Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети
Download 1.84 Mb. Pdf ko'rish
|
tarixij antropologiya
Мавжуд назариялардан бири ҳозирги қиѐфадаги замонавий одамларда учрайдиган турли ирқлар турли минтақаларда яшаган неандерталларнинг ҳозирги қиѐфадаги одамларга айланиши оқибатида вужудга келган. Ушбу назарияга қарайдиган бўлсак, эски дунѐ деб аталадиган Африка, Осиѐ ва Европа қитъаси ҳудудларида неандерталларнинг замонавий қиѐфадаги одамларга, яъни Homo sapiens (ақл идрокли одам) га айланиш жараѐни содир бўлган. Ушбу нзария антропологик 121 адабиѐтларда полицентрик (бирваракайига, бир неча ерда) назария деб аталиб, унинг вужудга келган даври 1939 йил бўлиб ҳисобланади. ушбу назарияни Хитойда ишлаган немис антропологи Франц Вайденрайх томонидан таклиф этилган бўлиб, унинг фикрича Европоид ирқи Европа неандерталларидан, негроид ирқи Африка неандерталларидан ва Монголоид ирқи Синантроплардан тарқалган деган ғояга асосланар эди. Моноцентриз (иноният аждодларини ягона, бир жойда вужудга келган деган назария) 1947 йилда рус антрополог олими Я. Я. Рогинский томонидан яратилган. Унинг фикрича, Олд Осиѐ ва Ўрта ер денгизи ҳавзаси турли неандерталлар типларининг ўзаро қўшилиш нуқтаси бўлиб, айнан шу ер инсониятнинг ватани бўлиб ҳисобланади. Ушбу ғояни асослаш учун Фаластин ҳудудларидан топилган неандерталларнинг энг прогрессив тип эканлиги қилиб кўрсатилади. Моноцентрик назарияга кўра ирқлар замонавий қиѐфадаги инсонлар вужудга келгандан кейин инсонлар яшайдиган табиий шароитларга кўра аста – секинлик билан ўзгариб борган. Бир сўз билан айтганда замонавий қиѐфадаги инсоннинг вужудга келган макони хусусидаги фикрлар ҳали баҳсли, мунозараларга бой мавзу бўлиб ҳисобланади. Аммо, кўпгина олимлар барибир полицентрик назария тарафдори бўлиб, уларнинг фикрича, неандерталларнинг инсон ойкуменаси ҳудуди бўйлаб кенг тарқалганлиги, неандерталларда ирқ кўринишларининг мавжудлиги улар гипотезаси учун хизмат қилади. Сўнгги палеолит даври одамларининг специфик ва морфологик ўзига хослиги ҳар икки гипотезага мос келган ҳолда улар орасидан қайси бири устун мавқега эгалигига оид маълумотлар бермайди. Жумладан, бурунларнинг қуш тумшуғига хослиги юқори палеолит Европа одамларига хос анатомик хусусият бўлиб, еропоид одамлари ҳам бу ҳол сезилиб туради. Кенг бурун негроид ирқининг қадимги ва замонавий қиѐфадаги одамлари учун ҳам хосдир. Қиқиқ кўзлилик ва кенг юзлилик монголоид ирқининг қадимги ва ҳозирги замон қиѐфалари учун ҳам хос белги бўлиб ҳисбланади. 122 Бу факт полицентрик назария ва унинг тарафдорлари томонидан илгари сурилади. Сўнгги палеолит даври одамларининг специфик ва морфологик ўзига хослиги ҳар икки гипотезага мос келган ҳолда улар орасидан қайси бири устун мавқега эгалигига оид маълумотлар бермайди. Жумладан, бурунларнинг қуш тумшуғига хослиги юқори палеолит Европа одамларига хос анатомик хусусият бўлиб, еропоид одамлари ҳам бу ҳол сезилиб туради. Кенг бурун негроид ирқининг қадимги ва замонавий қиѐфадаги одамлари учун ҳам хосдир. Қисиқ кўзлилик ва кенг юзлилик монголоид ирқининг қадимги ва ҳозирги замон қиѐфалари учун ҳам хос белги бўлиб ҳисбланади. Бу факт полицентрик назария ва унинг тарафдорлари томонидан илгари сурилади. Ирқларнинг табиий – иқлимий шароитларда ўзгарувчанлигини ҳам унитмаслик лозим. Палеоантропологик ва археологик маълумотларга кўра йирик учта ирқ орасида бўлинишлар (оралиқ ирқлар) мезолит давридаѐқ вужудга кела бошлаган. Жумладан европоид ирқи ичида унинг шимолий ва жанубий тармоқлари вужудга келганлигини кўришимиз мумкин. Монголоид ирқининг ичида эса Осиѐ ва Америка тармоқлари оралиқ ирқлари вужудга келган. Негроид типи ичида эса икки йирик ва ҳар бири яна бир неча гуруҳга бўлинадиган ирқ гуруҳлари вужудга келган. Асосий гуруҳлар Африка ва Австралия негроид ирқ гуруҳларига бўлинади. Ўзаро муносабатлар давомий бўлган минтақаларда метис ирқи (Африка ва Австралия ирқларининг умумийлиги асосида) ҳам шаклланган. Кўпгина оралиқ ирқлар локал аҳамиятга эга бўлиб қолганлиги сабабли вужудга келган деган фикрлар фанда устун мавқега эга. Бу кўп ҳолларда Австралия ва Америка оралиқ Download 1.84 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling