Ўзбекистон 0, л-4112 Х л-70 комбинацияларининг F2дурагайларида тола қоплами (тук ва тола) нинг ирсийланишини ўрганиш”


Download 365.5 Kb.
bet9/9
Sana08.05.2023
Hajmi365.5 Kb.
#1444721
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
БМИ-Эшболтаева М.С.

3.3 Ғ2 дурагайларида тола индексининг ирсийланиши.
Тола чиқишига таъсир этувчи омиллардан бири бу тола индекси (100 чигит толасининг оғирлиги) ҳисобланади. Мазкур комбинациянинг бошланғич ота-она линиялари тола индекси бўйича ҳам ўзаро кескин фарқ қиладилар.
Л-4112 линия ўсимликларида тола индекси бўйича ўртача қиймат 6,83±0,06 граммни ташкил этади.Л-70 линия ўсимликлари мутлақ толасиз ҳисобланадилар.Бу линияларни ўзаро чатиштиришдан олинган Ғ1 дурагайларида тола индекси ўртача 2,75 граммдан 4,75 граммгача ўзгариб турган,ўртача қиймат 3,84±0,04 граммни ташкил этган (3-жадвал).
Ғ1 дурагайлари тола индекси бўйича ота-она линияларнинг кўрсаткичларига нисбатан оралиқ ҳолатни эгаллайдилар ҳамда кўпроқ юқори кўрсаткичли Л-4112 линия ўсимликларига мойиллик кўрсатадилар. Ғ1 дурагайларида тола индекси бўйича доминантлик даражаси hp=0,124 га тенг.Белги бўйича жуда паст даражадаги доминантлик кузатилади.
Ғ1 дурагайларининг вариацион қаторлари асосида тузилган вариацион эгри чизиқ яққол ифодаланган бир чўққили эгри чизиқ билан характерланади (3-чизма).
3. жадвал
F1, F2 дурагайларида ва уларнинг ота – она линияларида тола индексининг ирсийланиши.



Материал

n

Сифатларни уртача қиймати, г.

Х±m

σ

V

0

0,25

0,75

1,25

1,75

2,25

2,75

3,25

3,75

4,25

4,75

5,25

5,75

6,25

6,75

7,25

7,75

8,25

Л-4112

41








































2

6

17

15

1

6,83±0,06

0,44

6,52

F1 Л-4112хЛх70

81



















3

23

44

9

2






















3,84±0,04

0,39

10,17

F2Л-4112Хл-70

788

42

80

62

60

53

54

89

74

69

59

49

40

31

14

7

2

2

1

2,73±0,06

1,82

66,78

Шу жумладан ГС-ўс.

596

42

80

62

60

53

54

87

70

48

25

12

2

1
















1,99±0,05

1,36

68,56

МС-ўсимликлар

56



















2

1

9

10

13

11

7

2

1










4,72±0,11

0,85

18,05

ПС-ўсимликлар

81






















1

7

15

16

14

11

10

4

1

1

1

6,42±0,11

0,99

15,5

ОС-ўсимликлар

55






















2

5

9

8

13

12

2

2

1

1




5,09±0,12

0,94

18,62

Л – 70

100

100




















































-

-

-

Иккинчи авлод дурагайларида тола индекси бўйича узлуксиз ўзгарувчанлик кузатилади. Ўзгарувчанлик амлитудаси 0 граммдан 8 граммгача тебранади. Ғ2 дурагайларининг тола индекси бўйича ўртача қиймати 2,73±0,06 г.ни ташкил этади,вариация коэффициенти эса 68,56 фоизга тенг (3-жадвал). Ғ2 дурагайлари тола индекси бўйича бир чўққили вариацион эгри чизиқни ҳосил қилади (3-чизма).
Бу типдаги вариацион эгри чизиқлар белгининг полимер генлар томонидан бошқарилишлигидан дарак беради.
Ғ2 дурагайларида тола индексининг чигит тукланиши билан боғлиқ ҳолда табақаланган ирсийланишининг генетик таҳлили устида тўхталамиз.
Чигит яланғоч (туксиз) Ғ2 дурагайларининг ГС-ўсимликларида тола индекси 0 г.дан 5 г.гача оралиқда ўзгарувчанлик ҳосил қилганлари ҳолда ўртача қиймати 1,99±0,05 г.ни ташкил этади.
Чигити тукланишли Ғ2 дурагайларида тола индекси кўрсаткичининг ортганлигини кўрамиз.
МС-ўсимликларда тола индекси 2 г.дан 6 г.гача ўзгариб боради,ўртача қиймат 4,72±0,11 г.ни ташкил қилади. Вариация коэффициенти 18,05% га тенг (3-жадвал).
ПС-ўсимликларида бу белгининг амлитудаси 3 г.дан 8 г.гача тебранади. Ўртача қиймат 6,42±0,11 г.га тенг.Вариация коэффициенти-15,5%.
ОС-ўсимликларида тола индекси 3 г.дан 7 г.гача бўлган ўзгарувчанлик Вариация коэффициенти эса-18,62% (3-жадвал).
Ғ2 ринг чигити тукланишли барча ўсимликларининг тола индекси бўйича вариацион қаторлари бир чўққили эгри чизиқ ҳосил қиладилар (3-чизма).
3.3 F2 дурагайларида 1000 та чигит оғирлигининг ирсийланиши.
Бошланғич материал сифатида олинган линиялар 1000 та чигит оғирлиги белгиси бўйича ўзаро кучли фарқланадилар. Л – 4112 линия ўсимликлари 1000 та чигит оғирлиги бўйича 114,33 ± 1,14 кўрсаткичга эга бўлсалар ота сифатида олинган Л - 70 линия ўсимликлари 93,45±0,72 г. кўрсаткичларга эга бўлганлар.
Бу линияларни ўзаро чатиштиришдан олинган F1 дурагайлари 1000 та чигит оғирлиги бўйича узликсиз ўзгарувчанлик ҳосил қилганлари ҳолда ўзгарувчанлик кўлами 82 грамм.дан 127 г.гача ўзгариб боради. Ўртача қиймат эса 101,02 ± 0, 96 г. ни ташкил этади. F1 дурагайларининг бу белги бўйича кўрсаткичлари ҳар икки ота – она кўсаткичлари орасида оралиқ ҳолатни эгаллайдилар. F1 дурагайларининг 1000 та чигит оғирлиги бўйича вариация қаторлари яққол ифодаланган бир чўққили эгри чизиқни ҳосил қилади (4-жадвал 4-чизма).
F2 дурагайлари бу миқдор белги бўйича жуда кенг ўзгарувчанликка эга бўлиб, ўзгарувчанлик амплтудаси 62 – 152 граммлар орасида тебранади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, F2 дурагайлари ичида 1000 та чигит оғирлиги бўйича гетерозисга учраган ўсимликлар анчагина қисмини ташкил этади. F2 дурагайларининг 1000 та чигит оғирлиги бўйича вариация қаторларининг эгри чизиғи яққол ифодаланган бир чўққига эга эканлиги билан характерланади
F2 дурагайларида 1000 та чигит оғирлиги белгисининг чигит тукланиши фонида ирсийланишининг генетик таҳлили қудагича қонуниятни аниқлашга имкон беради:
Чигит тукланиши фонида ажратилган тўртта фенотипик синфларда тола чиқиши ва тола индекси бўйича чигити тукланишли (МС + ПС + ОС) синфларнинг ўсимликлари ГС – ўсимликларига нисбатан кўрсаткичлари юқори бўлган. 1000 та чигит оғирлиги бўйича фарқ эса унчалик катта бўлмасдан атига 4 – 5 граммни ташкил этади. Бунинг сабаби бу белгилар ривожланиши ва ирсийланишининг генетик бошқарилиш характерининг турлича эканлиги билан боғлиқ.

4.жадвал


F­1 F2 дурагайлари ва уларнинг ота – она ларида 1000 та чигит оғирлигининг ирсийланиши.



Материал

n

Сифатларни уртача қиймати, г.

Х±m

σ

V

62,5

67,5

72,5

77,5

82,5

87,5

92,5

97,5

102,5

107,5

112,5

117,5

122,5

127,5

132,5

137,5

142,5

147,5

152,5

Л-4112

41



















1

1

2

6

8

15

7

1
















6,83±0,06

0,44

6,52

F1 Л-4112хЛх70

81













2

4

13

23

16

9

7

6

1



















3.84±0.04

0.39

10,17

F2Л-4112Хл-70

788

4

3

8

14

27

52

74

110

114

105

79

80

46

35

20

10

4

2

1

2,73±0,06

1,82

66,78

Шу жумладан ГС-ўс.

596

4

3

7

9

14

43

56

92

88

87

53

62

32

23

12

7

3

1




1,99±0,05

1,36

68,56

МС-ўсимликлар

56










1

5

5

5

4

14

5

5

5

3

3

1













4,72±0,11

0,85

18,05

ПС-ўсимликлар

81







1

4

4

2

10

8

4

7

13

9

4

5

4

1

1

1




6,42±0,11

0,99

15,5

ОС-ўсимликлар

55













4

2

3

6

8

6

8

4

7

4

3













5,09±0,12

0,94

18,62

Л – 70

100

100







3

5

13

21

29

6

2




























-

-

-

Тола чиқиши ва тола индексининг ривожланиш ва ирсийланиш икки хил характердаги генетик бошқарилишига (толанинг соф полимер генлари ҳамда чигит тукланиши генларининг плейотроп эффектига); 1000 та чигит оғирлигининг ирсийланиши фақат ролимер генларгина эга эканлигидир.
(Л – 4112 х Л - 70) комбинацияларининг F1, F2 дурагайларида читит тукланиши ҳамда миқдор белгиларнинг ирсийланиш қонуниятларини ўрганиш натижасида олинган далилларнинг генетик таҳлилига асосланган ҳолда қудагича идмий хулосаларга келиш муикин:


Хулоса

  1. Ўрганилган кобинациянинг F1 дурагайларида чигитнинг туксизлик (яланғочлик) белгиси чигитнинг туклилик белгиси устидан тўлиқ доминантлик қилди.

  2. Ота - она сифатида олинган компонентлардан бири – Л – 4112 линия чигит тукланиши бўйича қуйдаги генотипга эга: - iiFt1Ft1Ft2Ft2FcFc

  3. Ўрганилаётган миқдор белгилар бўйича ота – она кўрсаткичлари ўзаро кучли фарқ қилсалар, у ҳолда уларнинг F1 дурагайлари ўзларининг ўртача қийматлари билан ҳар икки ота – она кўрсаткичларига нисбатан оралиқ ҳолатни эгаллайдилар.

  4. F2 дурагайларида миқдор белгиларнинг ирсийланиши қонуниятлари академик Д. А Мусаевнинг тук ва толанинг генетик бошқарилиши ҳақидаги янги талқиндаги назариясини амалда тасдиқлайди.

  5. Ўрганилган комбинацияда тола чиқиши ва тола индекси толанинг соф полимер генлари ҳамда чигит тукланиши генларининг тола чиқишига бўладиган плейотроп эффектига боғлиқ.

  6. F2 дурагайларида 1000 та чигит оғирлигининг ирсийланиши полимер генларга боғлиқ.

  7. Тадқиқотда қатнашган хўжалик белгилари бўйича кўрсаткичлари юқори бўлган Л – 4112 линияни ғўзанинг янги навларини яратишда селексия учун бошланғич материал сифатида тавсия этиш мумкин.



Адабиётлар

  1. Абзалов М. Ф. Изучению наследования волосяного покрова семян при скрещивании некоторых линий хлопчатника G. hirsutumL. Автореф. дисс… канд биол. наук. Ташкент: ТашГУ, 1971.

2. Абзалов М. Ф. Взаимодействие генов у хлопчатника G. hirsutumL. Ташкент: Фан. 2008. −124с.
3. Абзалов М. Ф.GossypiumhirsutumL. Ғўзада генларнинг ўзаро таъ-анррсири. Тошкент: Фан. 2010. −142-б.ттттб олинг
Download 365.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling