Диссертация мавзусининг бажарилган олий таълим муассасаси
илмий тадқиқот ишлари билан боғлиқлиги. Диссертация иши ТДТУнинг
“Рақамли электроника ва микроэлектроника” кафедрасида ва КДУни
“Яримўтказгичлар физикаси” кафедрасида давлат грантлари дастурига
мувофиқ. ОТ-Ф2-50-сон «Кремний панжарасида A
III
B
V
ва A
II
B
VI
яримўтказгич бирикмаларининг элементар ячейкалари шаклланишининг
илмий асосларини ишлаб чиқиш - фотоэнергетика ва фотоника учун
истиқболли материаллар олишдаги янги ёндашув» (2017-2020 йй.) ва ОТ-Ф2-
55-сон «Янги функционал имкониятларга эга наноматериалларнинг янги
синфи сифатидаги киришма атомлари нанокластерларининг шаклланиши
негизида ҳажмий структуралашган кремний олишнинг илмий асосларини
ишлаб чиқиш» (2017-2020 йй.) ҳамда ОТ-Ф2-77-сон «Структуранинг ички
нуқсонларини ҳисобга олган ҳолда моделлаштириш асосида яримўтказгич
асбоблар ишончлилигини олдиндан айтиш методларини такомиллаштириш»
(2017-2020 йй.) дастури доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади: электр ҳамда рекомбинацион параметрлари
барқарор бўлган кремнийни олиш учун кремний панжарасини никел
киришма атомлари кластерлари билан геттерлашнинг физик асосларини
яратиш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
кристалл панжарада дастлабки киришма атомларининг (КА) тури ва
концентрацияси ҳамда диффузион легирлаш шароитларига боғлиқ ҳамда
электр жиҳатдан нейтрал НКАК шакллантириш ва уларнинг кристалл ҳажми
бўйича тақсимланишини аниқлаш;
кристалл панжарадаги НКАКлар ҳолатини бошқаришнинг физик
асосларини яратиш ҳамда уларнинг таркиби, структураси, ўлчами ва
тақсимланишини замонавий микроскопик усуллар ёрдамида тадқиқ этиш;
барча НКАКларнинг биргаликда ҳаракатланиш механизми ҳамда
уларнинг кремний панжарасидаги миграция параметрларини ўрганиш;
никел кластерларининг миграцияси асосида зарарли ва бошқариб
бўлмайдиган КАларнинг геттерланиш механизмини яратиш;
кремнийнинг электр ва рекомбинацион параметрларини бошланғич
ҳолатини сақлаш имконини берадиган термик ишловнинг турли
шароитларида легирлаш технологиясини яратиш ва ишлаб чиқаришга тавсия
этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |