Ўзбекистон 0, л-4112 Х л-70 комбинацияларининг F2дурагайларида тола қоплами (тук ва тола) нинг ирсийланишини ўрганиш”


Download 365.5 Kb.
bet6/9
Sana08.05.2023
Hajmi365.5 Kb.
#1444721
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
БМИ-Эшболтаева М.С.

2.2. Тажрибанинг ўтказилиш услуби.
Тажриба Fўза генетикаси ва ген коллекцияси лабораториясининг ЎзМУ Ботаника боғида жойлашган участкасида 2012-2013 йиллар давомида ўтказилди. Тажриба объекти бўлиб ғўғанинг Л-4112 интрогрессив ҳамда ғўзанинг Л-70 линияси ва уларнинг F1, ва F2 дурагай ўсимликлари хизмат қилган.
Чигит аввал қуруқ ҳолда далага экилиб, орқасидан чигит суви берилди. Қаторлар узунлиги 420см, қатор оралиғи 70 см, ораси 30 см бўлган 12 та уячага чигит ташланган.
Чигит униб чиққандан сўнг, майсалар бироз кўтарилиб олингандан сўнг ягана асосан ота-она линияларида ўтказилиб , унда иккитадан ўсимлик қолдирилди. F2 дурагайларида яганалаш ўтказилмади.
Ота-она ўсимликларида 20 тадан ўсимликларига қоғоз этикеткалари осилди.F2 нинг эса барча ўсимликларига этикеткалар осилди. Ўсимликларнинг вегетатив даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди:

  1. Fўза ўсимлигининг четдан чангланишга мойиллигини эътиборга олган ҳолда ота-она линиялари, ҳамда F2 дурагайларининг айрим оилаларида ўз-ўзидан чангланишлари учун қоғоз халтачалар эртага очиладига гулларига кийдирилиб алоҳидаланилди.

  2. Ота-она линияларида ботаник тавсиф ўтказилди. F2 ўсимликларига осилган этикеткаларга ўсимлик ранглари ёзиб чиқилди.

  3. Кузда ҳар бир ўсимликдан кўпи билан учтадан очилган кўсакларнинг чигитли пахтаси териб олинди.

  4. Лаборатория шароитида тола чиқиши ва индекси, тола узунлиги, 1000 та чигитнинг оғирлиги, битта кўсакнинг оғирлиги аниқланди.

Олинган далиллар математик қайта ишланди. Сифат белги бўйича ажралиш χ2 (хи-квадрат) методида текширилди.
Миқдор белгилар математик қайта ишлаш йўли билан ўрта арифметик қиймат ( Χ ), ўрта арифметик хато (m), ўзгарувчанлик (вариация) коэффициенти (V) ва ўрта квадратик четланиш (δ), тажрибанинг аниқлиги (m%) қуйидаги формулалар ёрдамида аниқланди.

  1. X = A ± ;




  1. C = ;




  1. δ2 = ;




  1. δ = ;




  1. V = ;




  1. m = ;




  1. m% = ;

бу ерда:
такрорланиш сони


n– ўсимликлар сони
А – ихтиёрий олинган ўртача қиймат.
С-қўшимча формула

F1 дурагайларида бегиларнинг доминантлик даражаси Beil, A tkins (1965) ларнинг ишларида келтирилган формула ёрдамида аниқланди.


hp=
hp- доминантлик кўрсаткичи;
F1 – белгининг ўртача қиймати;
P – Юқори кўрсаткичли ота - она белгисининг ўрта арифметик қиймати;
MP – ҳар икки ота – она белгиларнинг ўрта арифметик қиймати.



Download 365.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling