Ўзбекистон репсубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети тарих факультети


Download 1.84 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/105
Sana26.01.2023
Hajmi1.84 Mb.
#1123741
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   105
Bog'liq
tarixij antropologiya

ибтидоий тўда тараққиѐтида овчиликнинг роли ва аҳамияти, 
оловни ўзлаштирилиши, турар-жойларни барпо этилиши одамларнинг кенг 
тарқалиши, 
ибтидоий тўда ҳаѐтида овнинг аҳамияти катта бўлган бўлсада, териб – 
термичлаб овқат топишнинг аҳамияти тўда даврининг дастлабки 
босқичларида овчиликдан кам бўлмаган. Овчиликда меҳнат қуролларининг 
паст даражада такомиллашганлиги юқорида таъкидлаб ўтилганидек, кўп 


141 
ҳолларда овда ўлжани қўлга киритилиши тасодифий аҳамиятга эга бўлган. 
Ов маҳсулотлари тўйимли ва оқсилларга бой бўлиб, коллорияси паст бўлган 
термачилик маҳсулотларидан кўра тўйимли ва мазали эканлиги билан 
ажралиб турган. Аммо, турли минтақалардаги фауна ва флорага кўра овчлик 
ѐки термачилик хўжалигининг бири бу ҳудадларда яшаган ибтидоий тўда 
коллективида муҳим рол ўйнаган дейиш мумкин. Шуни алоҳида таъкидлаш 
лозимки айнан овчилик ибтидоий одамларни замонавий кўринишга олиб 
келган омиллардан бири бўлиб ҳисобланади.
Овчилик маҳсулотлари ҳам минтақа хусусиятидан келиб чиқганлигини 
археологик ѐдгорликлардан топилган суяк қолдиқлари исботлаб турибди. 
Жумладан, тропик зоналарда, гиппопотам, антилопа ва ѐввойи ҳўкизлар 
овчиликдаги асосий ўлжа бўлиб ҳисобланган. Ашель даври ѐдгорликларида 
йирик сут эмизувчилардан бўлган филларнинг ҳам ов қилина 
бошланганлигини кўришимиз мумкин.
Тропик зоналардан бир қадар шимолроқ ҳудудлар, жумладан мўтадил 
минтақаларда ибтидоий тўда даври одамлари отлар, кийиклар, чўчқалар, 
зубрларни асосий ов ўлжаси сифатида билганлар. Аммо, айрим ҳолларда ғор 
айиғи, қиличтиш йўлбарс каби ҳайвонларни ҳам овлаганлиги қазилма 
ѐдгорликлар асосида аниқланган. 
Баланд тоғ минтақаларида ибтидоий тўданинг асосий ов маҳсулоти бу 
тоғ эчкилари бўлиб ҳисобланади. Неандерталларнинг Тешиктош ғоридан ва 
бошқа ѐдгорликлардан топиб ўрганилган ѐдгорликлари бунга мисол бўла 
олади. Бунай тоғ ғорларидаги ибтидоий одамлар тўдаси узоқ вақт, ҳатто, бир 
неча авлод ўтроқ яшаганлар. Ибтидоий тўда одамлари яшган то ғор 
манзилгоҳлардан бир неча қатамлардан юзлар ва минглаб жониворларнинг 
суяклари топилган.
Чжоукоудян ғорида кулнинг бир неча метр қалинликда бўлиши, кул 
қатламларида оловда куйдирилган ѐғ парчалари, синантроплар давридан 


142 
бошлаб ибтидоий тўдада табиий оловдан фойдаланиш бошлангани ва 
ибтидоий аждодлар гўштни оловда пишириб ея бошлаганликларини 
кўришимиз мумкин. Чжоукоудян ғори сингари ибтидоий одмларнинг узоқ 
вақт бир ерда муқим яшагнини исботловчи ѐдгорликлардан яна бири 
Испаниядаги Торралба ва Италиядаги Обсерватория ғори бўлиб ҳисобланади. 
Торалбадан топилган кўплаб жониворларнинг суяк қолдиқларидан тошқари 
фақатгина филларнинг 30 дан ортиқ суяклари топилган. Синантроплар 
даврига оид бу ѐдгорликда ибтидоий тўда аъзоларининг узоқ яшаганлиги ва 
улар ҳаѐтида овчиликнинг роли қандай бўлганлигини кўриш мумкин.
Ибтидоий тўда даврининг дастлабки босқичларида овчилик, хусусан 
йирик жониворларни овлаш катта қийинчиликлар туғдирган. Оловдан 
фойдаланишни билган ибтидоий тўда одамлари йирик жониворларни 
жарлик, дара ва ўраларга қўрқитиб, ҳайдаб бориш орқали овлаган. 
Овчиликнинг бу усули бир қадар хавфсиз бўлиб ҳисобланган. Бундан 
ташқари ашель даврида ибтидоий тўда одамлариннг ов қуроллари кучсиз 
бўлиб, йирик жониворларни ўлдириш имконини бермаган ва бу ҳолатда олов 
ѐрдамида жониворларни қўрқитиб ҳайдаб ов қилиш энг қулай йўл 
ҳисобланган. Айрим ҳолларда ва албатта, бу ҳол тасодифий характерга эга 
бўлган бўлиб, ҳайвонлар подасидан касалманд ва нимжон жониворларнинг 
ажралиб қолиши натижасида ов ўлжасига айланиш ҳоллари ҳам учраб 
туради. Йирик ҳайвонларни қўрқитиб овлаш ва оқсилларга бой бўлган 
озуқани топиш ҳам ибтидоий инсонларни тўдага бирлашишга мажбур этган 
омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Тешиктош ғорини тадқиқ этган А. П. Окладниковнинг фикрича, 
неандерталь одамлари тўдаси овлаган тоғ эчкиларини энг гўштли 
қисмларини ўзлари билан олиб кетганлар. Окладников бундан неандерталлар 
давридан бошлаб, ибтидоий тўдада ўзаро ѐрдам ва ғамхўрлик туйғулари 
шаклланган деган фикрга келади. Мустье даврида бир қадар ўтроқ турмуш 
кечирган тўда гўштни ўзлари яшаш манзилларига олиб кетишлари тўда 


143 
ичида касалманд, нимжон ва кекса аъзолар мавжудлигини исботлайди деган 
хулосага келади. Р. Солецский томонидан Шанидар (Ироқ) ғоридан топиб 
ўрганилган неандерталлар даври ибтидоий тўда одамлари орасида ѐши 
қирқдан ўтган ва ѐшлигида ўнг қўли тирсаккача аптутация касаллигига 
учраган неандертал одамининг суяк қолдиғи топилиши неандерталлар 
даврида ўзаро ѐрдам ва ғамхўрлик туйғуларининг бўлганлигини исботлайди. 
Ибтидоий тўда даври одамларининг меҳнат қуроллари тараққий 
этмаганлиги, тўда аъзоларининг табиат ҳақидаги билим ва тасаввурлариинг 
етарли даражада бўлмаганлиги, озиқ – овқат маҳсулотлари билан етарли 
даражада таъминланмаганликлари, тўда даври одамларининг овқатдан 
заарланишлари ҳолатларининг тез – тез учраб туриши кузатилади. Ҳатто, 
ўлим ҳолларининг ҳам учраши одатий ҳол эди. Г. Д. Рохлин тадқиқотлари 
натижасида ўсимликлар ва ҳайвонларнинг, турли замбруғларнинг қайси бири 
ѐки қайси қисми инсон организмига зарар эканлигини билмаслик натижасида 
ибтидоий тўда аъзоларининг барчаси бутунлай қирилиб кетиш ҳоллари 
аниқланган. Г. Д. Рохлин ибтидоий тўда аъзоларининг овқат ассортиментини 
кўпайтиришга қаратилган ҳар галги уриниш оғир оқибатларга, кўпинча 
ўлимга олиб келган деган фикрларни келтириб ўтади.
Француз антроплоги А. Валлуа ва рус антропологи В. П. Алексеевлар 
олиб борган тадқиқотларга кўра, (улар ўз давригача топилган ибтидоий тўда 
даври одамлари суякларини тадқиқ этганлар) тўда даврида инсон 
аждодларининг ўртача умр кўриш даражаси паст бўлиб, улар текширган 22 
та синантроп суяк қолдиқларидан 68,2 % зи 14 ѐшга кирмай вафот этганлиги 
аниқланган. 13,6 % зи эса 15 – 30 ѐш оралиғида вафот этган. Яна 13,6 % зи 40 
– 50 ѐшлар атрофигача яшагани маълум бўлган. Текширилган 
синантропларнинг фақатгина биттаси, яъни умумий фоизнинг 4,6% зи 50 
ѐшдан ортиқроқ яшаган.
Неандерталь одамларига таълуқли 39 та суяк қолдиқлари
текширилганда, уларнинг 38,5 % зи 11 ѐшга етмай вафот этганлиги 


144 
аниқланган. 10,3 % зи 12 – 20 ѐшларгача яшаганлиги аниқланган. 15,4 % зи 
эса 21 – 30 ѐшлар атрофида вафот этганлиги аниқланган. 25,6 % зи эса, 31 – 
40 ѐшлар оралиғида вафот этган. Ўрганилган неандертал одамларининг фақат 
биттаси, яъни 4,5 % зи 51 ѐшдан ошиқроқ яшагани маълим бўлган.
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, ибтидоий 
тўда даври одамларининг яшаш давомийлиги, ўртача умр кўриши жуда паст 
бўлган. Ўлимнинг юқори даражада бўлиши энг аввало, турли 
касалликларнинг кўп бўлиши, озиқ – овқатдан заҳарланиш, овдаги 
жароҳатлар ва тўда ичидаги жанжаллар натижасида бўлган. Олимларнинг 
ҳисоб китобларига кўра нафақат ибтидоий тўда даври балки неолит даврига 
қадар ўртача умр кўриш 20 ѐшни ташкил этган. Бу омил ибтидоий тўдада 
болалар ўлимнинг юқори даражада бўлганлигини кўрсатади.
Ибтидоий тўдада, кўп ҳолларда болалар ўлимига катталар ўртасида 
тўдабоши бўлиш учун бўлган жанжаллар ѐки жуфт талашиб қилинган 
жанжаллар сабаб бўлган. Олимларнинг аниқлашларига қараганда ибтидоий 
тўда даврида аѐлларнинг эрта вафот этиш ҳоллари ҳам юқори даражада 
бўлган. Текширилган неандертал одамларига таълуқли суяк қолдиқларидан 
бирортаси аѐл жинсига мансуб бўлган суякларни 30 ѐшдан ошиқроқ 
яшамаганлиги хусусидаги илмий хулосаларга келишга сабаб бўлган. Пу 
кўрсатгич ҳатто сўнгги палеолит даврида ҳам ўзгармаган. Археологик 
ѐдгорликлардан топилган суяк қолдиқларининг 40 ѐшга тўлиб вафот 
этганларнинг деярли барчаси эркак жинсига мансуб бўлганлиги аниқланган.
Ибтидоий тўда ва ҳатто илк уруғ жамоаси даврида аѐлларнинг эрта 
вафот этишларига асосий сабаблар қилиб, туғруқлар оралиғининг қисқалиги, 
яшаш жойларининг антисанитария ҳолати билан боғлиқ деб кўрсатилади. 
Айрим релект (тараққиѐтдан орқада қолиб кетган қабилалар) қабилаларда 
эркак ва аѐллрнинг овда иштирок этиши, антик давр муаррихларининг 
ѐзувларида, диний, ижтимоий тасаввурларида (масалан юнонларда 
Артемиданинг 
ов 
маъбудаси 
эканлиги
бобилликларда 
иштар, 


145 
шумерликларда инанналарнинг уруш маъбудаси бўлиши) аѐлларнинг ҳам 
овда тўданининг ва кейинчалик уруғнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида 
иштирок этиши, айниқса у ҳомиладорлик вақтида аѐллар ўлимининг кўп 
бўлиши сабаблари сифатида тушунтирилади.
Ибтидоий тўда даври одамлари меҳнат қуролларининг содда бўлиши, 
ов қилиш ва оғир шароитларда яшашлари уларни жисмонан кучли 
бўлишларини талаб қилар эди. Уларнинг эрта вафот этишлари эса кўп 
ҳолларда 
травматик 
жароҳатлар 
натижасида 
эди. 
Архантроплар, 
неандерталлар сўнгги палеолит даври одамларининг катта қисми травма ва 
ревматиз касалликлри натижасида вафот этганликлари текширишлар 
натижасида аниқланган. 
Мустье даврида ибтидоий тўда даври одамларининг меҳнат қуроллари 
такомиллашуви овчилик ролининг ошиши натижасида ер юзи аҳолиси сони 
ошиб борган. Олимларнинг ҳисоб – китобларига кўра неандерталлар даврида 
ҳозирги Франция ҳудудида 60 минг аҳоли яшаган бўлса, бутун ер юзида 
уларнинг сони бир млн кишига етган. 
Ибтидоий тўданинг сўнгги босқичларида секин – асталик билан 
бўлсада меҳнат тақсимоти кўринишлари вужудга кела бошлаган. Бу даврда 
меҳнат тақсимоти жинсга қараб бўлинган. Тўда даврининг илк босқичида 
эркаклар ва аѐллар овчиликда ва термачиликда биргаликда меҳнат қилган 
бўлсалар, мустье давридан бошлаб тўдадаги эркаклар овчилик, аѐллар эса 
термичлаб овқат топиш билан шуғуллана бошлаганлар. Аѐлларнинг овдаги 
роли иккинчи даражага тушиб борган. Е П. Ефименко мустье даври меҳнат 
қуролларининг асоси тош болта ва найза эканлигига қараб меҳнатни жинсга 
қараб тақсимланганлиги тўғрисидаги фикрни илгари суради. Е. П. Ефименко 
ўз фикрини исботлаш учун XIX асрга оид Австралия аборигенлари ва 
эскимослар ҳаѐтидаги қўлланилган кесгичларнинг аѐллар қуроли эканлиги, 
найза, ханжарлар эса эркаклар қуроли бўлганлигини мисол тариқасида 
келтиради. 


146 
Ибтидоий тўданинг илк давридаѐқ, жумладан антропогенез 
жараѐнининг илк босқичидаѐқ одамлар жамоаси овқат топиш ва уни 
тақсимлаш учун тўдага бирлашишга мажбур бўлганлар. Табиий танланиш 
жараѐнида эса тўдаларнинг ижтимоий муносабатлари ривожланганлари ва 
ўзаро ѐрдам туйғулари шаклланганлари яшаб қолганлар.

Download 1.84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   105




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling