Ўзбекистон 0, л-4112 Х л-70 комбинацияларининг F2дурагайларида тола қоплами (тук ва тола) нинг ирсийланишини ўрганиш”
Download 365.5 Kb.
|
БМИ-Эшболтаева М.С.
- Bu sahifa navigatsiya:
- III Боб. Тажриба қисм. 3.1. Ғ 2 дурагайларида тола чиқишининг ирсийланиши.
2.3. Тажрибанинг ўтказилиш шароитлари
Ғўза генетикаси ва генколлекцияси лабораториясининг тажриба ер майдони университетнинг Ботаника боғи территориясида жойлашган. Тажриба даласининг тупроғи шўрланмаган, ер ости сувлари нисбатан анча чуқурда жойлашган. Гумусли қатлам 60-70 см. атрофида. Участкасининг рельефи текис, ғарбга қараб пасайиб боради. Тажриба вақтида тупроқ-агротехника шароитининг нисбатан бир хил бўлишлигига ҳаракат қилинди. Вегетация даврида азотли ўғитлар ҳар сафар 50 килограммдан 3 марта берилди, биринчи озиқлантириш шоналаш даврида, иккинчи озиқлантириш ғўзанинг гуллаш даврида, учинчи озиқлантириш ҳосил тўплаш даврида амалга оширилди. Мавсум давомида 4 марта суғорилди, ҳар суғоришдан 4-5 кун ўтгач, 15-20 см чуқурликда ариқлар чопиб, ғўза тупининг атрофлари бўшатиб чиқилди. Қишлоқ хўжалик зараркунандаларига қарши кимёвий кураш чоралари қўлланилди. III Боб. Тажриба қисм. 3.1. Ғ2 дурагайларида тола чиқишининг ирсийланиши. Чатиштириш учун бошланғич материал сифатида олинган Л – 4112 ва Л – 70 лииялар чигит тукланиши бўйича ўзаро кескин фарқланадилар Л– 4112 линия ўсимликларининг чигити тук билан қопланган ОС – тип тукланишга эга . Л – 70 линия ўсимликларининг чигити мутлақ яланғоч туксиз толасиз ҳисобланади. Бу линияларни ўзаро чатиштириш натижасида олинган Ғ1 дурагайлари чигитининг туксиз , аммо маълум миқдорда ривожланган толага эга бўлишликлари билан характерланадилар. Биринчи авлод дурагайларида чигитнинг яланғоч ҳолати ( ГС – тип ) чигити тўлиқ тук билан қопланган ( ОС – тип )ли ўсимликлар устидан тўлиқ доминантлик қилганлар. F1 дурагайларини ўз - ўзидан чанглантириб олинган F2 дурагай ўсимликларида чигит тукланиши бўйича ачралиш кузатилган. Чигит устидаги тукланишнинг ривожланиш даражасига қараб F2 дурагай ўсимликларини қуйидаги фенотипик синфларга ажратиш мумкин: Яланғоч уруғли “ГС ўсимликлар”; Чигити микропиляр тукланишли “МС ўсимликлар”; Чигитнинг микропиляр қисмида нормал тукланиш, халаза қисмида эса тукланиш нотекис тақсимланган “ПС ўсимликлар”; Чигити тўлиқ тукланишли “ОС ўсимликлар”; F2 ГС ўсимликларининг чигитлари тўлиқ туксиз бўладилар. МС ўсимликларининг чигитлари микропиле қисмидагина тукланишга эга бўлиб, чигитнинг халаза ва ён қисмлари туксиз бўлади. Чигит тукланишнинг сатҳи ва қалинлиги бўйича F2 нинг МС ўсимликларини учта кенжа синфларга бўлиш мумкин: - чигитнинг микропиле қисмида нормал ривожланган тукланишга эга н-МС ўсимликлар; - чигитнинг микропиле қисмида оралиқ тукланишга эга п-МС ўсимликлар; - чигитнинг микропиле қисмида ўртача тукланишга эга м МС ўсимликлар; ПС ўсимликларнинг чигитлари микропиле қисмида қалин тукланишга эга бўлишликлари ҳамда халаза қисмида тукланишнинг нотекис тақсимланганлиги билан ажралиб туради. ОС ўсимликларнинг чигитлари тўлиқ қалин тукланишга эга бўлишликлари билан ажралади. F2 дурагайларининг чигит тукланиши бўйича ажралишларининг таҳлили барча яланғоч уруғли ГС ўсимликларнинг сони барча тукланишли (МС+ПС+ОС) ўсимликларнинг сонига нисбатан 48:16 нисбатни ташкил этади. F2 дурагайларида бу икки гуруҳ ўсимликлар орасидаги чегара аниқ ва уни осон тасвирлаш мумкин. МС ПС ва ОС синфларига тегишли индивидлар ўртасидаги нисбат 4:8:4 ёки 1:2:1 га тенг. Барча 4 та фенотипик синфларга (ГС :МС: ПС: ОС) алоқадор ўсимликлар сонининг нисбати 48 : 4 : 8 : 4 ёки 12 : 1 : 2 : 1 га тенг ( 1- расм) Download 365.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling