Ўзбекистан республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура қурилиш инситути қурилиш бошқариш факултети
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларни таҳлили
Download 119.43 Kb.
|
Doniyor Yoqubov
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўрсаткичлар
- Дебиторлик қарзлари айланиш коэффициентининг ўзгаришига соф тушум ҳажми ўзгаришининг таъсири
Дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятларни таҳлили.
1.1-Жадвал
жадвалдан маълумки, дебиторлик қарзлари йил охирида 32000 минг сўмни ташкил қилиб, у йил бошига нисбатан 9000 минг сўмга ёки 20 фоизга камайган. Шу жумладан бюджет ташкилотларининг қарзи 5258 минг сўмга, харидорларининг қарзлари 3553 минг сўмга, бошқа дебиторлик қарзлари 469 минг сўмга камайган, фақат ходимларга берилган бўнаклар 280 минг сўмга ошган. Фермер хўжалигининг бошқа корхона ва ташкилотларга бўлган кредиторлик қарзлари 9957 минг сўмга ёки 17 фоизга камайган. Шу жумладан бюджетга бўлган қарзи 13910 минг сўмга, шуъба корхоналарига бўлган қарзи 1246 минг сўмга, меҳнат ҳақи бўйича қарзи 3272 минг сўмга, мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар бўйича қарзи 11916 минг сўмга камайган. Фақат икки тур кредиторлик мажбурияти бўйича қарзи ошган. Мол етказиб берувчиларга бўлган қарзи 13335 минг сўмга, суғурталар бўйича қарзи 7052 минг сўмга ошган. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг умумий таҳлилидан кейин тўлов муддати ўтиб кетган қарзларни махсус таҳлил этиб, сабабларини аниқлаш зарур. Бу таҳлилни амалга ошириш учун молиявий ҳисобот таркибидаги 2а-шаклидаги «Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари ҳақида маълумотнома» кўрсаткичларидан фойдаланиш керак. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ўндириш муддати 90 кун қилиб белгиланган. Муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари давлат томонидан назоратга олинади. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ҳисобдан чиқариш муддати қонун билан 3 йил қилиб белгиланган. Ушбу муддатда тўланмаган кредиторлик қарзлари ёки ўндириб олинмаган дебиторлик қарзлари корхонанинг фойда ва зарарлар счётига олиб борилади. 1.5.Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари айланувчанлигининг таҳлили. Дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг таҳлили пайтида айланувчанлигига ҳам алоҳида эътибор бериш зарур, чунки мажбуриятларнинг айланувчанлик даражаси корхонанинг молиявий аҳволига баҳо беришда ишлатиладиган муҳим кўрсаткичлардан бири бўлиб ҳисобланади. Дебиторлик қарзларнинг айланувчанлиги деганда нима тушунилади? Дебиторлик қарзларни ўндириб олиш муддати ва уларнинг айланиш кўрсаткичи тушунилади. Бу кўрсаткич эса мажбуриятларнинг неча кундан кейин нақд пулга, ликвид маблағга айланишини характерлайди. Дебитрлик қарзларининг айланувчанлик коэффициенти қандай аниқланади? Бу коэффициентни аниқлаш учун маҳсулотларни сотишдан олинган соф тушумни (СТ) дебиторлик қарзларнинг ўртача ҳажмига (ДҚ) бўлиш керак: Дебиторлик қарзларининг айланиш даври кун ҳисобида қандай аниқланади? Бу кўрсаткични аниқлаш учун дебиторлик қарзларининг жамини даврнинг календар кунлари сонига кўпайтириб, натижасини сотишдан олинган соф тушумга бўлиш керак: Шундан кейин дебиторлик қарзлари айланиш коэффициентининг ўзгариши, мажбуриятларини айланиш даврининг ўзгариши ҳамда уларнинг ўзгаришига омилларнинг таъсири аниқланади. Дебиторлик қарзларининг айланувчанлик коэффициентининг ўзгаришига икки омил таъсир қилади: Соф тушум ҳажмининг ўзгариши Дебиторлик қарзлари суммасининг ўзгариши Ушбу омиллар таъсири «Занжирли боғланиш» усули ёрдамида аниқланади. Бунинг учун қуйидаги 3 та боғланиш кўрсаткичи ҳисоблаб олинади: I - базис йилидаги дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти : II - дебиторлик қарзларининг шартли айланиш коэффициенти: III- Ҳисобот йилидаги дебиторлик қарзларининг айланиш коэффициенти : Ушбу боғланиш кўрсаткичлари аниқлангандан кейин қарзларнинг айланиш коэффициенти ўзгариши ва унга омиллар таъсири қуйидагича аниқланади: Дебиторлик қарзлари айланиш коэффициентининг умумий ўзгариши: CТ1 СТ0 III-I - = ±∆ СТ, ДҚ. ДҚ 1 ДҚ0 Дебиторлик қарзлари айланиш коэффициентининг ўзгаришига соф тушум ҳажми ўзгаришининг таъсири:CТ1 СТ0 II-I - = ±∆ СТ, . ДҚ 0 ДҚ0 Download 119.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling