Ўзбекистан темир йўллари


Download 0.54 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/51
Sana08.11.2023
Hajmi0.54 Mb.
#1757998
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51
Bog'liq
ИСИ-узбекча

Расм 3.16 
Бошқа поездлар перегонда мажбуран тўхтаб қолганда, улар фақат 
жўнатиш алоқа ва сигнализация воситаларининг ҳаммаси тўхтаганда тўғри йўл 
бўйлаб икки йўлли ёки бир йўлли перегонга амалга оширилган бўлиб, унинг 
орқасидан бошқа поездни жўнатилганлиги хақида хабар берилган ҳоллардагина 
тўсилади. Бундай вазиятларда тўсишни машинист ёрдамчиси бажаради, у 
поезд тўхташи билан поезд охири томонига ўтиб, поездни охирги вагонида 
поезд сигнали бор-йўқлигини текшириши ва перегонни диққат билан кузатиб
кетма-кет келаётган поездни пайқаса, зудлик билан уни тўхтатиш чораларини 
кўриши керак.
Агар тўхтаган поездга ёрдам поезднинг бошидан кўрсатилса, етакчи 
локомотив машинисти тиклаш (ўт ўчириш) поезди ёки ёрдамчи локомотив 
яқинлашганида умумий хавф (тревога) сигналини бериши керак; кундузи 
кўриниш ёмон бўлганда прожектор ёқиши керак.
43. Перегонда тўхтаган йўловчи поездининг охирини тўсувчи вагон 
кузатувчиси, тикловчи (ўт ўчириш) поезди ёки ёрдамчи локомотив етиб келиб 
ва тўхтагандан кейин ёки йўловчи поезд тўхташ жойига етиб келган бошқа 
ходимга тўсишни топширгандан кейин таркибнинг ёнига қайтиб келиши 
мумкин.
Сигнализация ва алоқа воситаларининг ҳаммаси ишламай қолганда 
жўнатилган поезднинг охири олдида турувчи машинист ёрдамчиси, фа қат 
орқадан келаётган поезд етиб келиб ва тўхтагандан кейин ёки поездни тўсишга 
зарурият қолмаганда, машинист ҳуштак билан узатадиган сигналдан кейин
локомотивга қайтиб келиши мумкин.
44. 
Автоблокировка билан жиҳозланган участкаларда, йўловчи 
поездининг перегонда тўхтаганида, охирги йўловчи вагоннинг кузатувчиси 
поезд сигналларини кўринишини текшириши, диққат билан перегонни 
кузатиши ва кетма-кет келаётган поездни пайқаса, зудлик билан уни тўхтатиш 


чораларини кўриши керак.
45. Икки йўллик ёки кўп йўллик перегонда рельсдан тушиш, тўқнашиш, 
юкларни ағанаши ва бошқа сабаблар натижасида поезд мажбуран тўхтаганда, 
қўшни йўлда поездлар ҳаракати учун тўсиқ жойни тўсиш талаб этилса, 
машинист умумий хавф (тревога) сигналини узатиши шарт.
Бу ҳолларда йўловчи поезди тўхтаганда тўсиш поезднинг бош тарафидан 
машинист ёрдамчиси томонидан, поездни охиридан вагонининг кузатувчиси 
томонидан поезд боши ва охиридан 1000 м масофада 3.17, а расмда 
кўрсатилган тартибда петардалар ўрнатилиб тўсилади.
Бошқа поездлар тўхтаган вазиятда тўсиш машинист ёрдамчиси 
томонидан, поезд келиши кутилаётган ёнидаги йўлнинг тўсиқ бор жойидан 
1000 м масофага петардаларни 3.17, б расмда кўрсатилгандек ўрнатиб 
тўсилади. Агар поездни боши тўсиқ бор жойдан 1000 м дан ортиқ масофада 
бўлса, петардалар ён йўлда локомотив қаршисига ўрнатилади. Агар поеднинг 
машинисти ён йўлда нотўғри йўналишда поезд жўнатилгани тўғрисида хабар 
олган бўлса, у радио алоқа орқали машинист ёрдамчисини шундай масофага 
петардалар ўрнатиш учун чақиради ва тўсиқ бор жойни қарама-қарши томонига 
петардалар ўрнатилади.

Download 0.54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling