Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Диссертация ишини
бажаришда олинган асосий илмий натижалар 4 та халқаро, 9 та республика
тоифасидаги илмий-амалий анжуманларда ҳамда ТДТУда мунтазам
ўтказиладиган илмий семинарларда маъруза қилинган ва муҳокамадан ўтган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация
мавзуси бўйича жами 21 илмий ишлар, Ўзбекистон Республикаси Олий
Аттестация Комиссияси ҳузуридаги докторлик диссертациялари илмий
натижаларининг нашр этишга тавсия этилган илмий нашрларда 8 та мақола
эълон қилинди, шу жумладан улардан 3 таси республика ва 5 таси хорижий
журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш қисми, 4
та боб, илова, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил
топган. Диссертациянинг ҳажми 120 бетни ташкил этган.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти
асосланган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор
йўналишларига мослиги кўрсатилган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси
очиб берилган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти, предмети ва
услуби тавсифланган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари
баён қилинган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиш, ишнинг
апробацияси, нашр этилган ишлар, шунингдек диссертациянинг хажми ва
тузилиши хақида маълумотлар келтирилган.
Диссертациянинг «Яримўтказгичларда киришма атомларнинг
кластерлари, муаммонинг ҳолати, ўрганилганлиги ва истиқболлари»
деб номланган биринчи бобида, киришма атомларнинг кластерларини
ўрганишнинг замонавий ҳолати таҳлил қилинган. Яримўтказгичлардаги
киришма атомларнинг кластерлари ўрганилиб чиқилган. Ўтказилган
адабиётлар тахлили натижасида яримўтказгичларда киришма атомларининг
кластерларини (КАК) олиш усуллари муҳокама қилинган, кремнийдаги
КАКларнинг
хоссаларига
термик
нуқсонларнинг
таъсирига
оид
тадқиқотларнинг натижалари, шунингдек, КАКларнинг яримўтказгичлардаги
термик нуқсонлар билан ўзаро таъсирлашуви ўрганиб чиқилган.
Кремнийдаги ЎГЭАнинг киришмалараро ўзаро таъсирлашишининг назарий
ва амалий натижалари келтириб ўтилган. Мавжуд назарий ва амалий
маълумотлар таҳлили асосида диссертация ишини бажаришдаги вазифалари
аниқланган.
Диссертациянинг «Кремнийдаги никел киришма атомларининг
Do'stlaringiz bilan baham: |