Œзбекистон алоšа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети урганч филиали информацион тизимлар


Download 1.28 Mb.
bet78/95
Sana10.03.2023
Hajmi1.28 Mb.
#1256845
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   95
Bog'liq
information tizimlar maruza

Муаммоли - йуналтирилган АДП


Бу амалий дастурлар пакетларининг энг кенг синфидир. Бирор бир предмет сохаси йукки, унда хеч булмаса битта АДП мавжуд булмаса.
Муаммоли-йуналтирилган АДП деб аник бир функционал сохада бирор вазифани хал этиш учун мулжалланган дастурий махсулотларга айтилади.
Муаммоли-йуналтирилган АДПлар орасида саноат ва носаноат сохаларида бошкариш вазифаларини комплекс автоматлаштириш учун мулжалланган ва предметли сохалардаги АДПлар гурухларини ажратиб курсатамиз.

Саноат сохаси учун муаммоли йуналтирилган АДП


Корхоналарни автоматлаштирилган бошкариш тизимининг фаол татбик этилиши 70-80 йилларга тугри келади. КАБТ уша даврнинг аппарат базаси - ЕС ЭХМ, СМ ЭХМ ва бошка мэйнфрэймлардан иборат эди.
Биринчидан, улар ишлаб чикаришнинг такомиллашган услублари (комплекс ишлаб чикариш графиги, материаллар, кувватларга эхтиёж) билан нафакат режалаштириш, иш режасини бажаришни нафакат назорат килиш (захираларни, мижозлар буюртмалари, буюртма-нарядлар, сотиб олишга буюртмалар ва хоказолар), балки бир катор ноишлаб чикариш вазифалари, сервис - хизмат назорати, тайёр махсулотни таксимлаш ва маркетинги хам амалга оширади.
Иккидан, улар мэйнфрэймларга эмас, “мижоз-сервер” архитектурасига йуналтирилган, куп вазифали, куп фойдаланиладиган операцион тизимлар (UNIX туридаги) ва маълумотлар реляцион базаси асосида курилади, CASE-технология базасида ишлаб чикарилади ва фойдаланувчи график интерфейсга эга булади.
Учинчидан, замонавий тизимлар ишлаб чикишнинг турли турларини куллаб-кувватлашга кобил: захирага тайёрлаб куйиш, буюртмага махсулотни ишлаб чикиш ва тайёрлаш,буюртмага йигма холга келтириш, майда ва йирик серияли ишлаб чикариш, узлуксиз равишда ишлаб чикариш, шунингдек, аралаш тур ва бошкалар шулар жумласидандир.
Ишлаб чикариш иктисодий фаолиятини автоматлаштириш тизими буйича гарб бозори юзлаб АДП комплексларига эга. Уларни шартли равишда турт гурухга булиш мумкин:
Йирик ва урта корхоналар (корпорациялар) бутун фаолиятини автоматлаштириш учун умумий вазифадаги интеграциялашган иловаларнинг комплекс АДПлари. Олий нархли синф куп вазифали махсулотлари: R/3 (SAP), Ќracle? Mac-Pac Ќpen (A.Andersen) ва бошкалар бунга киради. Одатда бундай махсулотлар турли турдаги махсулотларни куллаб-кувватлайди.
Муайян турдаги ишлаб чикаришни бошкариш учун мулжалланган иловалар комплектлари иккинчи гурухга киради. Куйидагиларни улар сафига киритиш мумкин: Genesic Manufacturing Suite (Edwards) - буюртма учун йигиш, Tritiќn (Baan) - дискрет ишлаб чикаришнинг турли шакллари, PRISM (Macam) - узлуксиз холда ишлаб чикариш ва бошкалар.
Ихтисослаштирилган дастурий махсулотлар: MMPS (12 Technќlќgies), MES (Fast System) булиб, ишлаб чикаришнинг анча мослашувчан булишга имкон беради, бозор талабларига мослашишини тезлаштиради, материаллар, ишлаб чикариш кувватлари ва хоказоларни динамик ривожлантиришни амалга оширади.
Махсулот ишлаб чикарилишининг лойихалаштирилишидан бошлаб то истемолчи кулига тайёр холда етиб боргунча булган бутун жараёнлар занжирини АДП бошкариш. ERP - тизимлар (Manugistics Numetrix) ва бошкалар бунга киради.
Купгина комплекс муаммоли йуналтирилган АДПлар нархи юкори (баъзан 1 млн. доллардан ошади), бирок купгина гарб фирмалари уз фаолиятини автоматлаштириш учун улардан фойдаланиш йулидан боради.

Download 1.28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling