Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан ўзбекистон республикаси президентлигига номзод – шавкат миромонович мирзиёевнинг


Download 150.95 Kb.
Pdf ko'rish
bet17/20
Sana21.06.2023
Hajmi150.95 Kb.
#1642245
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
ДАСТУР 1

Маҳалла раисларининг ваколат муддатини 3 йилдан 5 йилга узайтириш бўйича қонуний асослар 
яратилади. 
Тўртинчидан, очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, оммавий ахборот воситалари фаолиятининг 
эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини қатъий 
кафолатлаймиз. 
Нодавлат нотижорат ташкилотларини янада қўллаб-қувватлаб, улар учун барча шароитлар 
яратилади. 
Сиёсий партиялар ролини ошириш, улар ўз кучи ва имкониятларини амалда тўла намоён этиши учун 
аралаш, яъни мажоритар – пропорционал сайлов тизими жорий этилади. 
4.2. Суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлари 
 
Қонун устуворлиги, суд мустақиллигини ошириш ва адолатни таъминлашни устувор вазифа деб 
ҳисоблаймиз. Янги Ўзбекистонда фуқаро ва бизнеснинг ҳимоячиси фақат қонун ва суд бўлишига 
эришамиз.
Биринчидан, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини 
ўрнатиб, одил судловга эришиш даражасини ошириш учун барча имкониятларни сафарбар этамиз. 
Терговда шахс ҳуқуқини чеклашга санкция бериш масаласи алоҳида судьялар томонидан кўриб 
чиқилиши амалиёти йўлга қўйилади. 
Одамларни “қамоққа олиб тергов қилиш” амалиёти камайтирилади, бунинг ўрнига гаров эҳтиёт 
чорасидан кенг фойдаланиш имконияти яратилади. Бу масалада айбланувчи ёки ҳимоячи томонидан 
судларга эҳтиёт чорасини ўзгартириш юзасидан мурожаат қилиш имкониятлари кенгайтирилади. 
Қамоқдаги шахслардан олинган “айбни бўйнига олиш” ҳақидаги ариза далил сифатида қабул 
қилинмаслиги таъминланади. 
Иккинчидан, жиноят иши қўзғатиш ва жазо бериш бўйича ёндашувларни қайта кўриб чиқамиз. 


Жабрланувчининг илтимосига асосан жиноят ишини қўзғатмасдан ҳам ярашиш имконияти яратилади. 

Download 150.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling