Ўзбекистан республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш инситути қурилиш бошқариш факултети
Бухгалтерия баланси тузилиши ва унинг таркиби
Download 119.43 Kb.
|
Doniyor Yoqubov
1.3. Бухгалтерия баланси тузилиши ва унинг таркиби
Молиявий ҳисобот тизимида баланс муҳим аҳамиятга эга бўлиб, йиллик ҳисобот таркибида унда катта ўзгаришлар содир бўлди, чунки халқаро андазалар талабларига яқинлашди ва бозор муносабатларига қаратилди. Баланснинг актив ва пассив моддаларининг мазмуни ички ҳамда ташқи фойдаланувчиларга ундан фойдаланиш имкониятини берди. Ички ва ташқи қизиқувчилар учун корхона фаолиятининг молиявий натижалари, унинг молиявий барқарорлиги, кредитор қарзларининг ҳажми, банк кредитлари бўйича қарзлари тўғрисидаги ма’лумотлар зарур. Корхона ичида балансда келтирилган ахборотлар хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш, харажатлар ва йўқотишларни қисқартириш захираларини қидириб топиш, корхона ҳисобидан тўланадиган жарималар сабабларини бартараф этиш учун кенг қўлланилади. Йиллик ҳисоботга тушинтириш хати, корхона раҳбарининг фаолиятнинг йўналиши тўғрисидаги ма’рузаси, илова қилинади. Бу корхонанинг асосий аналитик ҳужжатларидан бири ҳисобланади. Бунда асосий кўрсаткичлар бўйича режа бажарилишига та’сир этувчи қуйидаги омиллар очиб ташланади: маҳсулот миқдори, ассортименти, сифати, маҳсулот сотиш ҳажми, фойда суммаси, таннархни пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, самарадорлик, илмий - конструкторлик ишларини натижалари ва истиқболлари ва шу кабилар. Тушинтириш хатининг мазмуни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва технология хусусиятлари билан белгиланади. Бугунги кунда молиявий ҳисоботларнинг янги шакллари тасдиқланган. Балансга асосан корхонанинг тўлов қобилияти ва бошқа бир қанча сифат кўрсаткичларини ҳисоблаб таҳлил қилиш мумкин. Баланс ма’лумотларига асосан корхонанинг мутлақ тўлов қобилияти қуйидагича аниқланади: Корхона мутлақ тўлов қобилияти = Пул маблағлари / Корхонанинг қисқа муддатли мажбуриятлари. Бу кўрсаткич 0,2 ёки 20% дан кам бўлмаслиги керак. Шу йўл билан ҳисоблаб чиқилган коеффициент корхонанинг қисқа муддатли қарз мажбуриятларини қанчаси зудлик билан қайтарилишини кўрсатади. Баланс ма’лумотлари бўйича корхонанинг соф айланма маблағлари ёки капиталини аниқлаб олиш унинг истиқболдаги ривожланишини та’рифлайди. Соф айланма маблағлар ёки капитал = Айланма активлар - Қисқа муддатли мажбуриятлар. Соф айланма маблағлар ёки капитал ҳажми корхона томонидан ўз қарзини тўлагандан сўнг унинг потенсиал ривожланиш қобилятини та’рифлайди. Соф айланма маблағлари ёки капиталининг коеффициенти қуйидагича топилади: Соф айланма = Маҳсулот ишлаб чиқариш / Соф айланма капитал Бу коеффициент бир сўмлик соф айланма капиталига неча пуллик ҳали ишлаб чиқаришга сарфланмаган моддий заҳиралар тўғри келишини та’рифлайди. Бундай ма’лумотларга асосан корхона менеджерлари корхона ҳолатини ривожлантириш бўйича тегишли қарорларни қабул қилишади. Баланс ма’лумотларидан фойдаланадиган ташқи қизиқувчилар учун корхона капиталининг тузилиши кўрсаткичлари муҳим аҳамиятга эга. Капиталнинг тузилиши кўрсаткичлари корхонага узоқ муддатли қўйилмалар қўйган инвесторлар ва кредиторларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш даражасини та’рифлайди. Улар корхонанинг узоқ муддатли қарзларини тўлаш қобилиятини акс эттиради. Мулк коеффициенти (ёки хусусий капитални консентрациялаш коеффициенти) қуйидагича топилади: Мк = Хусусий капитал / Активларнинг ўртача йиллик қиймати Бу коеффициент бир бирликка тенг ёки ундан ортиқ бўлиши мумкин. У корхона эгаларининг корхонага қўйилган маблағлари умумий суммасидаги улушини кўрсатади. Корхона эгаларининг улуши қанчалик кўп бўлса, шунчалик корхона молиявий барқарор, иқтисодий мустаҳкам бўлади ва ташқи кредиторларга қарам бўлмайди. Корхонанинг молиявий қарамлик (Кмқ) коеффициенти қуйидагича аниқланади: Кмқ = Қарз капитали / Хусусий капитал Ушбу коеффициент 0,5 дан кам бўлиши, лекин кўп бўлса, 1 дан ошмаслиги керак. Бу корхонани ташқи қарз берувчилардан молиявий қарамлигини та’рифлайди ва унинг ўсиш динамикаси корхонани молиялаштиришда қарзга олинган маблағлар улушини кўпайиб бораётганини кўрсатади. Download 119.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling