлар, кредиторлар ва бошқалар учун очиқ ҳисобланади. Очиқ типдаги аксионер жамиятлар, суғурта компаниялар, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молиявий муассасалар, ҳисоботда келтирилган ма’лумотлар тўғрилигини аудиторлар томонидан тасдиқлангандан сўнг, йиллик молиявий ҳисоботини ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майигача албатта матбуотда э’лон қилиниши керак. Хўжалик юритувчи субект тугатилганда тугатиш бўйича молиявий ҳисобот тузади. Корхонани тугатилиши бўйича муомалаларнинг бухгалтерия ҳисоби, тугатиш баланси ва ҳисоботини тузиш, активлар қийматини аниқлаш ишлари тугатиш комиссиясига юклатилади. Шубҳасизсиз қарзлар ва зарарлар тугатиш балансига қўшилмайди. Тугатиш балансида мажбуриятлар уларнинг қайтариш вақтига ҳисобланган фоизлар билан бирга акс эттирилади. Корхона балансининг актив ва мажбурият моддалари синчиклаб ўтказилган инвентаризация билан асосланиши керак. Download 119.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling