Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

Ибтидоий тўда даври одамларининг меҳнат қуроллари тараққий 
этмаганлиги, 
тўда 
аъзоларининг 
табиат 
ҳақидаги 
билим 
ва 
тасаввурлариинг етарли даражада бўлмаганлиги, озиқ – овқат 
маҳсулотлари билан етарли даражада таъминланмаганликлари, тўда даври 
одамларининг овқатдан заарланишлари ҳолатларининг тез – тез учраб 
туриши кузатилади. Ҳатто, ўлим ҳолларининг ҳам учраши одатий ҳол эди. 
Г. Д. Рохлин тадқиқотлари натижасида ўсимликлар ва ҳайвонларнинг, 
турли замбруғларнинг қайси бири ѐки қайси қисми инсон организмига зарар 
эканлигини билмаслик натижасида ибтидоий тўда аъзоларининг барчаси 
бутунлай қирилиб кетиш ҳоллари аниқланган. Г. Д. Рохлин ибтидоий тўда 
аъзоларининг овқат ассортиментини кўпайтиришга қаратилган ҳар галги 
уриниш оғир оқибатларга, кўпинча ўлимга олиб келган деган фикрларни 
келтириб ўтади.
 ибтидоий тўдада тафаккур ва нутқ 
ибтидоий тўда коллективида нутқ белгилари, уларни ҳайвонлардан 
ажратиб турган муҳим белгилардан бири эди. Тафаккур эса нутқ белгилари 
билан биргаликда вужудга келиб, инсоният аждодларини ахборот 
алмашишларига хизмат қилган. Ҳайдаб келиб ов қилиш, ваҳший ҳайвонлардан 
ўзларини ҳимоя қилиш, оловни сақлаб туриш кабилар ибтидоий тўдада 
дастлаб инстинктив кейинроқ эса англанган ижтимоий муносабатларни 
шаклланиши ва тараққий этиб боришини таъминлади. 
Француз психологи Леви – Брюль ибтидоий тўда даври одамлари 
фикрлаш қобилиятига эга бўлмаганлар деган фикрларни келтириб ўтган эди. У 
ибтидоий тўда даври одмлари турмуш тарзини мантиққача бўлган давр деган 
атама билан изоҳлашга уринади. Тафаккур ва тил тўда даврининг дастлабки 
босқичида қанчалик чегараланмаган бўлсин, маълум даражада тушунчалар, 
хулосалар ва тасаввурлар ифодаси бўлиб, кузатиш ва тажриба маҳсулидир. 
Мантиқий тафаккурсиз ибтидоий қуроллар ясалмаган бўлар эди. Шу сабабли, 


151 
тўда коллективида кузатиш, тажриба, онг, фикр, тил, билим кабиларнинг 
ҳаммаси ўзаро ажралмас алоқада бўлишни талаб қилар эди.
Тафакур ва тилнинг кузатиш, тажриба билан бевосита боғлиқлиги энг 
содда тилларнинг характерли хусусиятларида – уларнинг конкретлигида 
намоѐн бўлади. Бу ҳол тилнинг конкрет ном ва аниқловчиларга бойлиги ва 
умумлаштирувчи 
тушунчаларнинг 
ниҳоятда 
камбағаллиги 
билан 
ифодаланади. Тафаккур ва нутқнинг қолоқлиги ҳозирги замон қолоқ 
қабилаларининг барчасига хос хусусиятдир.
Бизга 
археологик 
тадқиқотлар 
натижасида 
топилган 
инсон 
аждодларининг суяк қолдиқлари ва уларнинг физиологик, морфологик 
хусусиятларини ўрганган палеоантрополог олимлар томонидан амалга 
оширилган кашфиѐтлар ибтидоий тўдада нутқ ва тафаккурнинг қай тарзда 
бўлганлиги 
тушиниб 
олиш 
имконини 
беради. 
Бундан 
ташқари 
австролопитеклар, питекантроплар ва неандерталлар орасидаги тафаккур ва 
нутқ белгиларнинг фарқланишини тушиниб олишимиз мумкин.
Барча ахборотлар инсоннинг миясида шаклланиб, инсон бу 
ахборотларни ўзига мос равишда тартибга келтиради ва уларни шартли 
талафуз этиши ѐки хотирада сақлаши мумкин. Тилсиз, нутқсиз тафакур 
бўлмаганидек, тафаккурсиз нутқ ҳам бўлмайди. Тил тафаккурнинг шартли 
равишдаги товушлар ифодаси бўлиб ҳисобланади.
Тахминан бундан 90 йиллар олдин рус лингвисти, филологи, этнографи 
ва рахеология Николай Яковлевич Марр кинетик тил - маъноли товушлар 
тили ва у орқали кейинчалик ибтидоий даврларда аста – секинлик билан 
товушли тиллар вужудга келган деган назарияни илгари сурган эди. Ўша 
даврда Н. Я. Марр назариясини кўпчилик олимлар қўллаб – қувватламадилар. 
Кўпгина олимлар бу назарияни ўйлаб топилган илмий асосга эга эмас деб 
ҳисобладилар. Илмий жамоатчилик томонидан қўллаб – қувватланмаган бу 
назария узоқ вақт архивларда қолиб кетди.
Н. Я. Марр ва унга ҳамфикр бўлган кам сонли олимлар бу билан 
чекинишмади, улар этнографик маълумотларни тўплаш, уларни текшириш 


152 
орқали тил хусусиятлари ҳали ибтидоий бўлган ва релект қабилалар тилини 
ўрганиш орқали уларда ҳозирга қадар кинетик тил хусусиятлари сақланиб 
қолинганлигини аниқлайдилар. Уларнинг фикрларича тилнинг товуш чиқариш 
материали ўз тараққиѐти учун даврни, вақтни талаб қилади. Аммо, вужудга 
келаѐтган жамоавий муносабатларга хизмат қилиш лозим бўлиб, маъноли 
товушлар бу ерда ѐрдамга келади. 
Марр ва унинг тарафдорлари товуш чиқариш апаратининг 
ривожланиши учун узоқ вақтлар зарурлиги асоссиз равишда кўрсатилмаган 
эди. Шунингдек, вужудга келаѐтган ижтимоий муносабатларда эса, маъноли 
товушлар хабар етказиш вазифасини бажарган. Ахборот ва маъноли товушлар 
вақт ўтиши билан ўзаро ѐрдам ва ахборот беришдан ғоялар, тасаввурларни 
етказиш вазифасини бажара бошлаган. Марр ва унинг назарияси тарафдорлари 
барча халқларнинг тили нутқ рвожланиши давомида товушгача бўлган 
кинетик – маъноли қичқириқли даврни бошдан кечирганликларини исботлаб 
бердилар. Марр ва унинг гиппотезасини тривожлантириб бориб, турли хил 
маъноли қичқириқлар турли тўдаларда турлича бўлганлигини аниқлаш 
мумкин.
Марр гипотезаси узоқ йиллар илмий жамоатчилик томонидан қабул 
қилинмай қолиб кетди. Ўтган асрнинг охирларида (80 - йилларда) бу гипотеза 
ўз исботини топди. Бир гуруҳ олимлар шимпанзе маймуни устида олиб борган 
илмий тажрибалари Марр гипотезасини ҳақлигини кўрсатиб берди. Олимлар 
шимпанзеларга кар ва соқовлар тилини ўргатишга уринадилар. Тажрибалар 
бир неча шимпанзелар устида олиб борилган ва унинг натижаси олимларни 
ҳайратга солган эди. Аввалги тажрибалардан шимпанзеларни гапиришга 
бўлган уринишларнинг барчаси зое кетган эди.
Бунинг асосий сабаби эса, шимпанзеларнинг товуш чиқариш апарати 
одамларнинг товуш чиқариш апаратидан ривожланиш жиҳатидан бир неча 
бора паст бўлганлигида эди. Шу сабабли улар инсонлар чиқарадиган 
товушларни талафуз қила олмас эдилар. Бу анатомик қийинчиликлар олиб 
ташлангач шимпанзелар иқтидорли шогирдлар чиқиб қолади. Шимпанзелар 


153 
бир ярим йил ичида олган таълимларидан сўнг юздан ортиқроқ сўз заҳирасига 
эга бўладилар. Бундан ташқари шимпанзелар ўз луғатларини турмуш 
шароитларида кутилмаган тарзда қўллай бошлайдилар.
Кинетик тил – маъноли товуш ва ҳаакатларни ўрганган шимпанзеларни 
ушбу тилдан умуман бехабар ―гапира олмайдиган‖ турдошлари орасига 
қўшиш тажрибаси эса олимлар учун янада кутилмаган ҳолатларни кўрсатиб 
берди. Ўз турдошлари орасида маъноли тилни билган ―билимдон‖ 
шимпанзелар улардан ўзларини олиб қочиб, бегоналашганликларини 
кўрсатадилар ва ўзларининг устида тажриба ўтказган олимларга илиқроқ 
муносабат кўрсатадилар. Ҳатто, бир она шимпанзе кинетик тилни маймун 
болаларига ўргатади. Кинетик тил назарияси амалда исботланади.
Ушбу гипотеза исботланганга қадар кўпгина олимлар тўда даври 
одамлари ҳайвонларни ҳайдаб келиб ов қилиш жараѐнида тўда аъзолари 
ҳайвонларни қичқириқлар билан қўрқита олмаганлар, улар товуш чиқара 
олмаган деган тушунчага ҳам эга эдилар. Шимпанзелар устида олиб борилган 
тажрибалар тўда даврида барча ибтидоий турдаги инсон аждодлари маълум 
маънода ҳайвонларни қўрқитишга қаратилган товушлар чиқарганлари 
исботланди. 
Энг қадимги гоминидлар ҳам ўзига хос бўлган товушлар чиқарганлар, 
аммо, уларнинг товуш апарати узоқ тарихий даврларда тараққий этиб бориб 
товуш коммуникацияси вужудга келиш жараѐни сўнгги палеолитда ниҳоясига 
етди. Қадимги гоминидлар даври учун тил товушлари хусусида фикр 
юритилса, бу вақтда тил товушларининг олий приматларга хос вокализация 
(товушни вояга етказиш) жараѐнлари содир бўлаѐтган босқич деб қараш 
лозим. 
Бу вокализация жараѐни энг қадимги гоминидлар давридан бошланган 
бўлиб, дастлабки даврда бу жараѐнни икки гуруҳга бўлиш мақсадга мувофиқ. 
Биринчи гуруҳдаги маъноли товушларга, одатий товушлар, яъни, туғилаѐтган 
жавфни, қўрқувни, ғазабни ва бошқаларни (бундай товушлар 20 – 30 хил 
турли кўринишлари мавжудлиги аниқланган) англатадиган.


154 
Иккинчиси эса, фанда ҳаѐтий шовқинлар деб номланадиган гуруҳдаги 
маъноли товушларга, маймунлар доимий равишда чиқарадиган шовқинли 
товушлар, эмоционал товушлар, овқатдан қониқиш ҳосил қилинганда 
чиқариладиган товушлар ва бошқалар киритилади. Олимларнинг фикрича бу 
каби товушлар аста – секинлик билан милион йиллар давомида инсон 
аждодларида товуш апаратининг ривожланиб бориши натижасида кинетик 
тилга ва ундан товушларга айланган.
Йирик рус антрополог олими В. В. Бунак тилнинг келиб чиқишига оид 
иккита тажриба ўтказади. Унинг фикрича ҳаѐтий қичқириқлар тараққий этиб 
бориши натижасида товуш орқали фикрни ифода этувчи нутқ вужудга келган. 
Аммо, ўткзилган тажрибалар унинг тахминини оқламади. В. В. Бунак 
тажрибалари натижасида приматлар аниқ, реал босиб ортидан чиқарган 
товушлари кейинчалик нутқнинг вужудга келишида муҳим рол ўйнаган деган 
хулосаларга келади. 
Нутқнинг 
вужудга 
келишни 
ибтидоий 
тўдадаги 
ижтимоий 
муносабатлар ҳам кун тартибига қўйган бўлиб, тўда ичида ўзаро ѐрдам ва 
ҳамдарлик тасввурларнинг вужудга келиши тафаккур тараққиѐтига ва ўз 
навбатида нутқнинг ривожланишига катта туртки бўлган. Бу назария аммо, 
уни исботлаш имконсиз бир ҳолатдир. Нутқ тафаккурнинг товушли ифодаси 
бўлиб, уни иккинчи бир кишига етказиш воситаси ҳамдир.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling