Гуруҳли чиқиш ва маршрут светофорларида поезд ҳаракатига
рухсат
этилган йўл рақамини кўрсатиш учун
яшил рангли чироқли маршрут
кўрсаткичлари ўрнатилади (расм 5.1, б).
Бу кўрсаткичлардан чиқиш ёки
маршрут светофорида оқ рангли чироқ
мавжуд бўлганда, манёвр таркибига ҳаракат рухсат этилган йўл рақамини
кўрсатиш учун ҳам фойдаланиш мумкин.
СТРЕЛКА КЎРСАТКИЧЛАРИ
56. Якка стрелкаларнинг ёритилувчи стрелка к ўрсаткичлари ҳар икки
томонга қуйидагиларни кўрсатади:
стрелка тўғри йўл бўйлаб йўналтирилган – кундузи
кўрсаткич тор
томонининг оқ тўғри тўртбурчаги; кечаси –
оқ рангли чироқ (расм 5.2, а);
стрелка ён йўлга йўналтирилган – кундузи
кўрсаткичнинг кенг томони;
кечаси –
сариқ рангли чироқ (расм 5.2, б).
Расм 5.2
57.
Кесишувчи
стрелкаларнинг
ҳолати
икки
оддий
стрелка
кўрсаткичлари ёрдамида стрелкалар қуйидагича ўрнатилганини кўрсатади:
тўғри йўл бўйлаб – кундузи ҳар иккала кўрсаткичда
кўрсаткичларнинг
тор томонининг оқ тўғри тўртбурчаклари; кечаси –
оқ рангли чироқлар
(расм 5.3, а);
тўғри йўл билан кесишганда – кундузи ҳар иккала кўрсаткичда
кўрсаткичларнинг кенг томонлари; кечаси –
сариқ рангли чироқлар (расм
5.3, б);
тўғри йўлдан ён йўлга – кундузи яқин кўрсаткичда
кўрсаткич кенг
томони, кечаси –
сариқ рангли чироқ кўринади, узоқ кўрсаткичда эса кундузи
кўрсаткич
тор томонининг оқ тўғри тўртбурчаги, кечаси –
оқ рангли чироқ
кўринади (расм 5.3, в);
Do'stlaringiz bilan baham: