Ўзбекистон миллий университети Фалсафа факультети Ўзр фа фалсафа ва ҳуқуқ институти
Download 1.25 Mb. Pdf ko'rish
|
Nazarov Qiyom Qadriyatlar falsafasi
ЖАМИЯТ ВА ҚАДРИЯТЛАР ТИЗИМИ
Жамият ривожининг муайян даврига аксиологик нуқтаи назаридан қараш шу даврнинг ижтимоий тузилишига бирор бир умумий қадриятлар тизими мос келишини ва у ижтимоий воқеалар билан боғлиқ тарзда намоён бўлишини кўрсатади. Умуминсоний, миллий, диний, синфий, шахсий ва бошқа қадрият шакллари ушбу тизимда муайян ўринни эгаллайдилар. Улар орасидаги фарқ, тафовут ва муносабатлар эса ушбу тизимдаги умумий ўзгаришларга боғлиқ бўлади. Ҳозирги даврга келиб олим ва мутаҳассислар ҳар қандай жамият қадриятлар мажмуасининг ўзига хос, тегишли тизимини яратишини алоҳида таъкидламоқдалар 18 мазкур ишнинг дастлабки икки бўлагида фикрлари қараб чиқилган баъзи мутафаккир, олим ва тадқиқодчилар ҳам қадриятларнинг ягона шакли тўғрисида эмас, балкиуларнинг бир неча шакллари ёки умумий мажмуаси тўғрисида фикр юритганлар. Масалан, Форобий фозил шаҳар кишилар ва Навоий комил инсон қадриятлари, А.Авлоний эса яхши ва ёмон хулқлар тизимини ташкил қиладиган қадрият шаклларини ўзаро алоқадорликда изоҳланганлар. Диний дунёқарашларга хос қадриятлар тизимида асосий ўринни илоҳий қадрият шакллари эгаллаган бўлса, бошқаларнинг қарашларида эса «цивилизациялар тараққити», «индустриал жамият», «постиндустриал жамият» билан боғлиқ қадрият тизимларига кўпроқ эътибор берилган. Ижтимоий тараққиёт жараёнида бир ривожланиш босқичидан бошқасига ўтилганида иқтисодий, сиёсий, маданий ва маънавий соҳаларда ўзгариш бўлгани сингари, қадриятлар соҳасида ҳам ўзгаришлар рўй беради. Бунда асло барча қадриятлар йўқотиб кетмайди, балки янги даврнинг ижтимоий тизилишига ва замона реалликларининг талабларига мос келадиган, эскидан фарқ қиладиган янги қадриятлар тизими шаклланади. Бу жараён бир қадриятлар тизимидан иккинчисига ўтиш даври, дейилади. Ана шу маънода, жамият ривожининг муайян босқичини иқтисодий, сиёсий ва бошқа нуқтаи назардан ҳам ўрганиш мумкин. Бунда биз муқарар равишда бир даврнинг қадриятлар тизими бошқасига хос тизимдан фарқ илишнинг гувоҳи бўласиз. Бу эса қадриятлар тизимининг ижтимоий тараққиётига боғлиқлиги қонунининг асосий мазмунини ифодалайди. Алоҳида таъкидлаш керакки, жамият ривожининг муайян босқичти яхлит ижтимоий организм эканлиги, унинг ўзига хос тизим ва тузилишга эгалиги ҳозирги даврга келиб кўпчилик ижтимоий фан олимлари томонидан эътироф қилинган. Жамиятнинг ижтимоий тизими ва унинг тузилишини ташкил этган таркибий қисмлар орасидаги мутаносиблик ҳамда уйғунликка асосланган барқарор ҳолат ёки улар орасидаги фарқ, тафовут, номутаносиблик кучайган, турли ўзгаришлар рўй бераётган ҳоллар билан боғлиқ жараённинг аксиологик жиҳатини тадқиқ қилишнинг аҳамияти катта. Бунда гап ижтимоий ривожланиш босқичининг (унинг қайси таълимотда қанждай айтилишидан қатий назар) ижтимоий тузилишига мос келадиган умумаксиологик система, яъни умумий қадриятлар тизими ҳақида бормоқда. Ушбу тизим учун энг асосий жиҳатлар — уни ташкил этувчи аосий қадрият шакллари ўртасидаги алоқалар, муносабатлар, муайян уйғунлик ва муносиблик, жамиятнинг ижтимоий тузилиши, кишилар ўртасида шаклланган ва барқарорлашган муносабатлар, улардаги ўзгаришлар жараёни билан узвий боғлиқлигидир. Айнан ана бу боғлиқлик ўз навбатида қадриятлар тизимининг бирор ҳолатдаги манзараси учун асос бўлади, ундаги муносабатлик, уйғунлик ёки ўзгаришларни белгилайди. Умумаксиологик тизимидаги муайян қадрият шакли ўз навбатида хусусий қадриятлар тизимига ҳам эга бўлади. яъни ижтимоий ривожланиш босқичига хос умумижтимоий қадриятлар системаси бўлгани сингари, шу давр ижтимоий тузилишида 18 Жалолов А.М. Ўзбекистон: сустақиллик, маънавият, мафкура. — Т.: Ўзбекистон, 1994. 7-бет. www.ziyouz.com kutubxonasi 60 мавжуд бўлган ижтимоий субъектларга хос қадриятлар системасига ҳам мавжуд бўлади. Масалан, жамият ривожининг ҳозирги даврида мавжуд бўлган миллатлар, синфлар, партиялар ва бошқалар ўзига хос махсус қадриятлар тизимига эгадир. Бу ҳолда умумий тизимдаги ҳар бир таркибий қисм ўз тизимидаги алоҳида шакл учун умумийлик сифатида намоён бўлади. ана шу умумий, хусусий ва алоҳида шакллар орасидаги уйғунлик ва мутаносиблик умумий қадриятлар тизимидаги барқарорликни таъминлайди. Амма бу барқарорлик юқорида айтганимиз каби, кўп даражада намоён бўладиган умумий қадриятлар тизими, унинг таркибий қисмлари орасидаги алоқаларда абадий ўзгармас ҳолат эмас. Қадриятлар тизими намоён бўлишидаги турли ҳолатларнинг таҳлилидан воқеа ва ҳодисаларнинг кетма-кетлиги, вақт ва замон реалликларини ҳисобга олиш, яъни конкрет қадриятлар тизими-муайян воқеликнинг қадри-қимматини ва субъект учун аҳамиятини ифодалайдиан аксиологик ҳодиса эканлигини қайд этмоқ лозим. Бундай ҳолатларнинг узлуксиз такрорланиши эса қадрият тизимларининг ижтимоий воқелик ва тараққиёт билан боғлиқлигини ифодалайдиган қуйидаги муҳим хулосага келиши имконини беради: муайян ижтимоий веқеликка муайян қадриятлар тизимига мос Download 1.25 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling